Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Реализация қилишдан тушган тушумни яширганлик ва НКМ қўллаш қоидаларини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш тўғрисидаги низо бўйича

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРЛАРИГА

ШАРҲЛАР



Товарларни реализация қилишдан тушган тушумни яширганлик ва фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик суд тартибида молиявий санкция қўлланилишига сабаб бўлади



Ишнинг мазмуни


Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши вилоят ҳудудий комиссиясининг 2012 йил 3 июндаги 06-4701-сонли қарори ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг 2012 йил 13 июндаги 354-х/с-сонли буйруғига асосан масъулияти чекланган жамиятда солиқ қонунчилигига риоя қилиниши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг соҳага оид қарорлари ижроси юзасидан қисқа муддатли текшириш ўтказилган.

Ўтказилган текширишда масъулияти чекланган жамият томонидан солиқ қонунчилиги соҳасида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги, жумладан текширишда масъулияти чекланган жамият раҳбари томонидан харидорнинг 762000 сўм пулига фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки ёки унга тенглаштирилган бир марталик кирим ғазна ордери ёхуд бирон-бир квитанция берилмаганлиги, электрон авиачипталар сотилишидан тушган 93826323 сўм ва 1441 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари банк муассасасига топширилмаганлиги аниқланган ва бу тўғрида 2012 йил 13 июнда тегишли далолатнома тузилган.

Текшириш ўтказиш тартиби ва қоидаларига риоя этилган. Текшириш бошланишидан олдин масъулияти чекланган жамият раҳбари: текширувчининг хизмат гувоҳномаси ва текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома, текшириш ўтказиш тўғрисидаги буйруқ, текшириш дастури билан таништирилиб, ушбу ҳужжатлардан бир нусхадан тақдим этилган ҳамда бу ҳақда тилхат олинган.

Текшириш якуни бўйича давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан тузилган далолатнома билан масъулияти чекланган жамият раҳбари танишиб чи??ан, далолатнома имзоланган ва бир нусхаси олинган.

Жиноят ишлари бўйича шаҳар судининг 2012 йил 23 октябрдаги ҳукми билан масъулияти чекланган жамият раҳбари Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят содир этганликда айбдор деб топилган ва унга нисбатан тегишли жазо чоралари тайинланган. Суд ҳукми апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2012 йил 11 декабрдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган.

Молиявий жарима суммаси масъулияти чекланган жамият томонидан ихтиёрий равишда тўлаб берилмаганидан кейин аризачи - шаҳар давлат солиқ инспекцияси жавобгар - масъулияти чекланган жамиятга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан 93826323 сўм ва 1441 АҚШ доллари, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз баравари миқдорида молиявий санкция қўллашни сўраб хўжалик судига ариза берган.


Аризачининг важлари


Суд мажлисида шаҳар давлат солиқ инспекцияси вакиллари тушунтириш бериб, ариза талабини тўлиқ қўллаб-қувватлаб, масъулияти чекланган жамият раҳбарига нисбатан мазкур ҳаракатлари юзасидан жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми чиқарилганлигини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўраган.


Жавобгарнинг важлари


Масъулияти чекланган жамият вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, текширишда аниқланган ҳолатларга эътироз йўқлигини, жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмида ҳам мазкур ҳолатлар қайд этилганлигини, суд ҳукмига нисбатан берилган шикоят рад этилганлигини, аризадаги талабга эътироз йўқлигини маълум қилади.


Суднинг ҳал қилув қарори


Ариза талаблари қаноатлантирилсин.

Жавобгар - масъулияти чекланган жамиятга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан 96533385 сўм, 119-моддасининг биринчи қисмига асосан энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз баравари - 1887600 сўм, жами 98420985 сўм миқдорида молиявий санкция қўлланилсин ва уни ундириш шаҳар давлат солиқ инспекцияси зиммасига юклатилсин.


Шарҳ


Масъулияти чекланган жамият томонидан содир этилган соли??а оид ҳуқуқбузарликлар, яъни товарларни реализация қилишдан тушган тушумни яширганлик ва фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик учун Солиқ кодексида алоҳида-алоҳида жавобгарлик белгиланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумларни яшириш (камайтириб кўрсатиш) кирим қилинмаган товар қиймати ёки яширилган (камайтириб кўрсатилган) тушум суммасига тенг миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги "Бюджет билан ҳисоб-китоблар учун хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1504-сонли Фармони 3-бандининг бешинчи хатбошисига мувофиқ барча чакана савдо корхоналари, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг тушган нақд пул маблағларини ҳар куни банк муассасаларига топширмаслиги тушумни яшириш деб баҳоланади.

Масъулияти чекланган жамият томонидан электрон авиачипталар сотилишидан тушган 93826323 сўм ва 1441 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари банк муассасасига топширилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 72-моддасининг биринчи қисмида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулда ҳисоб-китоб қилиш билан товарларни реализация қилиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш Назорат-касса машиналарининг давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машиналари мажбурий қўлланилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Масъулияти чекланган жамиятда харидорнинг 762000 сўм пулига фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар берилмасдан товарлар реализация қилинган.

Ушбу соли??а оид ҳуқуқбузарликлар масъулияти чекланган жамият раҳбари томонидан содир этилганлиги жиноят ишлари бўйича суд ҳукми билан ҳам ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 60-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, масъулияти чекланган жамият раҳбарига нисбатан жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукм муайян ҳаракатлар айнан унинг томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича хўжалик суди учун мажбурийдир.

Қайд этилганлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарорининг 20, 38, 38.2 ва 40-бандларида муҳим тушунтиришлар берилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, хўжалик суди соли??а оид ҳуқуқбузарлик содир этилган пайтдаги 1 АҚШ долларига нисбатан Марказий банк томонидан белгиланган сўм миқдорини ҳисобга олган ҳолда давлат солиқ хизмати органининг аризасидаги талабларини тўлиқ қаноатлантирган ва Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 155-18-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ масъулияти чекланган жамиятга нисбатан Солиқ кодексида назарда тутилган миқдорда молиявий санкция қўллаган ҳамда қўлланилган молиявий санкция суммаларини ундиришни шаҳар давлат солиқ инспекцияси зиммасига юклаган.

Демак, товарларни реализация қилишдан тушган тушумни яширганлик ва фискал хотирали назорат-касса машинаси чеки ёки унга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик суд тартибида молиявий санкция қўлланилишига сабаб бўлади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2013 й., 8-сон