Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 24.02.2001 й. 96-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ҳузуридаги илмий - маслаҳат кенгаши таркиби тўғрисида"ги қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ
ҚАРОРИ
24.02.2001 й.
N 96
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ҲУЗУРИДАГИ
ИЛМИЙ - МАСЛАҲАТ КЕНГАШИ
ТАРКИБИ ТЎҒРИСИДА
Олий хўжалик суди Раиси М.Э. Абдусаломовнинг таклифини эшитиб ва мухокама қилиб, Олий хўжалик суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 47, 53, 81-моддаларига асосан Олий хўжалик суди ҳузуридаги илмий-маслаҳат кенгаши қуйидаги 33 киши таркибида тасдиқлансин.
1. Азимов Мурат Каримович - Олий хўжалик суди Раисининг ўринбосари, юридик фанлари номзоди, илмий-маслаҳат кенгаши раиси.
2. Рўзиназаров Шуҳрат Нуралиевич - Олий хўжалик суди Раисининг ўринбосари, юридик фанлари доктори, илмий-маслаҳат кенгаши раиси ўринбосари.
3. Анартаев Исмоил Анартаевич - Олий хўжалик судининг судьяси, юридик фанлари номзоди, илмий-маслаҳат кенгаши котиби.
4. Азизов Худойқул Тожиевич - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясининг Давлат қурилиши ва ҳуқуқи кафедраси мудири, юридик фанлари номзоди, илмий-маслаҳат кенгаши аъзоси.
5. Асқаров Маҳмуджон Аҳматович - Ўзбекистон Республикаси тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва Давлат мулкини бошқариш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, илмий-маслаҳат кенгаши аъзоси.
6. Бобоқулов Сотволди Бобоназарович - Тошкент Давлат юридик институтининг декани, юридик фанлари номзоди, доцент, илмий-маслаҳат кенгаши аъзоси.
7. Бердиев Шоназар Бердиевич - Тошкент вилоят хўжалик судининг раиси, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
8. Бутиков Игор Леонидович - бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш институтининг директори, иқтисод фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
9. Бозоров Узоқ Бозорович - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
10. Ибратов Бобоқул Ибратович - Тошкент Давлат юридик институти хўжалик ва меҳнат ҳуқуқи кафедрасининг мудири, юридик фанлари доктори, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
11. Исмоилов Нуритдин Муйдинхонович - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Раиси, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
12. Маликов Тоҳир Сатторович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши Академияси молия - кредит ва валюта муносабатлари кафедрасининг мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
13. Мирбобоев Бахтиёр Шамсиддинович - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Раисининг ўринбосари, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
14. Мирҳамидов Миршоҳид Мирҳамидович - Тошкент Давлат Миллий Университети юридик факультетининг декани, юридик фанлари номзоди, доцент, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
15. Оқйулов Омонбой - Тошкент Давлат юридик институтининг доценти, юридик фанлари доктори, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
16. Отохонов Фозилжон Ҳайдарович - Тошкент шаҳар хўжалик судининг раиси, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
17. Петриченко Анна Михайловна - Олий хўжалик суди Раисининг маслаҳатчиси, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
18. Рахимжонов Рашид Тўхтаевич - "Тошкент" Республика фонд биржаси бошқаруви раиси, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
19. Раҳмонқулов Хожиакбар Раҳмонқулович - Тошкент Давлат юридик институтининг кафедра мудири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги, юридик фанлари доктори, профессор, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
20. Рўзиев Рустам Жабборович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси фалсафа ва ҳуқуқ институтининг бўлим мудири, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
21. Убайдиллоев Зиёдулла Саъдуллаевич - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси Университети жаҳон бозори ҳуқуқи асослари Марказининг директори, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
22. Уватов Мажид Убайдиллоевич - Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўқув Марказининг кафедра мудири, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
23. Умаров Улаш Абдуазизович - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳуқуқий масалалар бўлимининг бошлиғи, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
24. Усмонов Муҳаммади Баҳриддинович - Тошкент Давлат юридик институтининг кафедра мудири, юридик фанлари доктори, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
25. Ҳамедов Иса Аҳлиманович - Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси Университетининг кафедра мудири, юридик фанлари номзоди, доцент, илмий -маслаҳат кенгаши аъзоси.
26. Ҳолбоев Собир Баратович - Тошкент шаҳар хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
27. Шомирзаев Бахтиёр Шомирзаевич - Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг бўлим бошлиғи, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
28. Шораҳмедов Шоакбар Шораҳмедович - Тошкент Давлат юридик институтининг кафедра мудири, юридик фанлари доктори, профессор, илмий -маслаҳат кенгаши аъзоси.
29. Эгамбердиев Эминжон Эгамбердиевич - Тошкент Давлат юридик институтининг декани, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
30. Эрназаров Олим Қодирович - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
31. Эшонқулов Сайёр Юсупович - Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик судлов ҳайъати судьяси, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
32. Юнусматов Мурот Юнусматович - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси раисининг ўринбосари, Давлат мулк қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозорини таъминлаш бўйича мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази бош директори, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
33. Ёқубов Санжар Аҳмеджонович - Тошкент шаҳар адвокатлар ҳайъати Раёсатининг раиси, юридик фанлари номзоди, илмий - маслаҳат кенгаши аъзоси.
Олий хўжалик суди Пленумининг 01.03.1996 йилдаги 47 - сонли, 28.02.1997 йилдаги 64 - сонли ва 28.07.2000 йилдаги 89 - сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди Раиси М. Абдусаломов
Пленум Котиби,
Ўзбекистон Республикаси
Олий хўжалик суди судьяси Т. Юсупов