Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 22.12.2010 й. 2169-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 17.12.2010 й. 105-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 22 декабрда 2169-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2010 йил 17 декабрдаги

105-сон буйруғига

ИЛОВА



Бюджет ташкилотларида

бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритишни тартибга солади.


I БЎЛИМ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


1. Бюджет ташкилотлари (кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бухгалтерия ҳисобини (кейинги ўринларда бухгалтерия ҳисоби деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига, ушбу Йўриқномага ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил қиладилар.


2. Ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби мазкур Йўриқномага мувофиқ бухгалтерия ҳисоби юритишнинг мемориал ордер шаклида олиб борилади. Вазирликлар ва идоралар, шунингдек уларнинг тизимидаги ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда бухгалтерия ҳисоби юритишни журнал-ордер шаклида олиб боришлари мумкин.

2-1. Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматида бухгалтерия ҳисоби бўйсунувидаги қуйи муассасалар кесимида алоҳида мазкур Йўриқномага мувофиқ юритилади.

3. Ташкилотнинг раҳбари ташкилотда бухгалтерия ҳисобининг ташкил қилинишини ҳамда тўлиқ ва аниқ юритилишини, молия-хўжалик операцияларининг назорат қилиниш тартибини, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини, шунингдек бухгалтерия ҳужжатларининг сақланишини таъминлаши шарт.

Ташкилотларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари, ҳисобчилари, бухгалтерия хизматининг раҳбарлари (кейинги ўринларда бош ҳисобчи деб юритилади) ўзларининг тизимидаги ташкилотларда бухгалтерия ҳисобининг юритилишини ва молиявий ҳисоботларнинг тўғри тузилишини мунтазам назорат қилиб турадилар (агар қонунчиликда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса).


4. Бош ҳисобчи бошчилик қиладиган ташкилотнинг бухгалтерияси мустақил таркибий бўлинма ҳисобланади ва ташкилотнинг бошқа бирон-бир бўлинмаси таркибига киритилиши тақиқланади.


5. Ташкилот бош ҳисобчиси бевосита мазкур ташкилот раҳбарига, бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботларни тузиш ва тақдим қилиш масалалари бўйича эса, агар қонунчиликда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, юқори ташкилот бош ҳисобчисига ҳам бўйсунади ҳамда ташкилотда бухгалтерия ҳисобининг юритилишига, молиявий ҳисоботларнинг ўз вақтида ва тўлиқ топширилишига ҳамда ушбу Йўриқнома, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг бажарилишига жавобгар бўлади.


6. Бош ҳисобчи бухгалтерия ходимлари учун хизмат вазифаларини ҳар бир ходим учун алоҳида белгилайди. Бухгалтерияда хизмат вазифалари функционал белгиларга қараб тақсимланади, яъни ходимларнинг ҳар бир гуруҳига ёки алоҳида бир ходимга ишнинг ҳажмига қараб, маълум бир соҳа бириктирилади.


7. Ташкилот бош ҳисобчиси лавозимга тайинланишида ва ундан озод этилишида белгиланган тартибда ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ тузилган комиссия томонидан қабул қилиш-топшириш кунида ҳисоб, ҳисобот ва архив ҳужжатларининг ҳолатини кўрсатган ҳолда бухгалтерия ишларини қабул қилиш-топшириш тўғрисидаги далолатнома тузилади.

Зарур ҳолларда, ушбу комиссия таркибига юқори ташкилот ҳамда тегишли иқтисодиёт ва молия органлари билан келишилган ҳолда уларнинг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

8. Бош ҳисобчининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

бухгалтерия ҳисобини мазкур Йўриқномага ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритиш, шунингдек ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;

бухгалтерия ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини олдиндан назорат қилиш;

бюджет маблағларининг, шунингдек бюджетдан ташқари маблағларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган муайян мақсадларга тўғри сарфланиши, шунингдек, пул маблағлари ва моддий қимматликларнинг бутлиги устидан мунтазам назорат қилиш;

тизимига кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисобининг қонунчилик талабларига мувофиқ юритилишини назорат қилиш;

ташкилотда ходимларнинг иш ҳақларини ва унга тенглаштирилган тўловларини, шунингдек таълим муассасаларида талабаларнинг стипендияларини белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш;

смета ижроси жараёнида вужудга келадиган юридик ва жисмоний шахслар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга ошириш;

пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилишда қатнашиш, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштириш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш;

моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишларини ўтказиш;

моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларнинг ҳисобини юритиш ва улардан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш;

молиявий ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузиш ва топшириш;

ташкилот раҳбари тасдиқлаши учун харажат сметаларини ва уларга илова қилинадиган ҳисоб-китобларни тузиш (агар режалаштириш бўлимлари ёки ушбу вазифани амалга оширувчи лавозим штатлар жадвалида назарда тутилмаган бўлса);

асосий воситалар ҳамда бошқа моддий қимматликларни уларнинг сақланиш ва фойдаланиш жойларида бутлигини мунтазам назорат қилиш;

бухгалтерия ҳужжатларининг, ҳисоб регистрларининг, шунингдек харажатлар сметаларининг (илова ҳисоб-китоблари билан бирга) сақланишини таъминлаш (агар режалаштириш бўлимлари ёки ушбу вазифани амалга оширувчи лавозим штатлар жадвалида назарда тутилмаган бўлса);

қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш.


9. Бош ҳисобчи ташкилотнинг тегишли бўлинмалари ва хизматларининг раҳбарлари билан биргаликда қуйидагиларни мунтазам равишда назорат қилиши шарт:

товар-моддий қимматликларнинг қабул қилиниши ва топширилишини расмийлаштиришда белгиланган қоидаларга риоя этилишини;

меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг тўғри сарфланиши, мансаб маошларининг тўғри белгиланиши, штат, молия ва касса интизомига қатъий риоя этилишини;

пул маблағлари, товар-моддий қимматликлар, асосий фондларни инвентаризация қилиш, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини бажаришнинг белгиланган қоидаларига риоя этилишини;

белгиланган муддатларда дебиторлик қарзнинг ундириб олиниши ва кредиторлик қарзнинг қайтарилиши бўйича тегишли чора-тадбирларнинг кўрилишини, тўлов интизомига мунтазам риоя этишни;

қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш.


10. Бош ҳисобчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

бухгалтерия ҳисоби ва назорат ишлари тўғри ташкил этилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўришни ташкилот раҳбаридан талаб қилиш;

таркибий бўлинмаларда пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа қимматликларни қабул қилиш, сақлаш ҳамда сарфлаш юзасидан белгиланган тартибга амал қилинишини текшириб туриш;

мукофотлар ҳажмларини пасайтириш (агарда қонунчиликда белгиланган нормалардан ошиб кетган бўлса) тўғрисида ташкилот раҳбарига таклифлар киритиш;

ташкилотнинг барча бўлинмаларидан бухгалтерия ҳисобини юритиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ва маълумотларни расмийлаштиришни ҳамда бухгалтерияга тақдим қилишни талаб қилиш;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларни амалга ошириш.


11. Бош ҳисобчи қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланади:

бухгалтерия ҳисоби нотўғри юритилиб, натижада тартибсиз ҳолатга келгани ва молиявий ҳисобот бузилганда (нотўғри тузилганда);

пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа қимматликларни кирим қилиш, сақлаш ва сарфлаш юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибга зид операциялар бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ижрога қабул қилинган ҳолларда;

пул маблағлари бўйича операциялар, шунингдек дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар кечикиб ҳамда нотўғри амалга оширилганда;

камомадлар, дебиторлик қарзлари ва бошқа йўқотишларни бухгалтерия ҳисобидан чиқарилиш тартиби бузилганда;

бухгалтерия ҳисобини ташкил этишга доир бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилганда.


12. Мансабдор шахслар томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилинаётгани маълум бўлиб қолган ҳолларда, бош ҳисобчи тегишли чора кўриши учун бу ҳақда ташкилот раҳбарига ёзма ахборот беради.


13. Моддий жавобгар шахсларни (кассирлар, омбор мудирлари ва бошқалар) лавозимга тайинлаш, озод этиш ва бошқа лавозимга ўтказиш масаласи бош ҳисобчи билан келишиб ҳал қилинади.


14. Турли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларни, агар улар бевосита ташкилотнинг молия-хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлса, шунингдек ходимларга мансаб маошлари, иш ҳақи устамалари ҳамда мукофотларни белгилаш тўғрисидаги буйруқлар ва фармойишларни дастлаб бош ҳисобчи кўриб чиқади ва уларга имзо чекади.


15. Ташкилот раҳбари бош ҳисобчига ушбу Йўриқномада, шунингдек бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажариши ҳамда ҳуқуқларидан фойдаланишида ёрдам беришга мажбур.

Бош ҳисобчига ўз мажбуриятларини бажаргани ҳамда ўз ҳуқуқларидан фойдалангани учун тазйиқ ўтказиш қатъиян тақиқланади.


16. Бош ҳисобчининг пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа қимматликларни қабул қилиш, сақлаш ва сарфлаш бўйича қонунчиликка зид бўлган операциялар билан боғлиқ ҳужжатларни ижрога қабул қилиши ҳамда расмийлаштириши тақиқланади.


17. Агарда, ташкилот раҳбари томонидан бош ҳисобчига ижро этиши учун берилган фармойиш (буйруқ) юзасидан бош ҳисобчи ва ташкилот раҳбари ўртасида ушбу фармойишни (буйруқни) бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишнинг белгиланган тартибига ёки қонунчиликка мувофиқлиги борасида зиддият (келишмовчилик) юзага келса, бош ҳисобчи ушбу фармойиш (буйруқ)ни ижро этмай туриб, зудлик билан ташкилот раҳбарига мазкур ҳолат юзасидан асосланган ёзма ахборот беради.

Бош ҳисобчи томонидан ёзма равишда ахборот берилишига қарамасдан ташкилот раҳбари қайта ёзма фармойиш (буйруқ) берган ҳолларда, бош ҳисобчи ушбу фармойиш (буйруқ)ни бажаради. Бунда ушбу ҳаракат содир бўлганлиги учун жавобгарлик тўлиқ ташкилот раҳбарига юклатилади.

Ташкилот раҳбари ўзи қабул қилган қарор тўғрисида ёзма равишда уч кунлик муддат ичида юқори ташкилотга ёки тегишли иқтисодиёт ва молия органига хабар бериши шарт. Шундай хабарни олган юқори ташкилот ёки тегишли иқтисодиёт ва молия органи белгиланган тартибда уни кўриб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни кўради.

18. Бухгалтерияга бошланғич ҳисоб ҳужжатларини топшириш муддатлари бош ҳисобчи томонидан тузилиб, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган жадвал асосида белгиланади. Моддий жавобгар ва бошқа мансабдор шахсларга ушбу жадвалдаги ҳужжатларни ва маълумотларни бухгалтерияга топшириш муддатлари ҳақида кўчирма тақдим этилади.


19. Ташкилотларнинг барча бўлимлари (ходимлари) бухгалтерияга бухгалтерия ҳисобини юритиш учун керак бўладиган барча зарурий ҳужжатларни (буйруқ ва фармойишларнинг кўчирмаларини, шунингдек турли хил шартнома, тўлов ҳужжатлари ва бошқаларни) ўз вақтида тақдим қилишлари шарт.

Бош ҳисобчининг бухгалтерия ҳисобини юритиши учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ва маълумотларни расмийлаштириш ва бухгалтерияга тақдим қилишга доир талабларини ўз вақтида бажаришга ташкилотнинг барча ходимлари мажбур.


20. Бош ҳисобчига унинг ҳисоб ва ҳисобот бўйича тўғридан-тўғри вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган топшириқларни бериш мумкин эмас. Шунингдек, бош ҳисобчига пул маблағлари ва моддий қимматликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ бўлган вазифаларни юклаш мумкин эмас. Унга банклар ва бошқа ташкилотлардан бевосита пул маблағларини олиш тақиқланади.


