Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Иш юритишни тугатишга доир суд амалиёти умумлашмаси (Умулашма ОХС Раёсатининг 1999 йил 27 майдаги қарори билан тасдиқланган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

УМУМЛАШМА

Олий хўжалик суди Раёсатининг

1999 йил 27 майдаги қарори

билан тасдиқланган.




ИШ ЮРИТИШНИ ТУГАТИШГА ДОИР

СУД АМАЛИЁТИ УМУМЛАШМАСИ



Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 1999 йил биринчи ярми учун тузилган иш режасига мувофиқ, иш юритишни тугатиш институтини қўллашга доир суд амалиёти умумлаштирилди. 1998 йил ва 1999 йилнинг 4 ойига доир ишлар ўрганилди,

Ўзбекистон Республикасининг хўжалик судлари томонидан 1998 йилда 28298 та иш кўриб чиқилди, уларнинг 896 таси бўйича иш юритиш тугатилди:

1) Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган хўжалик низолари - 735 иш;

2) Маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган хўжалик низолари - 103 иш;

3) Юридик аҳамиятга эга фактларни белгилаш тўғрисида - 6 иш;

4) Ташкилотлар ва фуқароларнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисида - 52 иш.

Хўжалик судлари томонидан 1999 йилнинг 4 ойида 9440 та иш кўриб чиқилди, уларнинг 296 таси бўйича иш юритиш тугатилди:

1) Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган хўжалик низолари - 251 иш;

2) Маъмурий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган хўжалик низолари - 31 иш;

3) Юридик аҳамиятга эга фактларни белгилаш тўғрисида - 1 иш;

4) Ташкилотлар ва фуқароларнинг ночорлиги (банкротлиги) тўғрисида - 13 иш.

Ўзбекистон Республикаси ХПК 86-моддасини қўллашга доир суд амалиётини умумлаштириш, хўжалик судлари иш юритишни тугатиш учун асосларни асосан тўғри қўллаётганликларини кўрсатди,

Аввалги ХПК (1993 йил) та??осланганда амалдаги ХПК 86-моддасидаги рўйхат қуйидаги асослар билан тўлдирилди: ишда иштирок этган шахс бўлмиш фуқаронинг ўлимидан сўнг низоли ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса; даъвогар даъвосидан воз кечган ва хўжалик суди уни қабул қилган бўлса; келишув битими тузилиб, у хўжалик суди томонидан тасдиқланган бўлса.

Иш юритиш жараёни хўжалик судига мурожаат қилган шахсда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи бўлмаган тақдирда юзага келганда ёки бошқа асосларга кўра ишни хўжалик суди моҳиятига кўра ҳал этиши мумкин бўлмаган тақдирда тутатилади. Иш юритиш тугатилганда айнан шу даъво бўйича хўжалик судига иккинчи бор мурожаат қилишга йўл қўйилмайди. Ўзбекистон Республикаси ХПК 86-моддасида назарда тутилган иш юритишни тугатиш асосларининг рўйхати тугалланган бўлиб, уни кенг талқин этилмайди.

Иш юритишни тугатиш асосларини шартли равишда хўжалик судида иш юритиш хато равишда бошланган ва хатолик иш юритишни давом эттириш пайтида аниқданганлигидан ва иш юритиш қонуний тарзда бошланган, лекин уни бундан кейин давом эттириш мақсадсиз ёки кераксиз бўлиб қолишидан гувоҳлик берадиган икки гурухга ажратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси ХПК 86-моддасида белгиланган хар кандай асоснинг мавжудлигида иш юритилиши тугатилиши керак.

Бироқ, суд амалиётини умумлаштириш иш юритишни тугатиш пайтида судлар ҳар доим ҳам  ХПК 86-моддасидан тўғри фойдаланмаётганликларидан далолат беради.

Бирдан-бир муассиси "Камолот" жамғармаси бўлган фирмани ташкил этиш пайтида устав фонди сифатида киритилган 120 минг сўмни ундириш тўғрисида "Камолот" жамғармаси Зомин бўлимининг Зомин туманидаги " Камолот-Нури" фирмасига даъвоси бўйича Жиззах вилоят хўжалик суди томонидан кўриб чиқилган иш низо хўжалик судида кўриб чиқилмайди, деган қоидани нотўғри қўллашга мисол бўлади.

