Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 28.12.2004 й. 10-0404/7848-сонли Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

28.12.2004 й.

N 10-0404/7848


(КЎЧИРМА)



Даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлмаса, даъво кўрмасдан қолдирилади.


Даъвогар - "Эски жўва де??он бозори" ОАЖ хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгарлар: АТ "Ўзсаноатқурилишбанки"нинг Акмал Икромов филиали ҳамда хусусий тадбиркор М.Қосимовалар билан тузилган 2001 йил 22 ноябрдаги кафиллик шартномасини бекор қилишни ва 35566213,22 сўмни ундириб беришни сўраган.

Хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан даъво рад этилган.

Апелляция инстанциясининг қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш бўйича янги қарор қабул қилинган. Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилиб, кафиллик шартномаси 2002 йил 1 январдан бошлаб бекор қилинганлиги қайд этилган ва банкдан даъвогар фойдасига 35566213,22 сўм асосий қарз ҳамда 639444 сўм суд харажатлари ундирилган.

АТ "Ўзсаноатқурилишбанки" Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилишни ва ҳал қилув қарорини кучда қолдиришни сўраган.

Судлов ҳайъати кассация шикоятида келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди.

Судлар томонидан ишни кўришда қуйидаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддаси 2-қисмига мувофиқ, бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса - ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.

Даъво аризасида кафиллик шартномасини бекор қилиш тўғрисида талаб қўйилган, аммо "Эски жўва де??он бозори" ОАЖ ФКнинг 384-моддасидаги тарафларга кафиллик шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги таклифни юбориш, яъни низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилмасдан, хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 88-моддасида даъвони кўрмасдан қолдириш асослари белгиланган бўлиб, мазкур модданинг 5-бандида даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган, бу эса шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъво кўрмасдан қолдирилиши лозимлиги кўрсатилган. Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан мазкур ҳолатга эътибор берилмаган.

Ўзбекистон Республикаси ХПКнинг 188-моддаси 1-қисмига мувофиқ, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёхуд нотўғри қўлланилиши хўжалик судининг ҳал қилув қарорини ёки қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.

Судлов ҳайъати биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан юқорида кўрсатилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги сабабли, суд қарорларини бекор қилиб, даъвогарнинг даъвосини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2006 йил, 1-сон