21. Ташкилотларда пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек харажатлар сметаси ижросига тааллуқли барча ҳужжатлар ҳамда молиявий ҳисоботлар ташкилот раҳбари ёки унинг ўринбосари ва бош ҳисобчи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади. Қонунчиликка мувофиқ вазирликлар ва идораларда биринчи имзо ҳуқуқи шу вазирлик ва идоранинг бошқарма ёки мустақил бўлинмаларининг бошлиқларига берилиши мумкин.

Бош ҳисобчи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланмаган бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ижро учун яроқсиз ҳисобланади ва ижрога қабул қилинмайди.

Касса кирим ордерлари бош ҳисобчи (ёки унинг ўринбосари) ва кассир томонидан имзолангандагина ижро учун яроқли ҳисобланади.


22. Ҳисоб регистрларида акс эттириладиган ёзувлар учун тўлиқ расмийлаштирилган бошланғич ҳисоб ҳужжатлари асос бўлиб хизмат қилади.


23. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари айрим хўжалик операцияларини расмийлаштиришга мўлжалланган бир марталик ёки маълум бир даврдаги бир хил хўжалик операцияларини расмийлаштиришга мўлжалланган бир гуруҳ ҳужжатлар бўлиши мумкин.


24. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган вақтда ёки операциялар амалга ошириб бўлинганидан кейин тузилади. Ҳисобот даврига тегишли бўлган хўжалик операциялари, агар улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар олинмаган бўлса, тегишли бошланғич ҳисоб ҳужжати расмийлаштирилиб, бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.


25. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардир: ташкилотнинг номи, ҳужжатнинг номи ва рақами, у тузилган сана ва жой, хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва миқдор ўлчови (натура ва пулда ифодаланган ҳолда), масъул шахсларнинг шахсий имзолари.


26. Ташкилотларда бошланғич ҳисоб ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган шаклда расмийлаштирилган электрон ҳужжатлар асосида тузилиши мумкин. Бунда, электрон ҳужжатлар қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ва бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг асл нусхасида белгиланган барча реквизитларга эга бўлиши шарт.


27. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида тўғри ва аниқ тузилиши, шунингдек бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун уларнинг белгиланган муддатларда ташкилот бухгалтериясига топширилишига жавобгар.


28. Моддий қимматликларни харид қилишга доир ҳужжатларда моддий жавобгар шахснинг бу қимматликларни олганлиги тўғрисидаги имзоси, бажарилган ишларга доир ҳужжатларда эса, ишни қабул қилганлик тўғрисида тегишли шахсларнинг имзоси бўлиши керак.


29. Ҳужжатлардаги ёзувлар сиёҳ билан ёки шарикли ручка, кимёвий қалам билан ёки замонавий ҳисоблаш техникалари воситасида ёзилади.


30. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларида ўчириш, қириш ва изоҳланмаган тузатишларга йўл қўйилмайди.

Бошланғич ҳисоб ҳужжатларида йўл қўйилган хатоларни тузатиш нотўғри ёзилган матн ёки суммани устидан чизиб ўчириш ва унинг устига тўғри матн ёки суммани ёзиб қўйиш йўли билан бажарилади. Нотўғри ёзувни ўчиришда унинг устидан ингичка чизиқ билан (кейинчалик уни ўқиш мумкин бўлиши учун) чизиб қўйиш керак. Бошланғич ҳисоб ҳужжатидаги барча хатоларни тузатишлар "Тузатилган" деган ёзув билан изоҳланиши ва тузатиш киритилган сана кўрсатилган ҳолда ҳужжатни имзолаган шахсларнинг имзоси билан тасдиқланиши керак.

Банк ва касса-пул ҳужжатларида тузатишлар ва ўчириб ёзишларга йўл қўйилмайди.


31. Моддий жавобгар шахслар товар-моддий қимматликларнинг кирими ва чиқими бўйича бошланғич ҳисоб ҳужжатларини икки нусхада расмийлаштирилган 442-сон шаклдаги реестр (мазкур Йўриқноманинг 1-иловаси) билан бухгалтерияга топширадилар. Бу реестрнинг бир нусхаси моддий жавобгар шахс иштирокида тақдим қилинган бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг расмийлаштирилишини текшириб, ҳисобчининг имзоси билан моддий жавобгар шахсга қайтарилади, иккинчи нусхаси эса, бухгалтерияда қолади.


32. Пул маблағлари ва товар-моддий қимматликларини сақлашга жавобгар бўлган шахслар билан белгиланган тартибда уларнинг шахсан тўлиқ моддий жавобгарлиги ҳақида шартнома тузилади.


33. Бухгалтерияга келиб тушган бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг қонунчиликка мувофиқлиги (бошланғич ҳисоб ҳужжатларининг тўлиқ ва тўғри расмийлаштирилиши, барча реквизитларининг мавжудлиги, айрим кўрсаткичларнинг бир-бири билан мантиқан боғланганлиги ва бошқалар) текширилиши шарт.


34. Касса кирим ва чиқим ордерларига илова қилинган барча ҳужжатлар, шунингдек, иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун асос бўлган ҳужжатлар штамп ёки қўлда ёзиш йўли билан "Олинди" ёки "Тўланди" деган белги ва унинг санаси (кун, ой, йил) кўрсатилган ҳолда ёпилиши керак.


35. Текширилган ва ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҳужжатлар санаси бўйича тартиблаштирилиб, қуйидаги доимий рақамли мемориал ордер - жамланма қайдномалар билан расмийлаштирилади:

1-мемориал ордер - касса операциялари бўйича жамланма қайднома, 381-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 2-иловаси);

2-мемориал ордер - бюджет маблағларининг ҳаракатига доир жамланма қайднома, 381-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 3-иловаси);

3-мемориал ордер - бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракатига доир жамланма қайднома, 381-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 4-иловаси);

5-мемориал ордер - иш ҳақи ва стипендиялар бўйича ҳисоб-китоб варақалари йиғиндиси, 405-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 5-иловаси);

6-мемориал ордер - турли ташкилотлар ва муассасалар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар бўйича жамланма қайднома, 408-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси);

8-мемориал ордер - ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича жамланма қайднома, 386-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 7-иловаси);

9-мемориал ордер - асосий воситаларнинг ҳисобдан чиқарилиши ва жойдан жойга кўчирилиши бўйича жамланма қайднома, 438-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 8-иловаси);

11-мемориал ордер - озиқ-овқат маҳсулотларининг киримига доир жамланма қайднома, 398-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 9-иловаси);

12-мемориал ордер - озиқ-овқат маҳсулотларининг сарфига доир жамланма қайднома, 411-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 10-иловаси);

13-мемориал ордер - материаллар сарфига доир жамланма қайднома, 396-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 11-иловаси);

15-мемориал ордер - таълим муассасаларида болаларни сақлаганлик учун ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар бўйича қайднома, 406-сон шакл (мазкур Йўриқноманинг 12-иловаси).

Қолган операциялар (асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш, асосий фондларни ҳар йилги қайта баҳолаш, бюджетдан ташқари даромадлар ҳисоби, йилни якунлаш операциялари ва ҳ.к.) ва "Сторно" операциялари бўйича алоҳида мемориал ордерлар тузилади (274-сон шакл) (мазкур Йўриқноманинг 13-иловаси) ва улар ҳар ой учун алоҳида 16 рақамдан бошлаб рақамланади.


36. Операциялар ҳажмига қараб жамланма қайдномаларни тузиш талаб қилинмайдиган ташкилотларда субсчётлар корреспонденцияси алоҳида мемориал ордерларда (274-сон шакл) ушбу Йўриқноманинг 35-бандида келтирилган доимий рақамлар берилиб кўрсатилади.


37. Алоҳида мемориал ордерлар операцияларнинг содир бўлишига қараб, аммо бошланғич ҳисоб ҳужжатлари олингандан кейинги кундан кечиктирмасдан айрим ҳужжатларга ёки бир хилдаги ҳужжатларнинг бир гуруҳи асосида тузилади. Субсчётлар корреспонденцияси мемориал ордерларда икки ёқлама ёзув қоидасига мувофиқ ёзиб борилади.


38. Мемориал ордерлар бош ҳисобчи (ёки унинг ўринбосари) ва ижрочи (ҳисобчи) томонидан имзоланади.


39. Барча мемориал ордерлар 308-сон шаклдаги "Бош-журнал китоби"да (мазкур Йўриқноманинг 14-иловаси) рўйхатга олинади. "Бош-журнал китоби" ҳар бир субсчёт бўйича юритилади.

"Бош-журнал китоби" ўтган йилдаги якунловчи балансга мувофиқ йил бошига қолган қолдиқ суммаларни кўчириб ёзиш билан очилади. Бу дафтарга ёзувлар мемориал ордерлар ва мемориал ордер - жамланма қайдномалар тузилгандан кейин ойига бир марта ёзилади.

Мемориал ордердаги сумма дастлаб "Ордер бўйича сумма" қаторига, кейин эса, тегишли субсчётларнинг дебети ва кредитига ёзилади. Барча субсчётлар бўйича ойлик айланмалар суммаси дебетда ҳам, кредитда ҳам "Ордер бўйича сумма" қаторининг жамига тенг бўлиши керак. Ойлик айланмалардан кейинги иккинчи қаторда ҳар бир субсчёт бўйича келгуси ойнинг бошига қолдиқ чиқарилади.


40. Аналитик ҳисоб бухгалтерия ҳисоби регистрларида (бухгалтерия дафтарларида, карточкаларида, қайдномаларида ва бошқаларда) юритилади.

Ҳар бир бухгалтерия дафтарида унга ёзишдан олдин барча бетлари (варақлари) рақамланади. Охирги бетнинг орқа томонига бош ҳисобчининг имзоси билан қуйидаги ёзув ёзиб қўйилади: "Ушбу дафтарда ҳаммаси бўлиб ____ бет (варақ) рақамланган". Касса дафтари (440-сон шакл) (мазкур Йўриқноманинг 15-иловаси), ундан ташқари, шнур билан тикилган ва сурғучли муҳр билан муҳрланган, варақлар сони эса, ташкилот раҳбари ва бош ҳисобчининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Ҳар бир дафтар устига ташкилотнинг номи ва дафтар очилган ҳисобот йили ёзиб қўйилади. Дафтарда унга очилган субсчётларнинг мундарижаси бўлиши керак. Ёзувлар дафтарнинг бошқа бетига ўтказилганда мундарижада шу субсчёт бўйича ёзувнинг ўтказилганлиги, янги бетларнинг рақами кўрсатилган ҳолда белгилаб қўйилади.

Бухгалтерия дафтарларида йил тугагандан кейин бўш варақлар кўп бўлса, келгуси йил операцияларини ёзиш учун ҳам фойдаланилиши мумкин.


41. Карточкалар (асосий воситаларга доир карточкалардан ташқари) ҳар бир субсчёт учун алоҳида юритиладиган 279-сон шаклдаги карточкалар реестрида (мазкур Йўриқноманинг 16-иловаси) рўйхатга олинади. Асосий воситалар карточкалари АВ-10-сон шаклдаги асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентарь карточкалар рўйхатида (мазкур Йўриқноманинг 17-иловаси) рўйхатга олинади.

Карточкалар картотекаларда, субсчётларга, уларнинг ичида моддий жавобгар шахсларга бўлинган ҳолда сақланади.


42. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари ва бошқа бухгалтерия ҳужжатларини архивга топшириш муддатлари ва тартиби қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.


43. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботларни сақлашни, уларни расмийлаштириб, архивга топширишни бош ҳисобчи таъминлайди.


44. Асосий воситалар ҳисоби юритиладиган инвентарь карточкаларнинг рўйхати АВ-10-сон шакл, унда АВ-6-сон шакл, АВ-8-сон шакл ва АВ-9-сон шакл инвентарь карточкалар (мазкур Йўриқноманинг 18, 19 ва 20-иловалари) бўйича охиргисининг ҳам ҳисобдан чиққанлиги ҳақида белги бўлгандагина архивга топширилади. Ушбу рўйхатсиз архивга топширилаётган инвентарь карточкалар, карточканинг рақами ва ҳисобдан чиқарилаётган инвентарнинг номи кўрсатилган ҳолда алоҳида қайднома ёзилади.


45. Ҳисоб регистрларига ёзувлар сиёҳ билан, шарикли ручка билан ёки замонавий ҳисоблаш техникаси ёрдамида бошланғич ҳисоб ҳужжатларидан, улар олинганидан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан ёзилади.

