Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ҳисоб-варақани тўлдириш тартибидаги хатолик учун харидорни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги низо бўйича

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ҲИСОБ-ВАРАҚАНИ ТЎЛДИРИШ

ТАРТИБИДАГИ ХАТОЛИК УЧУН

ХАРИДОРНИ ЖАВОБГАРЛИККА

ТОРТИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗО

БЎЙИЧА



ИШНИНГ МОҲИЯТИ


Юридик шахснинг молия-хўжалик  фаолиятини  солиқ қонунчилигига - умуммажбурий тўловларни ҳисоблаб  чиқариш ва тўлаш тартибига риоя қилиш борасида  текшириш натижаларига кўра далолатнома тузилган,  унда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартиби бузилганлиги, бу  эса ҳисобга киритиладиган қўшилган қиймат солиғи суммасини нотўғри белгилашга олиб келганлиги кўрсатилди. Унга асосан ??С суммасини  қўшимча ҳисоблаш ва юридик шахсга шунча миқдорда молиявий  жазо қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Инкассо топшириқномаси қўйилган ва мазкур суммалар акцептсиз тартибда  ҳисоб-китоб рақамидан ҳисобдан чиқарилган. Юридик шахс бунга қўшилмади ва хўжалик судига қарорни  ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилди.


СОЛИҚ ОРГАНИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Юридик шахсга етказиб берувчи томонидан ёзилган ҳисобварақ-фактураларда, гарчи у мазкур солиқ тўловчиси  ҳисобланмасада, қўшилган қиймат солиғи суммаси кўрсатилган. Натижада юридик шахс  бюджетга тўланадиган  ??Сни  белгилаш чоғида юқорида кўрсатилган суммани нотўғри равишда ҳисобга киритган.  Бу билан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибини бузган. Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисми 9-бандининг учинчи  хатбошисига кўра, қўшилган қиймат солиғи тўловчи  бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар, товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинаётганда ҳисобварақ-фактураларда қўшилган қиймат солиғини акс  эттирган тарзда расмийлаштирганлик учун маҳсулот етказиб берувчилардан ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммаси  ҳамда худди шу суммага тенг миқдорда жарима ундирилади. Ҳисобга киритилган ??С суммаларини қўшимча ҳисоблаб ёзиш, юридик шахсга худди шу миқдорда молиявий жазо қўллаш ҳам тўғридир.



ЮРИДИК ШАХСНИНГ ПОЗИЦИЯСИ


Ҳисобварақ-фактуралар юридик шахсга бошқа корхона  (контрагент) томонидан ёзилган. Юридик шахснинг ўзи етказиб берувчи эмас, харидор ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва уларда ??С  суммаларини акс эттириш учун айни етказиб берувчи жавобгардир. Шу сабабли, Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисми 9-бандининг  учинчи  хатбошисига кўра, ҳисобга киритилган ??С суммаларини қўшимча ҳисоблаш ва молия жазосини қўллаш тўғри эмас.




СУД ҲУЖЖАТЛАРИ БИЛАН УЛАРГА ШАРҲЛАР


Суд харидор юридик шахс ҳисобга киритган қўшилган қиймат солиғи суммаларини қўшимча ҳисоблаш,  шунингдек унга худди шунча миқдорда молиявий жазо қўллашнинг тўғрилигини аниқлаётганда:

- мазкур ҳолда харидор юридик шахс Солиқ  кодекси  135-моддаси биринчи қисми 9-бандининг учинчи  хатбошиси  қоидаларига кўра молиявий жавобгарлик субъекти  ҳисобланиши  - ҳисобланмаслигини;

-  у томонидан ҳисобга киритилган қўшилган  қиймат солиғи суммаси  қўшимча тўғри  ҳисоблангани - ҳисобланмаганини;

- қўшимча ҳисоблаб ёзиш миқдорида жарима кўринишидаги молиявий жазо тўғри қўллангани - қўлланмаганини белгилаши керак эди.

Унинг тўловчиси бўлмаган етказиб берувчи қўшилган қиймат солиғи суммаларини уларда кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини  бузганлиги учун харидорнинг жавобгарлигини аниқларкан, суд қуйидагилардан келиб  чиқди. Солиқ кодекси 66-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,  тадбиркорлик фаолиятини юритувчи юридик шахслар қўшилган  қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади. ??С тўловчиси деб  топиш тўғрисидаги қоиданинг таъсиридан  ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқнома (янги таҳрири, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 29 апрелда 1238-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 3-бандининг  биринчи хатбошисига кўра улар учун амалдаги  қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солишнинг алоҳида тартиби назарда тутилган юридик шахслар чиқариб ташланган, ягона солиқ, ялпи даромад солиғи, ягона ер солиғи, фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланадиган шахслар  учун қатъий белгиланган солиқ тўловчилари уларга киради.

