Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 10.03.2009 й. 19-0805-12491-сон Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

10.03.2009 й.

N 19-0805-12491


(КЎЧИРМА)




Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборат


"SEMURG SHERZOD" хусусий ишлаб-чиқариш тижорат фирмаси хўжалик судига мурожаат қилиб, ДАТ "ASAKA" банки очиқ акциядорлик жамияти Сурховдарё вилоят филиалидан 192000000 сўм ундиришни сўраган.

ДАТ "ASAKA" банки очиқ акциядорлик жамияти ишга жавобгар сифатbда жалб этилган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. ДАТ "ASAKA" банки очиқ акциядорлик жамиятидан "SEMURG SHERZOD" хусусий ишлаб-чиқариш тижорат фирмасига 135071158,16 сўм ундирилган.

Апелляция инстанцияси судининг қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация шикоятида ҳамда кассация протестида суд қарорларини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш, кассация шикояти ва кассация протести юзасидан берилган ёзма фикрда эса, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, шикоят ва протестни рад этиш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоят, протест ҳамда иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Иш ҳужжатларига кўра, ДАТ "ASAKA" банки очиқ акциядорлик жамияти Сурхондарё вилоят филиали 2002 йил 31 октябрдаги 101-сонли кредит шартномасига асосан "Чоршанба Сафаров" кичик корхонасига 250193330 сўм кредит берган.

Кредит таъминоти сифатида "SEMURG SHERZOD" хусусий ишлаб чиқариш - тижорат фирмасига тегишли Термиз шаҳри, Навоий кўчасида жойлашган икки қаватли савдо ишлаб чиқариш мажмуаси томонлар келишувига асосан 312850503 сўмга баҳоланиб, 2002 йил 5 ноябрдаги ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган.

"Чоршанба Сафаров" кичик корхонаси кредит ва фоизларидан 195549634 сўм қарзини шартномада белгиланган муддатда қайтармаган.

Шунинг учун Сурхондарё вилоят хўжалик судининг 2005 йил 11 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан "Чоршанба Сафаров" кичик корхонасидан ДАТ "ASAKA" банки очиқ акциядорлик жамияти Сурхондарё вилоят филиалига 195549634 сўм ундирилган.

Ушбу ҳал қилув қарорининг ижроси жараёнида гаров мулки сотилмасдан, 153220283 сўм кредит қарзи эса ундирилмасдан қолган. Шундан сўнг, "Чоршанба Сафаров" кичик корхонаси ҳамда "SEMURG SHERZOD" хусусий ишлаб чиқариш - тижорат фирмаси раҳбарлари ДАТ "ASAKA" банки очиқ акциядорлик жамияти Сурхондарё вилоят филиалига 2006 йил 22 июндаги 1 ва 28-сон хатлар билан мурожаат этиб, 153220283 сўм кредит қарзи ҳисобига гаров мулкини, яъни Термиз шаҳри, Навоий кўчасида жойлашган икки қаватли савдо ишлаб чиқариш мажмуасини банкнинг балансига беришга розилик беришган.

Гаров мулки 2006 йил 14 октябрдаги ДАТ "ASAKA" банки очиқ акциядорлик жамияти Сурхондарё вилоят филиалининг балансига олинган ва шу тўғрисида кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгандан кейин кўчмас мулк биржаси орқали 345000000 сўмга сотилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасида мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборат эканлиги белгиланган.

Биринчи инстанция суди ДАТ "ASAKA" банки очиқ акциядорлик жамияти ўз балансидаги кўчмас мулкни сотганлигини инобатга олмасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилган.

Апелляция инстанцияси суди эса бунга аҳамият бермасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.

Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати суд қарорларини бекор қилиб, даъвони рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топади.

Даъвогардан биринчи инстанция суди учун 1920000 сўм давлат божи ундирилади. Ишни апелляция ва кассация инстанцияси судида кўриш учун тўланган 1920000 сўм давлат божи, 12000 сўм почта харажатлари даъвогардан ДАТ "ASAKA" банки очиқ акциядорлик жамияти фойдасига ундирилади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2010 й., 2-сон