Ҳар ой тугагандан кейин аналитик ҳисоб регистрларида айланмаларнинг жами ҳисобланади ва субсчётлар бўйича қолдиқ чиқарилади.


46. Жорий йилда ҳисоб регистрларидаги бухгалтерия ёзувларида аниқланган хатолар қуйидаги тартибда тузатилади:

баланс топширгунга қадар шу ҳисобот даврида аниқланган, мемориал ордер маълумотларининг ўзгаришини талаб қилмайдиган хатолар ана шу хато ёзилган ёзув ёки матннинг устидан ингичка чизиқ билан ўчирилади (ўчирилган ёзувни ўқиш мумкин қилиб) ва унинг устига янги, тўғри матн (ёзув) ёки суммани ёзиб қўйиш йўли билан тузатилади. Бир вақтнинг ўзида тегишли қатор четидаги ҳошияга бош ҳисобчининг имзоси билан "Тузатилган" деб изоҳ берилади ва санаси кўрсатилади;

баланс топшириш вақтига қадар мемориал ордерга ўтиб кетган хато ёзув унинг характерига қараб қўшимча мемориал ордер билан ёки "Сторно" усулида тузилади;

баланс топширилган ҳисобот давридаги ҳисоб регистрлари ёзувларида аниқланган хатолар ҳам мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган усулда тузатилади. Хатони тузатишга доир қўшимча ёзувлар, шунингдек "Сторно" усули билан қилинадиган тузатишлар мазкур хато аниқланган ҳисобот даврида тузилган мемориал ордерлар билан расмийлаштирилади. Бу мемориал ордерлар одатдаги реквизитлардан ташқари, мазкур мемориал ордер билан тузатиладиган мемориал ордернинг рақами ва санасига ишора қилинади. Мазкур мемориал ордерни тузиш учун 433-сон шаклдаги бухгалтерия маълумотномаси (мазкур Йўриқноманинг 21-иловаси) асос бўлиб хизмат қилади.


47. Синтетик ва аналитик субсчётлардаги бухгалтерия ёзувларининг тўғрилигини назорат қилиш учун тегишли аналитик субсчётларнинг ҳар бир гуруҳи бўйича айланма қайдномалар (М-44-сон шаклдаги материал захиралар бўйича айланма қайднома, 285-сон шаклдаги айланма қайднома ва 326-сон шаклдаги асосий воситалар бўйича айланма қайднома) (мазкур Йўриқноманинг 22, 23 ва 24-иловалари) тузилади. Айланмалар жами ва айланма қайдномалардаги ҳар бир аналитик субсчёт қолдиқлари 308-сон шакл "Бош-журнал китоби"даги мазкур субсчётларнинг қолдиқлари ва айланмалари жами билан ҳар ой якуни бўйича таққосланади.

Айланма қайдномалар ҳар ойда, асосий воситалар бўйича эса, ҳар чоракда тузилади. 326-сон шаклдаги айланма қайдномадаги ёзувлар керак бўлган ҳолларда бир неча йиллар давомида олиб борилиши ҳам мумкин.


48. Янги ҳисобот йилида синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларида йил бошига қолдиқ суммалари ўтган йилги якунловчи балансга ва тегишли ҳисоб регистрларига тўла мос равишда ёзилади.

Агар йиллик ҳисобот иқтисодиёт ва молия органи ёки юқори ташкилот томонидан қабул қилинаётганда якунловчи балансда тузатишлар қилинган бўлса, молия органи ёки юқори ташкилотнинг тегишли ёзма кўрсатмасига асосан бу тузатишлар ўтган йилги ҳисоб регистрларига ҳам, жорий йил регистрларига ҳам (кирим қолдиқларини ўзгартириш йўли билан) киритиб қўйилади.

49. Ҳар бир ҳисобот ойи тугагандан кейин барча мемориал ордерлар, мемориал ордер - жамланма қайдномалар уларга тегишли ҳужжатлар билан бирга рақамига қараб тартиб билан тахланиши ва китоб қилиниши керак. Ҳужжатлар унча кўп бўлмаган тақдирда, уларнинг уч ойлигини битта қилиб китоб қилиш мумкин. Муқовасига ташкилотнинг номи, китобнинг номи ва тартиб рақами, ҳисобот даври - йил ва ой, мемориал ордернинг бошланғич ва охирги рақами, китобдаги варақлар сони ёзиб қўйилади.


50. Ташкилотлардан бошланғич ҳисоб ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари, молиявий ҳисоботлар фақатгина қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли органлар томонидан олиниши мумкин.


51. Агар ҳали тўлиқ расмийлаштирилмаган ҳужжатлар томи (тикилмаган, рақамланмаган ва ҳ.к.) олинаётган бўлса, ҳужжатларни олаётган орган вакилининг иштирокида ташкилотнинг мансабдор шахслари бу томларни расмийлаштиришлари (рўйхат қилиши, варақларни рақамлаши, шнурлаши, муҳрлаши ва ўз имзолари билан тасдиқлашлари) лозим ёки олинаётган ҳужжатларнинг рўйхатини тузиб (ҳар бир ҳужжатдаги варақлар сонини кўрсатган ҳолда), уни ўзлари ва ҳужжатларни олаётган органнинг вакили имзолашлари лозим.


52. Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари йўқолиб қолган ҳолларда ташкилот раҳбари буйруқ билан йўқолиш сабабларини текшириш учун комиссия белгилайди.

Зарур бўлган ҳолларда комиссия ишида қатнашиш учун бошқа давлат органларининг вакиллари таклиф қилинади. Комиссия ишининг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади. Бу далолатнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва бир нусхаси юқори ташкилотга юборилади.


53. Моддий қимматликлар, пул маблағлари, шунингдек дебиторлар ва кредиторлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар ҳамда бошқа активлар ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш, шунингдек инвентаризация натижаларини расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


54. Ташкилотлар қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатларда даврий молиявий ҳисоботларни, шунингдек сет, штат ва контингентлар бўйича режанинг бажарилиши тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботларни тузадилар ва топширадилар.


55. Ташкилотлар бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишни ҳамда юритишни ушбу Йўриқнома ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда автоматлаштирилган ҳолда ташкил қилишлари мумкин.

56. Ўзбекистон Республикасида ташкилотлар томонидан бухгалтерия ҳисоби миллий валюта - сўмда юритилади.



II БЎЛИМ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ СЧЁТЛАР РЕЖАСИ


57. Ташкилотлар бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) "Ягона счётлар режаси"га (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) мувофиқ юритадилар.

58. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилмаган ҳолда ушбу счётлар режасининг ўзгартирилишига ёки счётлар режасида келтирилмаган счётлар ёки субсчётлар қўлланган ҳолда бухгалтерия ҳисобининг юритилиши тақиқланади.


III БЎЛИМ. НОМОЛИЯВИЙ АКТИВЛАР

ВА АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ


I БОБ. НОМОЛИЯВИЙ АКТИВЛАР


1-§. Номолиявий активлар ва асосий воситалар

62. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби асосий воситаларнинг келиб тушиши, уларнинг ташкилот ичида жойдан-жойга ўтиши (кўчиши), ташкилот ҳисобидан чиқарилиши (жумладан, яроқсиз ҳолга келганлиги сабабли), шунингдек ҳар бир объектнинг (предметнинг, комплектнинг) сақланиши ва тўғри фойдаланиши устидан назорат қилинишининг ҳужжатларда тўғри расмийлаштирилишини ҳамда ҳисоб регистрларида ўз вақтида акс эттирилишини таъминлаши керак.

64. Асосий воситалар таркибида қуйидагилар ҳисобга олинади: иморатлар, иншоотлар, машина ва ускуналар, компьютер техникаси ва унга қўшимча қурилмалар, транспорт воситалари, кутубхона фонди, узатгич мосламалари, ишчи ва маҳсулот берувчи ҳайвонлар ва бошқа асосий воситалар (музей бойликлари, ҳайвонот олами экспонатлари, саҳна-томоша воситалари, ўқув кинофильмлари, магнит дисклари ва ленталари, кассеталар ва ҳоказо).

65. Кўп йиллик кўчатларга доир капитал харажатлар ҳар йили, бутун ишлар мажмуи тугашидан қатъи назар, фойдаланишга қабул қилинган майдонларга тааллуқли харажатлар суммасида асосий воситалар таркибига киритилади.

78. Асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туриш уларни таъмирлаш (жорий, ўртача ва капитал тарзда) воситасида амалга оширилади.

Жорий таъмирлаш - асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида сақлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таъмирлашдир.

Ўртача таъмирлашда таъмирланаётган агрегатни қисман ажратиш ва деталларнинг қисмларини тиклаш ёки алмаштириш амалга оширилади.

Ускуналар ва транспорт воситаларини капитал таъмирлаш - агрегатни тўлиқ ажратиб йиғиш амалга ошириладиган таъмирлашдир, базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни алмаштириш ёки тиклаш ҳамда агрегатни йиғиш, созлаш ва синаб кўришдир.

Бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш - базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган конструкцияларнинг деталлари ва узелларини алмаштириш ёки тиклаш амалга ошириладиган таъмирлашдир.


79. Асосий воситаларда амалга оширилган жорий ва ўрта таъмирлаш харажатлари ва уларнинг дастлабки қийматини ўзгартиришга сабаб бўлмайдиган капитал таъмирлаш харажатлари асосий воситалар таркибига киритилмайди ҳамда ҳисоботларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари иқтисодий таснифининг (кейинги ўринларда иқтисодий тасниф деб юритилади) тегишли кодлари бўйича ҳақиқий харажатлар сифатида акс эттирилади ва ҳисобот йилининг охирида молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) манбаси бўйича ҳисобдан чиқарилади.

Кутубхоналарнинг инвентарь фондига киритилган китоблар, дарсликлар ва бошқа нашрлар уларнинг дастлабки муқовалаш қийматларини ҳам қўшиб, дастлабки қиймати бўйича ҳисобга олинади. Китобларни таъмирлаш ва тиклаш, шу жумладан, иккинчи марта муқовалаш харажатлари китобларнинг қийматини оширишга киритилмайди ва ҳисоботларда иқтисодий таснифнинг тегишли кодлари бўйича ҳақиқий харажатлар сифатида акс эттирилади ва ҳисобот йилининг охирида молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) манбаси бўйича ҳисобдан чиқарилади.


80. Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати уларнинг юқорида кўрсатилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолдаги дастлабки қийматидан белгиланган тартибда аниқланган эскириш суммасининг фарқи сифатида аниқланади.


81. Асосий воситаларнинг ҳисоби, улар сақланадиган жойлар бўйича инвентарь объектларига ҳамда жавобгар шахсларга бўлинган ҳолда юритилади.

Тугалланган конструктив қурилмалар, унга қарашли барча мосламалари ва ашёлари билан ёки маълум мустақил функцияни бажариш учун мўлжалланган конструктив жиҳатдан ажратилган предметлар, ёхуд маълум ишни биргаликда бажарувчи конструктив жиҳатдан бирлаштирилган бир бутун предметлар гуруҳи алоҳида инвентарь объект ҳисобланади.

Ҳар бир алоҳида турган бино "Тураржой иморатлар" ва "Нотурар жой иморатлар" субсчёти бўйича инвентарь объекти ҳисобланади. Бино таркибига уни эксплуатация қилиш учун зарур бўлган бино ичидаги барча коммуникациялар: бино ичидаги иситиш тизими, иситиш учун зарур бўлган қозон қурилмалари билан биргаликда (агар у бино ичида бўлса), ички сув, газ тармоқлари ва канализациялар, барча қурилмалари билан, ички куч ва ёритувчи электр симлари ва умумий санитария аҳамиятига эга бўлган вентиляция қурилмалари, кўтаргич (лифт)лар киради.

Агар бинолар бир-бирига туташган ва умумий деворга эга бўлса, аммо уларнинг ҳар бири ўзича мустақил конструктив бутунликка эга бўлса, улар алоҳида инвентарь объекти ҳисобланади.