Суд "Камолот-Нури" фирмасининг муассиси ҳисоблангани учун жамғарма фирмага даъво баён эта олмаслиги, ушбу талабларни ишга ёллаш тўғрисида контракт тузган фирма директори М.Эргашевга изҳор этиши кераклигига асосланиб иш юритишни тугатди, лекин М.Эргашев ана шу ҳолда  мазкур ихтилофда жисмоний шахс сифатида қатнашаётганини эътиборга олиб, мазкур низо тааллуқлиликка биноан умумий судда кўриб чиқилиши керак, деб ҳисоблаган.

Суднинг фирма директори жисмоний шахс сифатида тегишинча жавобгар, деб топиш тўғрисидаги хулосасини асоссиз деб топиш керак, чунки низо иккита юридик шахс ўртасида юзага келган, шу сабабли суд иш юритишни тугатиш ҳуқуқига эга эмас эди, балки низонинг моҳиятига кўра кўриб чиқиши керак эди.

Хўжалик суди иш юритишни фақат ХПК 86-моддасида назарда тутилган асослар бўйича тугатиши керак.

Бироқ судлар иш юритишни Кодексда назарда тутилмаган асослар бўйича ҳам тугатаётганлиги ҳусусида фактлар мавжуд.

Хўжалик суди иш юритишни Ўзбекистон Республикаси ХПК 86-моддасининг 2-бандига биноан, Ўзбекистон Республикасининг 07.02.98 йилдаги "Қишлоқ хўжалик корхоналарини санациялашни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 61-сон қарорига асосан тугатган, бу қарорга кўра даъвогардан боқимандалар бўйича бюджетдан қарзи жавобгарнинг кредиторлик қарзи ҳисобига ҳисобдан ўчирилган.

Бунда суд қарзни ундириш, агар у ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлса, фақат даъводан воз кечиш учун асос бўлиб хизмат қилишини, лекин уни, тугатиш учун асос бўлиши мумкин эмаслигини ҳисобга олмаган.

ҳангарон" ОТАЖнинг 1.531.676 сўмни "Қибрай" АЖдан ундириш тўғрисидаги даъво бўйича низо ХПК 86-моддасида назарда тутилмаган асослар бўйича иш юритишни тугатишнинг бошқа бир мисоли ҳисобланади. Гарчи жавобгар Тошкент вилоятида жойлашган бўлсада, даъвогар ХПК 27-моддаси бузилгани ҳусусидаги даъво билан Тошкент шаҳар хўжалик судига мурожаат қилган.

Суд низо хўжалик судида кўриш учун тегишли бўлмаганлиги асоси бўйича иш юритишни тугатган (ХПК 86-моддаси 1-қисми).

Мазкур ҳолда суд иш юритишни тугатиш асосларини юқорида кўрсатилган низо хўжалик судига тегишли эмаслигига хавола қилган ҳолда  тугатиш асосларини нотўғри талқин этган.

Аксинча, юридик шахслар ўртасидаги қарзни ундириш тўғрисидаги низо ХПК 23-моддасига мувофиқ хўжалик судида кўрилиши керак.

Суд бундай ҳолларда иш юритишни суд кўра олмаслиги учун тугатмаслиги, балки ХПК 33-моддасига кўра ишни кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят хўжалик судида кўришга топшириши керак эди.

Юридик шахсни тугатиш ҳуқуқий ворис йўқлигида уни юридик шахслар реестридан чиқариш шарти билан иш юритишни тугатиш асоси бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Бухоро  вилоятининг  хўжалик  суди  Бухоро  ш.   220-КМКнинг "Бухороқурилиш" трести АЖ ҳузуридаги Якка тартибда уй-жой қуриш фирмасидан асосий қарзнинг 7.978,220 сўмини ундириш тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқди.

1998 йил  15 майга белгиланган низони кўриш пайтида суд "Бухороқурилиш" АЖ трестининг 1998 йил 14 майдаги 59-Н буйруғи билан "Бухороқурилиш" трести АЖ ҳузуридаги Якка тартибдаги уй-жой қуриш фирмаси тугатилгани асосига кўра иш юритишни тугатган.

Суд Ўзбекистон Республикаси ХПК 86-моддасининг 4-бандини нотўғри қўллаган, чунки тугатилган ташкилот деганда Ўзбекистон Республикаси ФК 55-моддасининг 10-бандига биноан бу ҳақда юридик шахсларнинг ягона давлат реестрида бу ҳақда қайд киритилганидан кейин тугатилган, деб ҳисобланадиган ташкилотни тушуниш керак.

