Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 21.09.2011 й. 23-1107/8733-сон Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

21.09.2011 й.

N 23-1107/8733


(КЎЧИРМА)




Давлат божи белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома берилмаган ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, апелляция шикояти қайтарилади


Даъвогар - "Қўнғиротпромстрой" МЧЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - "Нукус Пахтасаноатқурилиш" МЧЖдан 34000000 сўм асосий қарз, 17000000 сўм жарима ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган.

Суднинг 2011 йил 16 августдаги ажрими билан жавобгар - "Нукус Пахтасаноатқурилиш" МЧЖнинг апелляция шикояти қайтарилган.

Мазкур ажримдан норози бўлиб, жавобгар - "Нукус Пахтасаноатқурилиш" МЧЖ кассация шикояти бериб, унда апелляция шикоятини қайтариш ҳақидаги ажримни бекор қилиб, ишни алелляция инстанцияси судига кўриш учун юбориш сўралган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан ажримни ўзгаришсиз, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.

Суд томонидан апелляция шикояти асосли равишда қайтарилган. Чунки, "Нукус Пахтасаноатқурилиш" МЧЖ томонидан давлат божи тўланмаган ҳамда ўзининг давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини исботлаб бермаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли қарорининг 7-бандида ХПК 91-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ алоҳида ҳолларда хўжалик суди даъвогарнинг аризасига кўра унинг мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга ёки бўлиб-бўлиб тўлаш учун рухсат беришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган.

Демак, давлат божини кечиктириш учун рухсат бериш хўжалик судининг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади.

Хўжалик процессуал кодекси 162-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида давлат божи белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома берилмаган ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, апелляция шикоятини қайтариш лозимлиги белгиланган.

Шунинг учун судлов ҳайъати алелляция шикоятини қайтариш тўғрисидаги суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2012 й., 9-сон