Ҳовлидаги кичик иморатлар, тўсиқлар ва биноларга хизмат кўрсатувчи бошқа ҳовли иншоотлари, бостирма, девор, қудуқ ва бошқа бинолар билан бирга битта инвентарь объектини ташкил этади. Агар бу кичик иморатлар ва иншоотлар икки ва ундан ортиқ биноларга хизмат қилса, улар мустақил инвентарь объекти ҳисобланади.

Бинога тақаб ташқи томондан қурилган мустақил хўжалик аҳамиятига эга бўлган иморатлар, қозонхоналарнинг алоҳида турувчи иморатлари, шунингдек ҳовлидаги капитал иморатлар (омборхоналар, гаражлар ва ҳ.к.) мустақил инвентарь объекти ҳисобланади.


82. Асосий воситаларнинг бутлиги устидан назоратни йўлга қўйиш ва уларнинг ҳисобини ташкил этиш учун ҳар бир объект (предмет)га, кутубхона фондларидан ташқари, ўн тўрт белгидан иборат инвентар рақами берилади.

Бунда, дастлабки олти белги субсчётни билдиради, еттинчи ва саккизинчи белги - асосий воситалар йиллик эскириш меъёрларининг гуруҳлари ва кичик гуруҳлари тартиб рақамини, қолган олти белги эса, предметнинг гуруҳдаги тартиб рақамини билдиради. Бунда, гуруҳнинг кичик гуруҳи мавжуд бўлмаганда "Нол" билан белгиланади.

Масалан, 221 110 11 000001 - инвентар рақамида 221 110 - "Тураржой иморатлар" субсчётини, 11 - асосий воситалар йиллик эскириш меъёрларининг гуруҳлари ва кичик гуруҳлари тартиб рақами, 000 001 - объектнинг тартиб рақамини билдиради;

221 221 50 000001 - инвентар рақамида 221 221 - "Информацион, компьютер ва телекоммуникацион жиҳозлар" субсчётини, 50 - асосий воситалар йиллик эскириш меъёрларининг гуруҳлари ва кичик гуруҳлари тартиб рақами, 000 001 - предметнинг тартиб рақамини билдиради.

83. Барча асосий воситалар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланган моддий жавобгар шахсларнинг масъул жавобгарлигида бўлиши керак.

Асосий воситаларни сақлаш учун моддий жавобгар бўлган шахслар асосий воситаларнинг инвентарь рўйхатини (АВ-13-сон шакл) (мазкур Йўриқноманинг 26-иловаси) юритиши керак. Моддий жавобгар шахслар асосий воситаларнинг сақланишини кузатиб борадилар ва барча ўзгаришлар ҳисобини юритадилар.

Моддий жавобгар шахс алмашган тақдирда унинг жавобгарлигида бўлган асосий воситаларнинг инвентаризацияси ўтказилади ва бу ҳақда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади. Бу далолатнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.


84. Бошқа юридик ва жисмоний шахслардан асосий воситалар ташкилотга (омборга) келиб тушганда ташкилот раҳбари томонидан тузилган доимий ишлайдиган комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб юритилади) томонидан АВ-1-сон шаклдаги бюджет ташкилотларида асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш тўғрисида далолатнома (мазкур Йўриқноманинг 27-иловаси) икки нусхада тузилади. Мазкур далолатнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва унга ушбу асосий воситага тегишли бўлган барча техник ҳужжатлар (паспорт, чизмалар ва бошқалар) илова қилинади.

Агарда асосий воситалар ташкилот ичида бир моддий жавобгар шахсдан бошқасига ўтказилса (ёки ташкилотнинг бир бўлимидан иккинчисига берилса) у ҳолда АВ-2-сон шаклдаги асосий воситаларни ички жойдан-жойга кўчириш бўйича юк хати (мазкур Йўриқноманинг 28-иловаси) тўлдирилади.


85. Қўшимча қурилган, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, реконструкция ёки модернизация қилинган асосий воситалар бўйича тугалланган ишларни қабул қилиш АВ-3-сон шаклдаги қўшимча қурилган, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, реконструкция ёки модернизация қилинган асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш бўйича далолатнома (мазкур Йўриқноманинг 29-иловаси) билан расмийлаштирилади. Ушбу далолатнома мазкур ишларни амалга оширган ва қабул қилиб олган шахслар томонидан имзоланади.


86. Асосий воситалар омбордан ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланадиган 434-сон шаклдаги юк хати (талабнома) (мазкур Йўриқноманинг 30-иловаси) бўйича берилади. Мазкур юк хати (талабнома) икки нусхада ёзилади. Биринчи нусхаси бухгалтерияга берилади, иккинчи нусхаси эса, мазкур асосий воситани берган моддий жавобгар шахсда қолади.

89. Асосий воситаларни уларнинг тугатилиши сабабли ҳисобдан чиқариш тўғрисида комиссия томонидан қабул қилинган қарор натижалари мазкур Йўриқномага 31-иловага асосан, бюджет ташкилотларида асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома билан (АВ-4-сон шакл, бюдж.), шу жумладан, транспорт воситалари бўйича мазкур Йўриқномага 32-иловага асосан бюджет ташкилотларида транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома (АВ-4а-сон шакл, бюдж.) билан, кутубхонадаги мавжуд адабиётларни ҳисобдан чиқариш мазкур Йўриқноманинг 33-иловасига мувофиқ бюджет ташкилотлари кутубхонасида мавжуд бўлган адабиётларни ҳисобдан чиқариш бўйича далолатнома (444-сон шакл) билан расмийлаштирилади.

Ушбу далолатномалар комиссия томонидан икки нусхада тузилади ва барча комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

Биринчи нусхаси бухгалтерияга берилади, иккинчи нусхаси асосий воситалар объектларининг сақланиши учун жавобгар бўлган шахсда қолиб, ҳисобдан чиқариш натижасида қолган моддий қимматликлар ёки темир-терсакни омборга топшириш ёки сотиш учун асос бўлади. Транспорт воситасини ҳисобдан чиқаришда бухгалтерияга далолатнома билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларида ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳам тақдим қилинади.

Ушбу далолатномалар ташкилот раҳбари (ёки унинг ўринбосари) томонидан тасдиқлангунига қадар асосий воситаларни қисмларга бўлиш ва демонтаж қилишга йўл қўйилмайди.


90. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш ва жойдан-жойга кўчириш операцияларининг ҳисоби 438-сон шаклдаги жамланма қайдномада (9-мемориал ордерда) олиб борилади. Жамланма қайдномага ёзувлар ҳар бир ҳужжат бўйича ёзилади. Бунда, "Жами" устунида (тик қаторида) ёзиладиган ҳисобдан чиқарилган ва жойдан-жойга кўчирилган моддий ашёлар суммаси субсчётнинг дебет бўйича суммасига тенг бўлиши керак. Ойнинг охирида субсчёт бўйича натижалар "Бош-журнал китоби"га ёзилади.


91. Асосий воситаларнинг аналитик ҳисоби АВ-6-сон шаклдаги ва АВ-8-сон шаклдаги инвентарь карточкаларда юритилади. Карточкалар ҳар бир инвентарь объект (предмет) бўйича юритилади. Бир турдаги предметлар АВ-9-сон шаклдаги карточкаларда ҳисобга олинади.

АВ-6, АВ-8 ва АВ-9-сон шаклдаги инвентарь карточкалари АВ-10-сон шаклдаги асосий воситалар ҳисоби бўйича инвентарь карточкалар рўйхатида хатлашдан ўтказилади. Ушбу рўйхат бир нусхада юритилади. Ундаги ёзувлар асосий воситаларни гуруҳларга бўлиб, карточкалар очилган йилни кўрсатиб амалга оширилади. Ҳар бир гуруҳ учун тегишли миқдорда саҳифа ажратилади. Рақамлаш ҳар бир гуруҳ бўйича 1 дан бошланади. Асосий воситалар ҳисобдан чиқарилганда ва жойдан-жойга кўчирилганда хатлаш рўйхатининг "Изоҳ" графасида мемориал ордернинг санаси (кун, ой, йил) ҳамда рақами кўрсатилади.

Инвентарь карточкалар картотекаларда сақланади. Улар тегишли субсчётлар ва гуруҳлар бўйича ҳамда ўз ичида моддий жавобгар шахсларга бўлинган ҳолда жойлаштирилади.


92. АВ-6-сон шаклдаги инвентар карточка тураржой бинолари, нотурар жой бинолари, иншоотлар, машина ва жиҳозлар, ҳарбий асосий воситаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Инвентар карточкаларни юритишдан мақсад асосий воситаларнинг барча тавсифини ва улардаги ўзгаришларни акс эттиришдан иборат.

Инвентарь карточка бухгалтерияда ҳар бир алоҳида объект учун очилади ва асосий воситаларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси, мазкур объект учун тайёрловчи заводнинг паспортлари, техник ва бошқа ҳужжатлари асосида тўлдирилади.

Асосий воситалар объектига илова қилинадиган ҳужжатларга мувофиқ инвентарь карточкада объектнинг белгилари, яъни, объектнинг инвентарь рақами, чизмаси, лойиҳаси, модели, хили, маркаси, завод (ёки бошқа) рақами, чиқарилган (тайёрланган) санаси, қабул қилиш далолатномасининг санаси ва рақами, дастлабки (тиклаш) қиймати, харид ва қайта баҳолаш ҳужжатлари бўйича эскириши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.

Асбоб-ускуналар, приборлар, ҳисоблаш техникаси, музей қимматликлари ва бошқалар таркибида қимматбаҳо металлар бор бўлса, таркибида қимматбаҳо металл бор бўлган деталлар рўйхати, паспортда кўрсатилган деталларнинг номи ва металл оғирлиги кўрсатилади.

Инвентарь карточканинг орқа томонида асосий воситаларнинг келиб тушиши (объектни қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида), жойининг ўзгартирилиши (асосий воситалар объектининг ички жойлашиш жойини ўзгартириш юкхати асосида), объектларнинг ҳисобдан чиқарилиши (асосий воситалар объектини (автотранспорт воситаларидан ташқари) ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома ёки автотранспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома асосида асосий воситалар объектининг чиқиб кетиши ёки ҳисобдан чиқарилиши) тўғрисидаги маълумотлар, объектнинг ўзига хос қисқача тавсифи, уни ташкил қилувчи предметлар рўйхати ва унинг асосий сифат ҳамда миқдор кўрсаткичлари, шунингдек далолатномалар ва илова қилинадиган техник ҳужжатлар маълумотлари асосида энг керакли тақаб қурилган бинолари, мосламалари ва жиҳозлари келтирилади.


93. АВ-8-сон шакл инвентар карточка бошқа турдаги асосий воситаларни ҳисобга олиш учун хизмат қилади.

Карточка қабул қилиш далолатномалари асосида (харид қилиш ҳужжатлари бўйича) очилади ва унда бошқа асосий воситаларнинг, жумладан ҳайвонларнинг ёши, ранги (туси), тамғаси, оти ва ҳ.к. кўрсатилган ҳолда ўзига хос тавсифи келтирилади.

Кўп йиллик ўсимликлар тури ўтқазилган бирликлар сони ва майдони кўрсатилган ҳолда инвентарь объектлари бўйича ҳисобга олинади.


94. АВ-9-сон шаклдаги инвентарь карточка айнан бир хил ишлаб чиқариш аҳамиятига, техник тавсифга эга бўлган асосий воситалар объектларининг бир хил гуруҳлари: кутубхона фондлари ва саҳнага қўйиш воситаларини ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Карточкадаги ёзувлар миқдор ва сумма ифодасида ёзиб борилади.

Инвентарь карточка асосий воситалар объектлари гуруҳларининг қабул қилиш-топшириш далолатномаси, асосий воситалар объектларининг ички жойлашиш жойини ўзгартириш юкхати асосида очилади ва ҳар бир моддий жавобгар шахс бўйича юритилади. Объектларни ҳисобдан чиқариш ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатнома асосида амалга оширилади.

Кутубхона фондлари учун битта инвентарь карточка очилади. Унда ҳисоб умумий қиймати бўйича фақат пул ифодасида юритилади.

Саҳнага қўйиш воситалари ҳисоби сони ва объектларнинг қиймати бўйича инвентарь карточкаларда юритилади.