Низо кўрилаётган пайтда Якка тартибда уй-жой қуриш фирмаси реестрдан чиқарилмагани туфайли суд иш юритишни тугатиш ҳуқуқига эга эмас эди, балки низони моҳияти бўйича кўриб чиқиши лозим эди.

Якка (хусусий) тадбиркорлар иштирокидаги ишларни кўриб чиқиш муайян қийинчиликлар туғдиради, учта инстанцияда кўриб чиқилган иш ана шундан далолат беради.

Хусусий фирма хўжалик судига фуқарога берилган, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасига эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ордерни ҳақиқий эмас, деб топиш ва автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасини фирма мулкига бериш тўғрисидаги даъво билан мурожаат қилган, бунда мулкдор фуқаро вафот этгани, хусусийлаштириш чоғида сотиб олиш тўловлари эса фирманинг ҳисоб-китоб варағидан амалга оширилганини асос қилиб кўрсатилган.

Хўжалик судининг қарори билан даъво қондирилган.

Иш апелляция тартибида кўрилмаган.

Мазкур қарорга рози бўлмаган марҳумнинг беваси чиқарилган қарорни бекор қилиш тўғрисида кассация шикояти билан мурожаат қилди, бу қарор эрининг вафотидан кейин қолган мол-мулкни, ҳусусан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасини мерос қилиб олиш ҳуқуқини бузади, деб асослади ва ишни кўриб чиқиш учун тегишлилик бўйича умумий судга оширишни илтимос қилди. Биринчи инстанциядаги суд низони ҳал этиш чоғида жисмоний шахсга берилган автомобилларга ёнилғи куйиш шохобчасига доир давлат ордерини бекор қилганда меросхўрлар сифатида бева ва унинг болаларини уларсиз низонинг моҳиятига кўра ҳал этиб бўлмайдиган ишга жалб этмасдан, уларнинг қонуний ҳуқуқлари бузилганлигини ҳисобга олмаган.

Суд ҳайъати фуқаро вафотидан кейин низога муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қуйишдан, Ўзбекистон Республикаси ХПК 23-моддаси 3-қисмига мувофиқ эса, "Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари хўжалик судига, бошқалари эса умумий судга тааллуқли бўлган бир неча талаб бирлаштирилган тақдирда, ҳамма талаблар умумий судда кўрилиши кераклигидан келиб чиқиб, илгари чиқарилган қарорларни бекор қилди ва иш юритишни тугатди.

Тугатилган ишларнинг асосий миқдори даъвогарлар суд ҳал қилув  қарори чиқаришига қадар ўзларининг даъво талабларидан воз кечишлари билан боғлиқ (ХПК 40-моддаси 1-қисми). Иш юритишни тугатишнинг мазкур асоси 1993 йилги ХПК билан та??осланганда янги асосдир. Бунда даъвогар моҳиятига кўра ўзининг жавобгарга нисбатан моддий-ҳуқуқий талабини судда ҳимоя қилишдан воз кечади. Воз кечишнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Хўжалик суди даъводан воз кечишни кўриб чиқаркан, воз кечиш бирор-бир учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги ва амалдаги қонун ҳужжатларига зид келмаслигини белгилаши керак.

Хусусий корхона Давлат мулки қўмитасининг ордерини қисман ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги даъво билан мурожаат қилди.

Суд ишни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ХПК 38-моддасига ҳавола этган ҳолда  хусусий дорихонани даъвогарга тегишли эмас, деб топди, тегишли даъвогар деб эса "Дори-дармон" ДАЖнинг низоли бинога даъво талабларидан воз кечгани муносабати билан иш юритишни тугатди.

Апелляция инстанцияси биринчи инстанция суд ажримини ўзгаришсиз қолдирган.

Кассация инстанцияси биринчи инстанция суди даъводан воз кечишни қабул қилиб, "Дори-дармон" ДАЖ даъвосидан воз кечиш хусусий дорихонанинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини бузган ҳолатини ҳисобга олмаганлигини аниқлаб, қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгитдан кўришга юборган.

