Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 26.07.2010 й. 10-13-0803/13115-сон Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

26.07.2010 й.

N 13-0803/13115


(КЎЧИРМА)




Иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкин


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ТИФ "Миллий банк" манфаатида хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "ELDOR-1" фермер хўжалиги ҳамда "Сарвар" шўъба корхонасининг гаровга қўйилган мол-мулклари ҳисобидан 160868,34 АҚШ доллари - асосий қарз, 562,27 АҚШ доллари - комиссия харажатлари, 20511,16 АҚШ доллари - пеня, жами 182007,46 АҚШ доллари ундиришни сўраган.

"ELDOR-1" фермер хўжалиги қарши даъво аризасида ТИФ "Миллий банк"дан 40000 АҚШ доллари ҳамда 90800000 сўм миқдордаги зарарни ундиришни сўраган.

Биринчи инстанция судининг 2009 йил 21 январдаги ҳал қилув қарори билан дастлабки даъво қисман қаноатлантирилган, "ELDOR-1" фермер хўжалиги ҳамда "Сарвар" шўъба корхонасидан 21139,12 АҚШ доллари миқдорида пеня ундирилган, даъвонинг қолган қисми рад этилган. Қарши даъво қисман қаноатлантирилиб, ТИФ "Миллий банк"дан "ELDOR-1" фермер хўжалиги фойдасига 67790766 сўм ундирилган, қарши даъвонинг қолган қисми рад этилган. Шунингдек, хусусий ажрим чиқарилган ва Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган.

Апелляция инстанцияси судининг 2009 йил 20 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. "ELDOR-1" фермер хўжалиги ҳамда "Сарвар" шўъба корхонасидан ТИФ "Миллий банк" фойдасига 160868,34 АҚШ доллари - асосий қарз, 562,27 АҚШ доллари - комиссия харажатлари, 20511,16 АҚШ доллари - пеня, жами 182007,46 АҚШ доллари ундирилган. Ундирув "ELDOR-1" фермер хўжалиги ҳамда "Сарвар" шўъба корхонасининг гаровдаги мол-мулкларига қаратилган ҳамда гаровдаги мол-мулкларнинг бошланғич сотув баҳоси белгиланган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Кассация инстанцияси судининг 2009 йил 26 майдаги қарори билан 2009 йил 21 январдаги ҳал қилув қарори, 2009 йил 20 мартдаги қарор ўзгартирилган. Суд қарорларининг жавобгарнинг қарши даъво аризасини қисман қаноатлантириш, даъвогар - Республика ТИФ "Миллий банк" ҳисобидан "ELDOR-1" фермер хўжалиги фойдасига 67790766 сўм ундириш ва республика бюджетига ҳамда судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига 1016860 сўм давлат божи ундириш қисмлари бекор қилинган ҳамда қарши даъво рад этилган. Суд қарорларининг қолган қисми ва 2009 йил 21 январдаги хусусий ажрим ўзгаришсиз қоддирилган.

Шундан сўнг, "ELDOR-1" фермер хўжалиги хўжалик судига ариза бериб, гаровдаги мол-мулкнинг ҳозирги кундаги бошланғич баҳосини белгилаб беришни сўраган.

Суднинг 2010 йил 19 мартдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилиниб, ишни кўриш 2010 йил 6 апрель кунига тайинланган. Суднинг шу кунги ажрими билан экспертиза тайинланиб, иш юритиш тўхтатилган.

ТИФ "Миллий банк"нинг 2010 йил 6 апрелдаги ажримига нисбатан берган кассация шикоятини қабул қилиш суднинг 2010 йил 20 майдаги ажрими билан рад этилган.

Кассация шикоятида суднинг 2010 йил 20 майдаги ажримини бекор қилиб, кассация шикоятини мазмунан кўриш сўралган.

Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра суд ажримини бекор қилиб, кассация шикоятини иш юритишга қабул қилишни лозим топади.

Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, суд томонидан "ELDOR-1" фермер хўжалигининг гаровдаги мол-мулкнинг ҳозирги кундаги бошланғич баҳосини белгилаб бериш тўғрисидаги аризасига асосан 2010 йил 6 апрелда ажрим чиқарилиб, экспертиза тайинланган ҳамда иш юритиш тўхтатилган.

ТИФ "Миллий банк" ушбу ажримдан норози бўлиб, кассация шикояти берган.

Суд экспертиза Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 67-моддасига асосан тайинланганлигини, ушбу моддада экспертиза тайинлаш ҳақидаги ажрим устидан шикоят қилиш назарда тутилмаганлигини асос қилиб, Хўжалик процессуал кодекси 117-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан кассация шикоятини қабул қилишни рад этиб, нотўғри хулосага келган.

Суднинг ажрими билан нафақат экспертиза тайинланган, балки иш юритишни тўхтатиш ҳам белгиланган. Хўжалик процессуал кодекси 85-моддасининг иккинчи қисмига кўра, иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хўжалик судининг ажрими устидан шикоят бериш (протест келтириш) мумкинлиги суднинг эътиборидан четда қолган.

Қайд этилганларга кўра, суд ажримини бекор қилиб, кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш лозим.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2011 й., 7-сон