112. Ташкилотлар асосий воситаларининг эскириши мазкур Йўриқноманинг 63-иловасига мувофиқ бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг йиллик эскириш меъёрларидан (кейинги ўринларда эскириш меъёрлари деб юритилади) келиб чиққан ҳолда, ҳар йили аниқланади ва ҳар ойда шу ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилади.

Бунда эскириш меъёрлари асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қийматига нисбатан фоизларда белгиланади.

113. Эскириш иморатлар, иншоотлар, узаткич мосламалар, машина ва жиҳозлар, иш ҳайвонлари ва транспорт воситалари, ишлаб чиқариш (ашёларни ҳам қўшиб) ва хўжалик инвентарлари ҳамда фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етган кўп йиллик дарахтлар, буталар ва бошқа асосий воситалар бўйича аниқланади ва ҳисобга олинади.

114. Вазирликлар ва идоралар, зарур ҳолларда, ўзларининг тизимидаги ташкилотларда асосий воситаларнинг эскириш меъёрларини асосий воситаларнинг техник шартлари ва/ёки тайёрловчи-ташкилотлар тавсияларига мувофиқ асосий воситалар объектларининг самарали фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда, тегишли қонунчилик билан белгиланган меъёрлардан ошмаган ҳолда ўрнатилган тартибда белгилашлари мумкин.

Асосий восита объектларида амалга оширилган қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция ёки модернизация натижасида дастлабки қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари яхшиланиши (оширилиши) ҳолларида ташкилотлар шу объектнинг амалга оширилган қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция ёки модернизация ишлари тугатилган ойдан кейинги ҳисобот ойининг биринчи санасидан бошлаб шу объектнинг самарали фойдаланиш муддатини қайта кўриб чиқадилар.


115. Беғараз олинган асосий воситалар объектларининг самарали фойдаланиш муддати қуйидагича аниқланади:

ташкилотлардан олинганлар учун - амалда фойдаланилган муддатларни ва аввал ҳисобланган эскириш суммасини ҳисобга олган ҳолда;

бошқа юридик ва жисмоний шахслардан олинганлар учун - ташкилотларда доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссияси томонидан белгиланган объектнинг бозор баҳоси ва фойдаланиш муддатидан келиб чиққан ҳолда.

118. Ҳисобот йили мобайнида асосий восита объектлари бўйича эскириш ҳар ойда йиллик эскириш суммасининг 1/12 миқдорида ҳисобланади.


118-1. Мавсумий тусга эга бюджет ташкилотларида фойдаланилаётган асосий воситалар бўйича эскириш суммаси 118-бандда белгиланган тартибда аниқланади.

121. Ҳисобот йили мобайнида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларда асосий воситаларнинг қайта баҳоланиши, кирим қилиниши ва ҳисобдан чиқарилиши (эскирганлиги туфайли тугатилиши муносабати билан уларнинг ҳисобдан чиқарилиши натижасида ҳам) ҳисобига эскиришнинг умумий суммаси ўзгариши мумкин.


122. Ҳар ойда ҳисобланган эскириш суммаси тегишли инвентарь карточкалар (китоблар)да асосий воситалар объектлари бўйича ҳисоби ёзиб борилмайди. Агар асосий воситалар тугатилаётганда ёки бошқа ташкилотга берилаётганда, шунингдек объектлар эскиришининг йиллик меъёри белгиланган тартибда ўзгартирилаётган бўлса, асосий восита объектларининг бутун фойдаланиш муддати мобайнида ҳисобланган тўлиқ эскириш суммаси алоҳида инвентарь объектлари бўйича аниқланади.


123. Аввал фойдаланишда бўлган асосий воситалар бир ташкилотдан бошқасига берилаётганда, шунингдек тугатилиши сабабли ҳисобдан чиқарилаётганда объектларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ва мазкур Йўриқномага мувофиқ ўрнатилган тартибда ҳисобланган эскириш суммаси кўрсатилган ҳолда тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган, аввал фойдаланишда бўлган объектлар бўйича эскириш суммаси тегишли инвентарь карточкалар (китоблар)га ёзилади.


124. Келгусида фойдаланишга яроқли бўлган алоҳида объектлар қийматининг 100 фоиз миқдорида эскириш ҳисобланиши, уларнинг тўлиқ эскириш ҳисобланганлиги сабабли ҳисобдан чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилмайди.

142. Номоддий активлар бўйича эскириш ҳисоблаб ёзилмайди. Аналитик ҳисоб АВ-6-сон шаклдаги инвентарь карточкада ҳамда 326-сон шаклдаги асосий воситалар бўйича айланма қайдномада юритилади.



2-§. Ноишлаб чиқариш активлари

144. Ҳар йили ҳисобот йилининг охирида ерни ободонлаштириш харажатларининг 10 фоизи миқдоридаги сумма ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади.


3-§. Товар-моддий захиралар ҳисоби

150. Товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган ва уларнинг таннархига киритиладиган харажатларга қуйидагилар киритилади:

божхона божлари ва йиғимлари;

товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммалари (агар улар қопланмаса);

товар-моддий захиралар улар орқали харид қилинган таъминотчи ва воситачи ташкилотларга тўланадиган воситачилик ҳақи;

товар-моддий захираларни сертификатлаш ва уларни товар-моддий захираларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган техник шартларга мувофиқ синаш бўйича харажатлар;

товар-моддий захираларни тайёрлаш ва уларни жорий жойлашиш ёки фойдаланиш жойига етказиб бериш бўйича транспорт-тайёрлов харажатлари. Улар тайёрлаш, юклаш-тушириш ишлари, товар-моддий захираларни барча турдаги транспорт билан уларни жорий жойлашиш ёки фойдаланиш жойига ташиш учун тарифлар (фрахт)ни тўлаш бўйича харажатлар, шу жумладан, товар-моддий захираларни ташишда хатарларни суғурталаш бўйича харажатлардан ташкил топади;

товар-моддий захираларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.

Харид қилинган товар-моддий захираларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (аккредитив очиш харажатлари, ўтказмалар учун банк комиссияси, товар-моддий захираларни чет эл валютасига харид қилиш чоғида валютани конвертациялаш бўйича комиссия ва бошқа банк хизматлари), товар-моддий захираларни харид қилиш бўйича контрактларни тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш ва ёпиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда активларни харид қилиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар товар-моддий захираларнинг таннархига киритилмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида ҳақиқий харажатлар сифатида акс эттирилади.


151. Товар-моддий захираларни харид қилиш бўйича харажатлар уларнинг юзага келишини тасдиқловчи бошланғич ҳисоб ҳужжатлари асосида белгиланади.


152. Транспорт-тайёрлов харажатларининг суммаси алоҳида йиғилади ва товар-моддий захираларнинг тегишли турлари (ушбу транспорт-тайёрлов харажатлари тегишли бўлган партиялари, гуруҳлари) ўртасида тақсимланади.


153. Ташкилот томонидан беғараз олинган ҳамда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетиши натижасида олинган товар-моддий захираларнинг таннархи уларнинг бухгалтерия ҳисобига қабул қилиниш санасидаги жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


154. Ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий захираларни инвентарлаш натижасида аниқланган активлар таннархи улар аниқланган санадаги жорий қийматдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


155. Битта умумий суммага харид қилинган барча товар-моддий захиралардан ҳар бирининг таннархи ушбу суммани алоҳида товар-моддий захиранинг жорий қийматига мутаносиб равишда тақсимлаш йўли билан аниқланади.


156. Ташкилотга тегишли бўлмаган, вақтинчалик ташкилотда фойдаланишда бўлган шартнома асосида масъул сақлашга олинган товар-моддий захиралар бухгалтерия ҳисобида балансдан ташқари 02 "Масъул сақлашга олинган товар-моддий қимматликлар" счётида шартномада кўрсатилган қиймат бўйича ҳисобга олинади.


157. Товар-моддий захиралар чет эл валютаси ҳисобига сотиб олинишида сотиб олинаётган материал захираларнинг қиймати операция содир этилган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича чет эл валютасини сўмга ҳисоблаб ўтказиш йўли билан аниқланади.


158. Бухгалтерияда бюджет маблағлари ёки бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан сотиб олинган (тайёрланган) товар-моддий захираларнинг ҳисоби миқдор ва сумма ифодасида материалларнинг номи, сотиб олиниш (тайёрланиш) манбалари ва моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да (мазкур Йўриқноманинг 34-иловаси) ҳамда М-44-сон шаклдаги материал захиралар бўйича айланма қайдномада юритилади.

Омборлардаги товар-моддий захираларнинг ҳисоби моддий жавобгар шахс томонидан М-17-сон шаклдаги материалларни омбор ҳисоби дафтарида (мазкур Йўриқноманинг 35-иловаси) фақат номи, нави ва миқдори бўйича юритилади.

Бухгалтерия омбордаги материал захираларнинг келиб тушиши ва сарфланиши устидан мунтазам назорат ўрнатади, шунингдек материаллар ҳисоби бўйича ўз ёзувларини омборда олиб бориладиган ёзувлар билан солиштириб туради.

Материаллар ва озиқ-овқат маҳсулотлари кирими бўйича ҳисоб регистрларига бошланғич ҳисоб ҳужжатлари (ҳисобварақлар, далолатномалар ва бошқалар) асосида ушбу материал захиралар олинган кун (сана) билан ёзилади. Бошланғич ҳисоб ҳужжатларида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак: маҳсулотлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари кимдан олинганлиги, номи, нави, миқдори (оғирлиги) баҳоси, суммаси, омборга келиб тушган вақти ва шу қимматликларни қабул қилган моддий жавобгар шахснинг қабул қилганлик ҳақидаги имзоси ва ҳ.к.лар.

Маҳсулот етказиб берувчининг ҳужжатларида фарқ бўлган ҳолларда қабул қилиш далолатномаси тузилади. Ушбу далолатнома ташкилотдаги қабул қилиш комиссияси томонидан икки нусхада тузилади, бу далолатномани тузишда омбор мудири (моддий жавобгар шахс) ва маҳсулот етказиб берувчи томон ёки манфаатдор бўлмаган бошқа ташкилотларнинг вакили қатнашиши шарт.

Далолатноманинг бир нусхаси қабул қилинган моддий қимматликларни ҳисобга олиш учун, иккинчи нусхаси эса, маҳсулот етказиб берувчиларга даъво хати юборишда фойдаланилади.

160. Материалларни омбордан бериш ташкилот раҳбари (ёки унинг ўринбосари) томонидан тасдиқланган ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади. Материалларни бериш учун қуйидаги асосий ҳужжатлар қўлланилади:

434-сон шаклдаги юк хати (талабнома) материалларни омбордан беришда ва материалларни ташкилот ичида жойдан-жойга кўчиришда қўлланилади. Талабнома икки нусхада ёзилади;

299-шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотларини бериш учун меню талабнома (мазкур Йўриқноманинг 36-иловаси) омбордан озиқ-овқат маҳсулотларини бериш учун қўлланилади. Меню талабнома озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлаш меъёри ва таъминланувчиларнинг сони ҳақидаги маълумотлар асосида ҳар куни тузилади. Меню талабнома озиқ-овқат маҳсулотларини бериш ва олиш ҳақидаги мансабдор шахснинг тилхати билан бирга белгиланган муддатда (лекин ойига уч мартадан кам эмас) ташкилот бухгалтериясига топширилади.

397-сон шаклдаги берилган озуқа ва ем-хашак қайдномаси (мазкур Йўриқноманинг 37-иловаси). Озуқа ва ем-хашаклар омбордан белгиланган меъёр доирасида берилади;

410-сон шаклдаги ташкилот эҳтиёжи учун берилган материаллар қайдномаси (мазкур Йўриқноманинг 38-иловаси) ой давомида хўжалик материаллари, ўқув ва бошқа мақсадлар учун материаллар беришда қўлланилади. Бунда, қайдномадаги ёзувлар хронологик тартибда эмас, балки ҳар бир материал пулини ёзиш учун маълум қаторлар қолдирилган ҳолда тўлдирилади, бу эса, ой охирида ҳар бир материал тури бўйича умумий якун чиқариш имконини беради.