Амалиётда шундай ҳолатлар учрайдики, хўжалик судлари жавобгар суд мажлисида низони кўриб чиқиш пайтида даъвогарнинг даъво талабларини ихтиёрий равишда қондирганлиги асосига кўра иш юритишни тугатганлар, кредиторлик қарзини ундириш ХПК 86-моддаси 6-бандига асосан иш юритишни тугатиш учун асос бўлиб хизмат қилаолмайди; ушбу ҳолда  ҳар доим ёзма шаклда баён этилган ёки суд мажлиси баённомасида акс эттирилган даъвогарнинг илтимоснома бериш йўли билан даъводан воз кечиши тўғрисида даъвогарнинг ўз хоҳишини билдириши зарур бўлади,

Хўжалик судлари ҳар бир аниқ ҳолда, даъводан воз кечишнинг қонунийлигини текшириши ва шундан кейингина иш юритишни тугатиши керак.

Шу билан бирга ушбу асосни суд амалиётида нотўғри қўллаш ҳолатлари ҳам  мавжуд.

Вилоят прокурори томонидан "Бухороғишт" ЖК манфаатларини кўзлаб жавобгар - "Бухоро йўл қурилиш" АЖга нисбатан асосий қарзнинг 614.047 сўмини ва 11.052.846 сўм миқдорида жарима ундириш хусусида даъво берилган...

Суд мажлиси боришида суд жавобгар тақдим этган "Бухороғишт" ЖК билан "Бухоро йўл қурилиш" АЖ ўртасида  06.05.98 йилда тузилган солиштириш далолатномасига асосан жавобгар асосий қарз бобидаги қарз сўндирилгани, жарима ундириш бобида эса даъвогар-вилоят прокурори билан жавобгар ўртасида  келишув битими тузилгани ҳамда жавобгар ўз зиммасига жаримани энг қисқа муддатларда сўндириш мажбуриятини олганлигини ҳисобга олиб, иш юритишни ХПК 86-моддаси 7-бандига асосан тугатган.

Суд мазкур ажримни чиқариш пайтида бир қатор процессуал бузилишларга йўл қўйган. Суд даъвони вилоят прокурори ЖК манфаатларини кўзлаб изҳор этганлиги ҳолатини ҳисобга олмаган, шунинг учун солиштириш далолатномаси билан тасдиқланган кредиторлик қарзини ундириш ХПК 86-моддаси 7-қисмига мувофиқ, иш юритишни тугатиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди.

Даъвогар - вилоят прокурори ва жавобгар - ЖК асосий қарзни тўлаш туфайли даъводан воз кечиш исбот-далиллари мавжуд бўлганида суд иш юритишни ХПК 86-моддаси 6-қисми бўйича тугатиши мумкин. Даъводан воз кечилмагани туфайли суд 614.047 сўм миқдоридаги асосий қарзни ундириш қисмини рад этиши лозим эди.

Даъвогар - вилоят прокурори билан жавобгар - "Бухоро йўл қурилиш" АЖ ўртасида  тузилган келишув битими бобида суд келишув битимини тасдиқлашдан воз кечиши керак эди, яъни даъвогар - вилоят прокурори ХПК 43-моддаси 3-қисмига кўра келишув битимини тузиш ҳуқуқига эга эмас.

Бундай ҳолларда суд моҳияти бўйича жаримани ундириш бобида даъвони кўриб чиқишга мажбур. "Бухороғишт" ЖК жарима ундириш тўғрисидаги талаблардан воз кечганида суд даъвони кўриб чиқмасдан қолдириши керак эди (ХПК 43-моддаси 5-қисми).

Умумлаштириш ишларни биринчи инстанциядаги судда кўриш чоғида тарафлар келишув битими институтидан   (ХПК   40-моддаси) кенг фойдаланишларини кўрсатди, 1993 йили ХПКда бу нарса назарда тутилмаган эди.

Хўжалик судлари низоларни ҳал этишда тарафларни келиштириш бўйича тез-тез ташаббус кўрсатиб турадилар.

Даъводан воз кечиш чоғида бўлганидек, келишув битимини текширишда ҳам хўжалик суди бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузмаслигига ишонч ҳосил қилиши керак.

Келишув битими тасдиқланганидан кейин иш юритиш хўжалик жараёнининг ҳар қандай босқичида тугатилади.

Хўжалик суди ана шу процессуал ҳаракатнинг ҳуқуқий оқибатларини тушунтириши керак.

