Молия вазирининг 17.12.2010 й. 105-сон Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 22.12.2010 й. 2169-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.12.2010 й.
N 2169
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
17.12.2010 й.
N 105
БУЙРУҒИ
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби
тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
(2011 йил 1 январдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. СССР Молия вазирлигининг 1987 йил 10 мартдаги 61-сон буйруғи билан тасдиқланган СССР Давлат бюджетида турадиган муассаса ва ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича Инструкция Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 2011 йилнинг 1 январидан қўлланилмасин.
3. Мазкур буйруқ 2011 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 51-сон, 502-модда.