431-сон шаклдаги забор картаси (мазкур Йўриқноманинг 39-иловаси) материаллар ва ёнилғиларни кундалик беришда, шунингдек ой давомида маълум муддатларда беришда қўлланилади. Забор картаси бир неча турдаги материалларни мақсадга мувофиқ сарфлаш учун ҳар бир қабул қилиб олувчи номига ёзилади. Бу карта икки нусхада ёзилади, биттаси қабул қилиб олувчининг тилхати билан бирга омборхонада сақланади, иккинчиси қабул қилиб олувчида сақланади.

Материаллар ҳар куни бериладиган бўлса, забор картаси 15 кунлик муддатга, вақти-вақти билан бериладиган бўлса, бир ойлик муддатга ёзилади. Материаллар ва ёнилғи қабул қилиб олувчи ўз забор картасини кўрсатгач, белгиланган лимит доирасида берилади. Лимитда белгиланганидан ортиқча материаллар 434-сон шаклдаги юк хати (талабнома) бўйича берилади. Ёнилғиларни омборхонадан талабнома ёки забор картаси бўйича бериш мумкин бўлмаган ҳолларда сарфланган ёнилғилар қолдиғини ўлчаш далолатномалари бўйича ҳисобдан ўчирилади.

Ўлчаш далолатномалари билан ёнилғининг белгиланган сарфлаш меъёрлари таққосланганда камомад чиқса, ташкилот раҳбари ортиқча сарфлаш сабабини аниқлаш тадбирларини, тегишли ҳолларда эса, айбдор шахслардан ундириш чораларини кўради;

Йўл варақаси сарфланган барча турдаги ёқилғини ҳисобдан ўчириш учун ишлатилади. Ёқилғи қанча сарф бўлган бўлса, шунча ҳисобдан ўчирилади, бунда, сарфланган ёқилғи миқдори автомобилларнинг маркалари учун ўрнатилган тартибда тасдиқланган меъёрлардан ортиқ бўлмаслиги керак.

166. Агарда товар-моддий захиралар бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сотиб олинган бўлса, айбдор шахсдан ундириладиган сумма товар-моддий захиралар қийматидаги бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг улушига мос равишда тақсимланиб, маблағнинг тегишли қисми бюджет даромадига ўтказиб берилади, қолган қисми ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварағига кирим қилинади ва тўлиғича ташкилотнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга сарфланади.


167. Агарда аниқланган камомад ўрнига моддий жавобгар шахснинг ташкилот ихтиёрига берган товар-моддий захираларининг қиймати камомад чиққан товар-моддий захиралар қийматига тенг ёки кам бўлса, ушбу товар-моддий захиралар белгиланган тартибда бозор қийматида кирим қилинади, етишмайдиган қисми эса, моддий жавобгар шахс томонидан пул маблағларини киритиш билан қопланади ва бухгалтерия ҳисобида мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда акс эттирилади.

169. Тайёр маҳсулотларининг аналитик ҳисоби номи, миқдори ва қиймати ҳамда сақланадиган жойи бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да алоҳида ҳолда юритилади.

172. Қурилиш материалларининг аналитик ҳисоби материалларнинг номи, миқдори ва қиймати бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточка)сида юритилади.

173. Келиб тушган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳисоби озиқ-овқат маҳсулотлари киримга олинадиган 300-сон шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг кирими бўйича жамланма қайдномада (мазкур Йўриқноманинг 40-иловаси) юритилади.

Қайднома ҳар бир моддий жавобгар шахс бўйича алоҳида тузилади. Қайдномага ёзувлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлар асосида миқдор ва сумма ифодасида ёзилади. Ой тугагандан сўнг қайдномадаги рақамларнинг жами ҳисоблаб чиқилади.

Озиқ-овқат маҳсулотлари сарфининг ҳисоби озиқ-овқат маҳсулотлари сарфи бўйича 399-сон шаклдаги жамланма қайдномада (мазкур Йўриқноманинг 41-иловаси) юритилади. Бу жамланма қайднома моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади. Унга ёзувлар 299-сон шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бериш учун меню-талабнома ва бошқа ҳужжатлар асосида ёзилади.

Ой тугагандан кейин қайдномадаги рақамларнинг жами ҳисоблаб чиқилади, бу эса, сарфланган озиқ-овқат маҳсулотларининг қийматини аниқлашга хизмат қилади. Бир вақтнинг ўзида таълим муассасаларида таъминланадиган болалар сони билан, даволаш муассасаларида эса, беморлар ҳақидаги маълумотлар билан ва бошқа маълумотлар билан таққосланади.

174. 411-сон шаклда жамланма қайдномалардаги маълумотлардан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларининг бошқа чиқим ҳужжатлари (кам чиққан озиқ-овқат маҳсулотларига, базага қайтаришга ва бошқаларга тузилган далолатномалар) ёзилади.


175. Озиқ-овқат маҳсулотларининг аналитик ҳисоби уларнинг номи, нави, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича М-44-сон шаклдаги материал захиралар бўйича айланма қайдномада юритилади. Айланма қайдномаларга ёзувлар 300 ва 399-сон шаклдаги жамланма қайдномалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларининг кирими ва чиқимига доир бошқа ҳужжатлар асосида ёзилади. Ҳар ойда айланма қайдномалардаги айланмалар ҳисоблаб чиқилади ва ой бошига қолдиқ чиқарилади.

177. Инвентар ва хўжалик жиҳозларининг ҳисоби моддий жавобгар шахслар томонидан буюмларнинг номи ва миқдори бўйича М-17-сон шаклдаги материалларнинг омбор ҳисоби дафтарида юритилади. Бу буюмларнинг омбордан берилиши 434-сон шаклдаги юк-хати (талабнома) бўйича амалга оширилади.

Буюмлар омбордан берилаётганда ташкилотнинг, бўлимнинг номи, фойдаланишга топширилган йили ва ойи кўрсатилган маркировкали штамп қўйилади. Маркировка бўёқ (ювганда ва кимёвий воситалар таъсирида ўчмайдиган бўлиши лозим) ёрдамида қилинади ёки жетон билан маҳкамланади.

178. Синган идишларни ҳисобдан ўчириш учун синган идишларни рўйхатга оладиган 325-сон шаклдаги синган идишларни рўйхатга олиш бўйича китоб (мазкур Йўриқноманинг 42-иловаси) юритилади. Китобга ёзувлар тегишли мансабдор шахслар томонидан ёзилади. Доимий ишлаб турадиган комиссия китобнинг тўғри юритилаётганлигини назорат қилиб боради ва ҳар чоракда (ҳар ойда) синган идишларни ҳисобдан ўчириш далолатномасини тузади. Бу далолатнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

180. "Хўжалик ва канцелярия маҳсулотлари" ҳамда "Кийим-кечак, пойабзал ва чойшаб-ғилофлар" счётларининг аналитик ҳисоби предметларнинг номи, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтарида (карточкасида) юритилади.

182. Эҳтиёт қисмларнинг аналитик ҳисоби эҳтиёт қисмларнинг номи, тури, завод берган рақами, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да юритилади.

183. Бошқа товар-моддий захираларнинг аналитик ҳисоби 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да материалларнинг номи, нави, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади.

Ёш чорва молларининг аналитик ҳисоби уларнинг тури ва ёш гуруҳига қараб, бўрдоқига боқилаётган молларнинг аналитик ҳисоби эса, фақат турларига қараб чорва молларини ҳисобга олиш дафтари (395-сон шакл)да (мазкур Йўриқноманинг 43-иловаси) олиб борилади.

187. Озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари бошқа товар-моддий захиралар сарфига доир операциялар ҳисоби 396-шаклдаги материаллар сарфига доир жамланма қайдномада (13-мемориал ордер) юритилади.



4-§. Номолиявий активларга қўйилмалар

190. "Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар" субсчётида монтажни талаб қилувчи асбоб-ускуналарга уларнинг қисмлари йиғилганидан сўнг ва фундаментга ёки таянчга, полга, қаватлар ўртасидаги устунларга ва бошқа бино ва иншоотларнинг конструкцияларига мустаҳкамлангандан сўнг ишга тушириладиган кўтарма асбоб-ускуналар шунингдек, шу каби асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари киради. Бундай асбоб-ускуналар таркибига шунингдек, назорат-ўлчов аппаратлари ёки ўрнатиладиган асбоб-ускуна таркибида йиғиш-ўрнатиш учун мўлжалланган бошқа асбоблар киради.

191. Ушбу субсчётда монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналар: транспорт воситалари, мустақил турувчи станоклар, қурилиш механизмлари, қишлоқ хўжалиги машиналари, ишлаб чиқариш воситалари, инвентарлар, ўлчов асбоблари ва бошқалар ҳисобга олинмайди. Монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналар тегишлича асосий воситалар таркибида акс эттирилади.

199. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни қайта баҳолаш уларнинг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс эттирилади.

201. "Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар" субсчёти бўйича аналитик ҳисоб жиҳозлар, конструкциялар ва деталларнинг тури, миқдори ва қиймати бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да юритилади.

212. Аналитик ҳисоб харажатларнинг турлари ва чиқарилаётган маҳсулотларнинг турлари бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) юритилади (мазкур Йўриқноманинг 44-иловаси).


II БОБ. МОЛИЯВИЙ АКТИВЛАР ҲИСОБИ

217. Пул маблағларини инвентаризация қилиниши қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан пул маблағлари (пул эквивалентларидан ташқари) тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва ҳисобда пул маблағлари белгиланган тартибда кирим қилиниши учун Ягона счётлар режасининг тегишли субсчётлари орқали бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади.

220. Ташкилотларнинг бюджет ҳисобварақларидаги маблағларининг ҳаракати бўйича операциялар ҳисоби 381-шаклдаги жамланма қайднома (2-мемориал ордер)да юритилади.

221. Агар ташкилот учун бир нечта бюджет ҳисобварағи очилган бўлса, жамланма қайдномалар ҳар бир бюджет ҳисобварағи бўйича алоҳида ҳолда юритилади. Бунда, мемориал ордерларга 2-а, 2-б, 2-в, 2-г ва ҳ.к. рақамлари берилади. Операцияларнинг ҳажмига кўра жамланма қайдномалар тузиш талаб қилинмайдиган ташкилотларда, банкда бир неча бюджет ҳисобварағи мавжуд бўлса, пул маблағлари ҳаракатининг ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида ҳар бир ҳисобварақ бўйича алоҳида ҳолда юритилади.

Мазкур операциялар бўйича аналитик ҳисоб харажатлар таснифининг харажатлар турларига бўлинган ҳолда 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида (мазкур Йўриқноманинг 45-иловаси) алоҳида ҳолда юритилади.

227. Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағларнинг ҳаракатига доир операцияларнинг ҳисоби 381-сон шаклдаги (3-мемориал ордер) жамланма қайдномада юритилади. Ташкилотда бир неча ҳисобварақлар очилган ҳолларда жамланма қайднома ҳар бир ҳисобварақ бўйича алоҳида юритилади. Бунда, мемориал ордерларга 3-а, 3-б, 3-в, 3-г ва ҳ.к. рақамлари берилади.

Операцияларнинг ҳажмига қараб жамланма қайдномалар тузиш талаб қилинмайдиган ҳамда банкларда (ғазначиликда) бир неча ҳисобварақлари мавжуд бўлган ташкилотларда пул маблағлари ҳаракатининг ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида ҳар бир ҳисобварақ бўйича алоҳида ҳолда юритилади.

Касса харажатларининг аналитик ҳисоби 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида юритилади.

234. Чет эл валютаси бўйича маблағларнинг синтетик ҳисоби 381-сон жамланма қайдномада (3-мемориал ордерда), аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) чет эл валютаси турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.

235-1. Қуйидаги ҳолларда ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметасида бўшаб қолган маблағлар тежаб қолинган ҳисобланмайди ва тегишли бюджетга қайтарилиши ёки тегишли бюджетда қолиши керак:

бюджет ташкилотларининг тармоғи, штатлари ва контингентлари бўйича режа бажарилмаганда;

бюджет ташкилотларининг тасдиқланган штат жадвалида назарда тутилган штат бирликлари тўлдирилмаганда;

капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар молия йили якуни бўйича тўлиқ ўзлаштирилмаганда;

бюджет ташкилотлари фаолияти тўхтатиб турилганда - тўхтатиб турилган давр учун;

бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметаларида назарда тутилган, давлат молиявий назорати бўйича тадбирлар давомида аниқланган ортиқча ва қонунга хилоф равишда бюджетдан ажратилган маблағларнинг суммалари;

қонун ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорларининг қисқартирилиши суммалари;

молия йили бошига товар-моддий қимматликларнинг нормативдан ортиқ захираларининг суммалари;

дотациялар ва субсидияларни тўлаш учун мўлжалланиб, аммо зарурати қолмаган суммалар.