Чунончи, хўжалик суди "Меҳнат биржаси" билан "Матбуот" АЖ ўртасида  имзоланган келишув-шартномага асосан иш юритишни тугатди, унга кўра АЖ қарзни келишув-шартномада белгиланган муддатларда тўлаш мажбуриятини олади. Кўрсатилган муддатда қарз тўланмаган тақдирда "Меҳнат биржаси" қарз суммасини тўлаш кечиктирилган ҳар бир кун учун 0,2 % миқдорида пеня ҳисоблаш ҳуқуқига эгадир, у мажбурий тарзда ундириш учун хўжалик судига мурожаат қилишга доир қўшимча ҳужжатларга ҳам  эга.

Хўжалик суди мазкур иш юзасидан ажрим чиқараётганида ХПКнинг 87-моддаси талабларини бузган, унга кўра суд келишув битимини тасдиқлар экан, "Меҳнат биржаси"га судга такроран мурожаат қилиш мумкин эмаслигини  тушунтириши лозим эди.

Келишув-шартномани тасдиқларкан, суд келишув битими қонунга ва бошқа меъёрий ҳужжатларга зид эмаслиги, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслиги ҳамда ўз мазмунига кўра қатьий ва унинг шартларига мувофиқ   бажарилиши кераклигини текшириши шарт.

Мазкур келишув-шартномада кузда тутилганидек, у келишув битими бўлиб ҳисобланмайди, чунки тарафлар ўртасида  юзага келган низони моҳиятига кўра ҳал этмайди, шу сабабли иш юритишни тугатиш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.

Ґар қандай суд инстанциясида келишув битимини тузиш мумкин. Бинобарин, биринчи инстанциядаги суд қароридан катъий назар, тарафлар апелляция, кассация ва назорат инстанцияларида ишни келишув билан якунлашлари мумкин.

Агар келишув битими апелляция инстанциясида тузилса, биринчи инстанциядаги суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниши керак.

Шундай бўлсада, суд амалиётида шундай ҳоллар учрайдики, апелляция инстанцияси суди иш юритишни тугатадию, бунда биринчи инстанциядаги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилмайди.

Хўжалик суди "Форуҳ" фирмасининг жавобгар - "Озод" жамоа корхонасига нисбатан 450213 сўм миқдоридаги қарзни ундириш хусусидаги даъвога доир ишини кўриб чи??ан.

Биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантирган.

Қабул қилинган ҳал қилув  қароридан норози бўлган "Озод" ЖК суд қарорини бекор қилиш тўғрисида апел-ляция шикояти билан хўжалик судига мурожаат қилди.

Апелляция шикоятини кўриш давомида тарафлар келишувга келдилар ва келишув битимини туздилар.

Апелляция инстанцияси суди келишув битимини тасдиқлаб, иш юритишни тугатди, резолютив қисмида қабул қилинган ҳал қилув  қарорини бекор қилишни, шунингдек эришилган келишув шартларини кўрсатмаган. Кўрсатилган камчиликлар бошқа хўжалик судларида ҳам учрайди.

Апелляция суд ишларини юритиш босқичида эришилган келишув битими илгари қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос ҳисобланади. Бироқ, хўжалик судлари амалиётида илгари қабул қилинган қарорни ўзгартиришсиз қолдирган ҳолда ишлар кўрилишини тўхтатиш ҳоллари ҳам мавжуд.

"Аудит-Эксперт" АФнинг жавобгар - "ГС-Сервис" ККга даъвоси хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан 616920 сўм миқдорида қисман қондирилган.

Суд қароридан норози бўлган жавобгар апелляция шикояти берган.

Апелляция инстанциясида тарафлар келишув битимига эришдилар, унга биноан жавобгар келишув имзоланган пайтдан бошлаб 10 кун давомида даъвогарга 100 000 сўм тўлайди, шунингдек даъвогарга "Дамас" автомобилига доир олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш бўйича давлат божини даъвогарга киритган ҳолда  ушбу  шартномани  расмийлаштириш  учун  нотариал  идорага  келиш мажбуриятини олади.

Апелляция инстанцияси суди келишув битимини тасдиқлаган ва ажримнинг резолютив қисмида апелляция инстанциясида иш юритиш тугатилади деб хато қилиб кўрсатди, ваҳоланки иш бўйича иш юритишни тугатиш ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш керак эди, апелляция инстанциясида иш юритишни суд фақат аризачи берилган шикоятдан воз кечгандагина тугатиши мумкин.