Йўриқнома 43-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғига  тортиладиган ва тортилмайдиган товарларни сотувчи, ишлар бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар, шунингдек,  қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзга эга бўлган юридик шахслар кўрсатилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни оладиган шахсга ҳисобварақ-фактура ёзиши шарт. Улар учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, солиқ солишнинг алоҳида тартиби назарда тутилган юридик шахслар ҳам ҳисобварақ-фактура ёзади.

Суднинг белгилашича, амалдаги қонун ҳужжатларининг юқорида кўрсатилган қоидалари ҳисобварақ-фактураларни ёзиш бўйича бевосита мажбуриятни товарларни сотадиган, ишларни бажарадиган ва хизматларни кўрсатадиган юридик шахслар  зиммасига юклаши сабабли, тегишинча, улар зиммасига ҳисобварақ-фактураларни кўрсатилган Йўриқномага 2-сон иловада келтирилган шаклга қатъиян мувофиқликда  тўлдириш мажбурияти ҳам, бунинг оқибати сифатида эса, - уларни тўғри тўлдириш учун жавобгарлик ҳам юкланади. Кўриб чиқилган низода юридик шахс “товарларни сотувчилар” тоифасига  кирмаган, уларни етказиб берувчи эмас, балки харидори бўлган.

Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисми 9-бандининг учинчи  хатбошисига  кўра уларда ??Сни унинг тўловчиси сифатида акс эттириш кўринишида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузганлиги учун молиявий жавобгарлик субъекти сифатида харидор юридик шахс эмас, балки етказиб берувчи майдонга чиқади. Ана шу  меъёрий-ҳуқуқий қоидада назарда тутилишича, кўрсатилган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар) харидорлари  бюджет билан қўшилган қиймат солиғи бўйича қайта ҳисоб-китоб  қиладилар ва уларга нисбатан жарима жазоси  қўлланмайди.

Шундан келиб чиқиб, суд кўрсатилган ҳисобварақ-фактураларда қўшилган қиймат солиғи ва шунча миқдордаги жарима айни ??С тўловчиси бўлмаган, лекин ўзи ёзган ҳисобварақ-фактураларда ??С  суммасини акс эттирган етказиб берувчидан ундирилиши керак, деган хулосага келди  (Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича  қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш  ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқнома 43-бандининг учинчи  хатбошисига кўра, ??С тўламайдиган юридик шахслар  солиқ суммасини ҳисобварақ-фактурада кўрсатишлари керак эмас, улар “қўшилган қиймат солиғисиз” штампини қўядилар (ёки ёзиб қўядилар).

Суд молиявий жавобгарлик субъекти бўлиб, мазкур ҳолда Солиқ кодекси 135-моддаси биринчи қисми 9-бандининг учинчи  хатбошисига кўра,  харидор юридик шахс ҳисобланмайди, жазолар унга асоссиз  қўйилган деб топди.

Юридик шахс томонидан ҳисобга киритилган ??С суммалари асосли равишда қўшимча ҳисоблаб ёзилганлигини белгилаб, у етказиб берувчи томонидан ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартиби бузилганлиги учун жавобгар эмаслиги сабабли, шунингдек қонунда харидорларнинг (мазкур ҳолда юридик шахснинг) етказиб берувчи томонидан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш мажбуриятини  ҳисобга олиб, суд, тегишинча, юридик шахс ҳисобга киритган ??С суммаларини  қўшимча ҳисоблаб ёзиш ҳам  асосланган, ва қонунга мувофиқ ҳисобланмайди деб топди. Харидор юридик шахс томонидан ??С суммалари ҳисобга киритилганда ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида йўриқноманинг солиқ суммаларини ҳисобга киритиш ва уни амалга ошириш тартибини белгилайдиган Х бобининг қоидалари бузилган.

Хўжалик суди (низо уч инс-танциядан ўтганини  эслатамиз) солиқ органининг харидор юридик шахсга  нисбатан қўшилган қиймат солиғи суммаларини қўшимча ҳисоблаб ёзиш, молиявий жазо қўллаш ва кўрсатилган суммаларни акцептсиз тартибда ундириш бўйича  ҳаракатларини  қонун ҳужжатларига мувофиқ эмас, деб топди.



Мазкур материал Германия техник ҳамкорлик жамияти

кўрсатаётган техник мадад туфайли амалга оширилган