235-2. Ходимлар сонининг тўлдирилмаганлиги натижасида бўшаб қолган маблағлардан бир йўла бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажмининг ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бирга, ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун қўшимчалар белгилашга, шунингдек ҳомиладорлик, туғиш ва меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари) тўлаш учун фойдаланилиши мумкин.

235-3. Бюджет ташкилотларининг молия йилида фойдаланилмай қолган бюджетдан ташқари маблағлари кейинги молия йилига ўтади ҳамда улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади. Ўтган молия йилида фойдаланилмай қолган бюджетдан ташқари маблағлар кейинги молия йилида қайта тақсимланмай ўша мақсадларда фойдаланилади.

235-4. Бюджет ташкилоти қайта ташкил этилган (қўшиб юборилган, қўшиб олинган, ўзгартирилган) ҳолларда, бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) қолдиқ маблағлар қайта ташкил этилган бюджет ташкилоти тасарруфида қолади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

235-5. Бюджет ташкилоти бўлиш ёки унинг таркибидан бир ёхуд бир неча бюджет ташкилотини ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилганда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) қолдиқ маблағлар қайта ташкил этилган бюджет ташкилотлари бўйича мутаносиб равишда тақсимланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

235-6. Бюджет ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари тўхтатилган ҳолларда, бюджетдан ташқари маблағлар қолдиғи мазкур ташкилот тасарруфида қолади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

235-7. Тугатилган бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) маблағлар қолдиғи белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадларига ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

235-8. Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига (шахсий ғазна ҳисобварақларига) нотўғри келиб тушган маблағлар қайтарилиши бюджет ташкилоти томонидан тўловчи мурожаат қилган кундан бошлаб ўн банк куни мобайнида амалга оширилади.

237. Ташкилотлар кассасига нақд пул маблағларини қабул қилиш бош ҳисобчи ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланган КО-1-сон шаклдаги кирим касса ордери (мазкур Йўриқноманинг 46-иловаси) бўйича амалга оширилади.


238. Ташкилотлар кассасидан нақд пул маблағларининг берилиши КО-2-сон шаклдаги чиқим касса ордери (мазкур Йўриқноманинг 47-иловаси) ёки тегишлича расмийлаштирилган бошқа ҳужжатлар (тўлов қайдномалари, пул бериш бўйича аризалар, ҳисобварақлар ва ҳоказолар) бўйича, ушбу ҳужжатларга чиқим касса ордерининг реквизитлари бўлган штамп қўйилган ҳолда амалга оширилади. Пул маблағларини беришга доир ҳужжатлар ташкилот раҳбари ва бош ҳисобчиси ёки улар ваколат берган шахслар томонидан имзоланган бўлиши керак.

Чиқим касса ордерларига илова қилинадиган ҳужжатлар (аризалар, ҳисобварақлар ва ҳоказолар)да ташкилот раҳбарининг ижозат берувчи ёзуви бўлган тақдирда, чиқим касса ордерларида раҳбарнинг имзоси бўлиши шарт эмас.

Кирим ва чиқим касса ордерлари ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар улар бўйича пул олинганидан ёки берилганидан сўнг дарҳол кассир томонидан имзоланади, уларга илова қилинган ҳужжатларга эса сана (кун, ой, йил) кўрсатилган ҳолда "Тўланган" штампи қўйилади ёки сўз билан ёзиб қўйилади.


239. Кирим ва чиқим касса ордерлари ёки улар ўрнини босувчи ҳужжатлар кассага топширилгунига қадар бухгалтерия томонидан КО-3-сон шаклдаги кирим ва чиқим касса ордерларини рўйхатга олиш журналида (мазкур Йўриқноманинг 48-иловаси) қайд этилади. Иш ҳақини бериш тўлов (ҳисоб-китоб-тўлов) қайдномаларида расмийлаштирилган чиқим касса ордерлари иш ҳақи берилгандан кейин рўйхатга олинади.


240. Ташкилот нақд пулларининг тушумлари ва берилиши КО-4-сон ёки 440-сон шаклдаги касса дафтарида ҳисобга олинади. Бунда чет эл валютаси маблағлари бўйича алоҳида касса дафтари юритилади.

Касса дафтаридаги ёзувлар қорақоғоз воситасида шарикли ручка, сиёҳқалам ёки сиёҳ билан икки нусхада амалга оширилади. Варақларнинг иккинчи нусхалари қирқиладиган бўлиши керак, улар кассирнинг ҳисоботи бўлиб хизмат қилади. Варақларнинг биринчи нусхалари касса дафтарида қолади. Варақларнинг биринчи ва иккинчи нусхалари бир хил рақамлар билан белгиланади.

Касса дафтарида ўчиришлар ва таъкидланмаган тузатишлар қилиш ман этилади. Қилинган тузатишлар ташкилот кассири, шунингдек бош ҳисобчининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг имзолари билан тасдиқланади.

Касса дафтаридаги ёзувлар кассир томонидан ҳар бир ордер ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат бўйича пул олинган ёхуд берилганидан кейин дарҳол амалга оширилади. Ҳар куни, иш куни охирида кассир кун учун операциялар якунини ҳисоблайди, кассадаги кейинги кун учун пуллар қолдиғини чиқаради ва кейинги куни бухгалтерияга кассир ҳисоботи сифатида касса дафтарида имзо чектирган ҳолда кирим ва чиқим касса ҳужжатлари билан бирга иккинчи йиртма варақни (касса дафтаридаги бир кун учун ёзувлар кўчирма нусхасини) топширади.

Топширилган касса ҳисоботи бухгалтерияда текширилади ва унинг асосида касса операцияларига доир 381-сон шаклдаги жамланма қайдномага (1-сон мемориал ордер) ва аналитик ҳисобнинг бошқа регистрларига ёзилади. 1-сон мемориал ордер бўйича ойлик айланмаларнинг умумий суммасидан бюджетдаги (бюджетдан ташқари) ҳисобварақлар бўйича айланмалар чиқариб ташланади.

Касса дафтарининг тўғри юритилиши устидан назорат қилиш ташкилот бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.


241. Кўплаб бўлинмаларга эга бўлган ташкилотларда иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари ва бошқа тўловларни тўлашга кассирлардан бошқа шахсларга ташкилот раҳбарининг ёзма буйруғи билан рухсат берилиши мумкин. Бундай ҳолларда мазкур шахслар билан ҳам моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши шарт.

Ишончли шахсларга кассадан нақд пул берилганда уларнинг ҳисоби кассир томонидан 320-сон шаклдаги иш ҳақи, стипендия ва бошқа тўловларни бериш учун тарқатувчиларга берилган пулларни ҳисобга олиш дафтари (мазкур Йўриқноманинг 49-иловаси) юритилади.

242. Кассадан бир неча кишиларга ҳисобот бериладиган пул берилиши зарур бўлган ҳолларда индивидуал тарздаги касса чиқим ордерлари ўрнига 317-сон шаклдаги кассадан ҳисобдор шахсларга пул бериш бўйича қайдномадан (мазкур Йўриқноманинг 50-иловаси) фойдаланилади. Штатда кассирлик лавозими кўзда тутилмаган ташкилотларда ходимларга иш ҳақи тўлаш ҳамда майда хўжалик харажатлари ташкилот буйруғи билан расмийлаштирилган ҳисобдор шахслар орқали амалга оширилади. Банкдан нақд пул олиш учун чеклар ана шу шахслар номига ёзилади.


245. "Аккредитивлар" субсчёти бўйича аналитик ҳисоб қўйилган ҳар бир аккредитив бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да юритилади.

247. 132 "Пул эквивалентлари" субсчётида дам олиш уйлари, санаторийлар, туристик базалар учун берилган пули тўланган йўлланмалар, почта орқали жўнатилган пуллар учун хабарномалар, почта маркалари, меҳнат дафтарчалари бланкалари ҳамда уларга илова қилинган варақлар ва бошқалар ҳисобга олинади.

Аналитик ҳисоби (меҳнат дафтарчалари бланкалари ва унинг иловалардан ташқари) уларнинг турларига қараб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да юритилади. Меҳнат дафтарчалари ва унинг иловалари ҳисоби 448-сон шаклдаги қатъий ҳисобот бланклари бўйича дафтарда (мазкур Йўриқноманинг 51-иловаси) юритилади.



III БОБ. ДЕБИТОРЛАР ВА КРЕДИТОРЛАР


249. Бу бобда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан улар етказиб берган товар моддий қимматликлари, бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари учун олиб бориладиган ҳисоб-китоблар, бюджет ҳамда ижтимоий суғурта тўловларига ажратмалар бўйича, касаба уюшма ташкилотлари, ҳисобдор шахслар, ходимлар, стипендия олувчилар, депонент қилинган суммалар, таълим муассасаларида болаларни сақлаганлик учун уларнинг ота-оналари, шунингдек бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби олиб борилади.

Ташкилотлар ўртасида аванс тўловларини амалга ошириш, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

250. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлар бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда ташкилот уларни бартараф этиш мақсадида тушунмовчиликлар ҳақидаги материалларни тегишли идораларга тақдим этиши шарт.


251. Бюджет ташкилотлари умумий даъво муддати давомида ўзларининг дебиторлик қарзларини ундириш чораларини кўриши лозим.

Бюджет ташкилотининг дебиторлик қарзлари умумий даъво муддати тугаган, ушбу қарздорликни ундирилиши юзасидан тегишли суд қарори қабул қилинган ҳамда қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки ёки даромадлари йўқлиги туфайли ижро ҳужжатлари ташкилотга қайтарилган тақдирда мазкур дебиторлик қарз умидсиз дебиторлик қарз деб ҳисобланади ва бюджет ташкилоти томонидан ташкилот раҳбари рухсати билан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

Бу қарздорлик қарздорнинг мулкий аҳволи ўзгарган тақдирда ундириб олиш имконига эга бўлиш мақсадида кузатиб бориш учун у ҳисобдан чиқарилган пайтдан бошлаб балансдан ташқари 04 счётда кўрсатилиши лозим.

Балансдан ташқари 04 счётда кўрсатилган маблағлар 3 йилдан сўнг, балансдан ташқари счётдан ҳам ҳисобдан чиқарилади.

252. Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзлар ташкилот раҳбарининг рухсати билан амалдаги харажатларни ошириш бўйича ҳисобдан чиқарилади ва бу ҳақда 10 кун муддатда тегишли иқтисодиёт ва молия органига хабар қилинади.

Даъво қилиш муддати тугаган бюджет маблағлари бўйича юзага келган депонент қилинган қарз суммалари ташкилот молиялаштириладиган (харажатлари амалга ошириладиган) тегишли бюджет даромадига даъво қилиш муддати тугаган ойдан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай киритилиши керак.

Бунда, даъво қилиш муддати тугаган, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича юзага келган депонент қилинган қарз суммалари Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари субсчётида даромад сифатида акс эттирилади.

253. Даъво қилиш муддати тугаган бошқа кредиторлик қарзлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

255. Бюджет ташкилотларининг дебитор қарзлари ва кредитор қарзлари субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисоб-китобларни алоҳида ажратган ҳолда 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да, 285-сон шаклдаги айланма қайдномада ва бошқа тегишли ҳисоб регистрларида юритилади.

259. Депозит суммалар аналитик ҳисоби ҳар бир олувчи бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкаси)да олиб борилади.

263. Болаларни сақлаш юзасидан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби 327-сон шаклдаги таълим муассасаларида болаларнинг сақланганлиги учун уларнинг ота-оналари билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар қайдномасида (мазкур Йўриқноманинг 53-иловаси) юритилади.

