Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 21.05.2004 й. 6-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган айрим қарорларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ
21.05.2004 й.
N 6
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ
СУДИ ПЛЕНУМИ ТОМОНИДАН ҚАБУЛ
ҚИЛИНГАН АЙРИМ ҚАРОРЛАРГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Мамлакатда ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳатларига биноан қонунчиликда киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муносабати билан "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан қабул қилинган қуйидаги қарорларга ўзгартиришлар киритилсин:
1. Олий суд Пленумининг 2001 йил 14 сентябрдаги "Уй-жой низолари бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 22-сон қарори
9 ва 10-бандлари чиқарилсин;
2. Олий суд Пленумининг 2001 йил 2 ноябрдаги "Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини суд амалиётида қўллаш ҳақида"ги 25-сон қарори
9-банди иккинчи хатбошисидаги "шунингдек, жиноятни оғирлаштирувчи ҳолатларни назарда тутувчи квалификация белгиси мавжуд бўлган ҳолатлар" сўзлари чиқарилсин;
3. Олий суд Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги "Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида"ги 27-сон қарори
12-банди чиқарилсин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди раиси Ф.Ф. Муҳитдинова
Пленум котиби,
Олий суд судьяси Х.М. Ҳасанов