327-сон шаклдаги қайднома асосида 406-сон шаклдаги (15-мемориал ордер) болаларни сақлаганлик учун ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар бўйича жамланма қайднома тузилади.


264. Ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир тарбияланувчи бўйича алоҳида ҳолда 327-сон шаклдаги таълим муассасаларида болалар сақланганлиги учун уларнинг ота-оналари билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар қайдномасида юритилади.

267. Овқатланиш учун олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг ҳисоби 285-сон шаклдаги айланма қайдномада юритилади. Бу қайдномада ходимларнинг фамилияси ва исми кўрсатилади.

269. Бошқа дебиторлар ва кредиторлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби 408-сон шаклдаги (6-сон мемориал ордер) жамланма қайдномасида, шунингдек 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) олиб борилади.


271. Бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан дебитор ва кредитор қарзлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир турдаги ҳисоб-китоблар турлари бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкаси)да олиб борилади.

272. Бюджет ташкилотларининг ижтимоий солиқ бўйича дебитор ва кредитор қарзлари субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) олиб борилади.

273. Аналитик ҳисоб ҳар бир шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни ўтказувчи ходимлар бўйича алоҳида ҳолда юритилади.

278. Ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар счётларининг аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да ҳар бир айбдор шахс бўйича уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қарзнинг вужудга келган санаси ҳамда камомад суммаси кўрсатилган ҳолда, шунингдек бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларга ажратилган ҳолда юритилади.

281. Ҳисоби бериладиган аванслар аванс олувчининг ёзма аризасига биноан (аризада аванснинг нимага мўлжалланганлиги кўрсатилиши керак) ташкилот раҳбарининг буйруғи асосида берилади. Ҳисоби бериладиган пуллар улар берилаётган вақтда кўзда тутилган мақсадлар учунгина сарфланади.

Аванс суммаларининг сарфланганлиги ҳақида ҳисобдор шахслар 286-сон шаклдаги аванс ҳисоботини (мазкур Йўриқноманинг 54-иловаси) ташкилот бухгалтериясига топширадилар. Улар ушбу ҳисоботга қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб топширадилар. Аванс ҳисоботига илова қилинган ҳужжатлар ҳисобдор шахс томонидан уларнинг ҳисоботда ёзилиш тартибига қараб рақамлаб чиқилади.

Бухгалтерияда аванс ҳисоботлари арифметик текшириб чиқилади, шунингдек ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги ҳамда маблағларнинг муайян мақсадлар учун сарфланганлиги текширилади. Текшириб чиқилган аванс ҳисоботлари ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.

Фойдаланилмаган аванс қолдиғи ҳисобдор шахс томонидан аванс ҳисоботи топширилгандан сўнг уч кундан кечиктирмасдан ташкилот кассасига қайтарилиши лозим. Ҳисобдор шахсга олдин берилган аванс суммаси тўлиқ қайтарилгандан сўнг янгидан аванс берилади.

Ҳисоби бериладиган суммаларнинг сарфланганлиги ҳақида белгиланган муддатда аванс ҳисоботи топширилмаган ёки фойдаланилмаган аванс қолдиғи кассага қайтарилмаган ҳолларда ташкилотлар бу қарзларни аванс олган шахсларнинг иш ҳақларидан қонунчиликда белгиланган тартибда ушлаб қолиш ҳуқуқига эга.

283. Ҳисобдор шахслар билан қилинадиган ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби 386-сон шаклдаги ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бўйича жамланма қайдномада (8-мемориал ордерда) юритилади. Ҳисобдор шахсларнинг сони унчалик кўп бўлмаган ташкилотларда аналитик ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да олиб борилиши мумкин. Бунда, аналитик ҳисоб бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича алоҳида ҳолда юритилади.

285. Иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун қуйидагилар асосий ҳужжатлар ҳисобланади: ташкилотнинг ишга қабул қилганлик, бўшатганлик ва ходимларни тасдиқланган штатлар жадвали ва иш ҳақи ставкаларига мувофиқ жойдан-жойга кўчириш ҳақидаги буйруқлари, 421-сон шаклдаги фойдаланилган иш вақти ҳисоби ва иш ҳақи ҳисоблаш табели (мазкур Йўриқноманинг 55-иловаси) (кейинги ўринларда табель деб юритилади) ва бошқа ҳужжатлар.

Табеллар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланган шахслар томонидан ҳар ойда белгиланган шаклда юритилади. Табеллар бутун ташкилот бўйича ёки тузилмавий бўлинмалар (бўлимлар, бўлинмалар, факультетлар, лабораториялар ва бошқалар)га бўлинган ҳолда юритилади. Ойнинг охирида табель бўйича ишланган кунларнинг умумий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли имзолар билан расмийлаштирилган табеллар, ишга қабул қилиш ва бўшатиш тўғрисидаги буйруқлардан кўчирма ҳамда бошқа (ЖШШИР, жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи, паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта маълумотлари ва бошқа) маълумотлар ташкилотнинг кадрлар бўлими (ходимлар билан ишлаш бўлинмаси ёки унинг вазифаси юклатилган ходим) томонидан "UzASBO" дастурий мажмуасига киритилади ҳамда иш ҳақи ҳисоблаш учун бухгалтерияга топширилади.

286. Ойнинг биринчи ярми учун ходимларга аванс берилади. Аванс белгиланган тартибда ушлаб қолиниши керак бўлган солиқ суммасини ҳисобга олмаган ҳолда, қоидага кўра, иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида белгиланади. Аванс 389-сон шаклдаги иш ҳақи, аванс бериш учун тўлов қайдномаси (мазкур Йўриқноманинг 56-иловаси) бўйича берилади.


287. Ой учун иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш ва ойнинг иккинчи ярми учун тўлаш одатда, Т-49-сон шаклдаги ҳисоб-китоб тўлов қайдномаси (мазкур Йўриқноманинг 57-иловаси) бўйича амалга оширилади. Ушбу ҳисоб-китоб тўлов қайдномасига ходимларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ҳисобланган иш ҳақи ва нафақалар суммаси, берилган аванс, ушланган солиқлар ва бошқа суммалар ёзилади.


288. Ишдан бўшашда ёки таътилга кетишда қилинган ҳисоб-китоблар 425-сон шаклдаги таътил бериш (ишдан бўшаш) бўйича ҳисоб ёзуви (мазкур Йўриқноманинг 58-иловаси) бўйича амалга оширилади. Бу ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган суммалар жорий ой учун очилган ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаларига киритилади. Ишдан бўшашда ёки меҳнат таътилига кетишда қилинадиган бундай ҳисоб-китоблар, ҳисоб-китоб даври оралиғига тўғри келиб қолган ҳолларда, тўловлар 389-сон шаклдаги тўлов қайдномаси ёки касса чиқим ордерлари орқали амалга оширилади. Бу ҳисоб-китоблар орқали ҳисобланган ва тўланган суммалар жорий ой ҳисоб-китоб-тўлов қайдномаларига киритилади.

Ҳисоб-китоб-тўлов қайдномалари ана шу қайдномаларни тузган ва текширган ходимлар томонидан имзоланади. Иш ҳақи тўлаш учун рухсатнома ташкилот раҳбари ва бош ҳисобчи томонидан имзоланади.

Иш ҳақи, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари, стипендия, пенсия ва мукофотларни тўлашнинг белгиланган муддатлари тугаши билан кассир:

тўлов қайдномасида иш ҳақи, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари, стипендия, пенсия ёки мукофотлар тўланмаган шахслар фамилияси тўғрисига штамп қўйиши ёки қўлда "Депонентланган" деб белги қўйиши;

депонентланган суммалар реестрини (мазкур Йўриқноманинг 59-иловаси) тузиши;

қайднома охирида ҳақиқатда тўланган сумма ва иш ҳақи, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари, стипендия, пенсия ёки мукофотларни тўлашнинг олинмаган, депонентланиши керак бўлган суммаси тўғрисида ёзиб қўйиши, ушбу суммаларни тўлов қайдномаси бўйича умумий якун билан солиштириши ва ёзувни ўз имзоси билан тасдиқлаши керак. Агар пулни кассир эмас, балки бошқа шахс берган бўлса, қайдномага қўшимча равишда "Пулни қайднома бўйича берди (имзо)" деб ёзиб қўйилади. Пулни кассир ва тарқатувчи битта қайднома бўйича бериши ман этилади;

кассир касса дафтарига ҳақиқатда тўланган суммани ёзиши ва қайдномага "  -сон чиқим касса ордери" штампини қўйиши шарт.

Бухгалтерия кассирлар томонидан тўлов қайдномаларига қилинган белгиларни текширади ва улар бўйича берилган ҳамда депонентланган суммаларни ҳисоблайди. Депонентланган суммалар банкка топширилади ва топширилган суммаларга битта умумий чиқим касса ордери тузилади.


289. Ташкилотда ҳисобланган ва тўланган иш ҳақи бўйича маълумот олиш учун ҳар бир ходим бўйича 417-сон шаклдаги карточка-маълумотномалар (мазкур Йўриқноманинг 60-иловаси) юритилади.

295. Ходимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар бўйича аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) ҳар бир ходим бўйича алоҳида ҳолда олиб борилади.


IV БОБ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ҲИСОБИ


2-§. Касса ва ҳақиқий харажатлар ҳисоби

317. Бюджетдан молиялаштириш ва бюджет маблағларидан ҳисобланган ҳақиқий харажатлар субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида юритилади.

321. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган даромадлар счёти бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида юритилади.

346. Харажатларнинг аналитик ҳисоби махсус маблағ турлари ва харажат моддалари бўйича 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида юритилади.


V БОБ. БАЛАНСДАН ТАШҚАРИ СЧЁТЛАР ҲИСОБИ

364. Ижарага олинган асосий воситаларнинг аналитик ҳисоби ижарага берувчилар ва асосий воситаларнинг объектларини ижарага олувчиларда ижарага берувчиларнинг инвентар рақамлари билан 296-сон шакл дафтарида юритилади.

365. Масъул сақлашга олинган товар-моддий қимматликларнинг аналитик ҳисоби буюртмачилар, материалларнинг турлари ва турадиган жойлари бўйича 296-сон шакл дафтарида олиб борилади.

366. Қатъий ҳисоб бланкаларининг аналитик ҳисоби бланкаларнинг турлари ва сақланадиган жойи бўйича 448-сон шаклдаги қатъий ҳисобот бланкалари ҳисобга олинадиган дафтарда юритилади.

367. Ишончсиз дебиторларнинг қарзларини харажатга чиқазилиши бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги дафтарда қарздорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ташкилотнинг тўлиқ номи) кўрсатилган ҳолда юритилади.

368. Марказлашган ҳолда олинган ёки берилган моддий қийматликларни аналитик ҳисоби 322-сон шаклдаги марказлашган тартибда тўланган моддий қимматликлар ҳисоби дафтарида (мазкур Йўриқноманинг 62-иловаси) ҳар бир мол-мулк қабул қилиб олувчи муассасалар бўйича юритилади.

369. Ўқувчилар ва талабалар томонидан қайтарилмаган моддий қимматликлар балансдан ташқари ҳисобда ҳисобга олинади ва белгиланган тартибда ундириб олишга қўйилади. 05 счёт бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ўқувчи ва талаба бўйича 292-сон шакл дафтарида олиб борилади.

370. "Кўчма спорт совринлари ва кубоклари" счётининг аналитик ҳисоби ҳар бир предмет ва унинг қиймати бўйича 296-сон шакл дафтарида юритилади.

371. "Тўланмаган йўлланмалар" счётининг аналитик ҳисоби йўлланмаларнинг турлари, миқдори ва номинал қиймати бўйича 296-сон шакл дафтарида юритилади.

372. Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари счёти бўйича аналитик ҳисоб 296-сон шаклдаги дафтарда фойдаланувчилар ва ташкилотнинг бўлинмалари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.

373. Ҳарбий техникаларнинг ўқув предметлари бўйича аналитик ҳисоби уларнинг номлари, тураржойлари, моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги дафтарда олиб борилади.

374. Эскирганларининг ўрнига берилган транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари ҳисоби 296-сон шаклдаги дафтарда олувчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, олган санаси ва бошқа зарурий реквизитларни кўрсатган ҳолда юритилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 502-модда.