Тарафлар тузган келишув битими асосида иш юритишни тугатаркан, суд тузилган битимнинг моҳиятидан келиб чиқиши керак. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, тарафлар бир-бирига ёнбосишлар йўли билан ўзларига тегишли ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзгартирганларида келишув битимига эришилди, деб ҳисоблаш мумкин.

Хўжалик судига давлат улушидаги акцияларнинг олди-сотди битимини ҳақиқий,

эмас деб топиш тўғрисидаги даъво билан "Семурғ" ОТАЖ мурожаат қилган, бунда жавобгар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси бўлган.

Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ, қаноатлантирилиб, битим ҳақиқий  эмас, деб топилган.

Бундай қарордан норози бўлган жавобгар шикоят билан апелляция инстанциясига мурожаат қилган.

Апелляция инстанцияси судида тарафлар ўртасида мазкур иш бўйича суд қарорига мувофиқ акцияларнинг олди-сотди битимини бекор қилиш хусусида келишув битимига эришилди.

Апелляция инстанцияси суди келишув битимини тасдиқлаб, иш юритишни бекор қилди, бунда илгари қабул қилинган қарорни ўзгартиришсиз қолдирди.

Келишув битими суднинг ҳал қилув қарорига асослангани туфайли апелляция инстанцияси суди келишув битимини тасдиқламасдан, берилган шикоятни рад этиши, ҳал қилув қарорини ўзгартиришсиз қолдириши керак эди.

Янги ХПК, агар даъвогар низони суддан ташқари дастлабки кўриш тартибига риоя қилмаган ва даъвогарнинг ушбу тартибни қўллаш имконияти бой берилган бўлса, иш юритишни тўхтатишнинг асосини сақлаб қолди. Илгари амал қилган ХПКга (1993 йил) кўра судгача бўлган тартиб судга мурожаат қилиш учун мажбурий шарт ҳисобланарди. Янги ХПКга (1997 йил) кўра судгача бўлган тартиб ушбу тартиб қонун ёки шартнома билан назарда тутилган тақдирдагина қўлланилади, қолган ҳолларда умумий қоида бўйича судгача бўлган тартиб мажбурий ҳисобланмайди. ХПК 86-моддасининг 8-бандида назарда тутилган асос бўйича ажрим чиқаргунга қадар хўжалик суди мазкур низони ҳал этишнинг судгача бўлган тартибини қўллашга ҳуқуқий асос бор-йўқлигини, шунингдек даъво изҳор этиш муддатлари ўтган-ўтмаганлигини аниқлаши керак. Кўрсатилган қоидага риоя қилмаслик ноқонуний суд қарорини чиқаришга сабаб ҳисобланади.

Суд Шайхонтоҳур туман хокимлигининг "Зиёд" ХКни тугатиш ҳусусидаги даъвоси бўйича низоларни ҳал этишнинг судгача бўлган тартибига риоя этилмаслигига асосан иш юритишни тугатди.

Суд ажримининг асослантириш қисмида қандай қонунда корхонани тугатиш чоғида низони ҳал этишнинг судгача бўлган тартибининг назарда тутилиши кўрсатилмаган.

ХПК 86-моддасининг 8-қисмини нотўғри қўлланиши иш юритишни асоссиз тугатиш учун асос бўлиб ҳизмат қилди

Суд амалиётининг тахлили гувоҳлик беришича, кўпгина хўжалик судларида иш юритишни тугатиш хусусида суд қарорларини чиқариш пайтида бир хил камчиликлар мавжуддир.

Иш юритишни тугатиш хусусидаги ажримлар тугатиш асосларини кўрсатмасдан ва ХПК 86-моддаси банд-ларидан бирига ҳавола этмасдан, шунингдек қабул қилинадиган сув ҳужжатининг асосларисиз қабул қилинади. Одатда ажримлардан иш юритишни тугатиш асосларини кўзда тутиш мушкул, яъни асосан иш юритишни тўхтатиш учун асос бўлиб хизмат қилган у ёки бу ҳолатларни ёки тарафларнинг ҳаракатларини тасдиқлайдиган ҳужжатга оид ҳаволаларсиз умумий жумлалар кўрсатилади.

Бундан ташқари, кўпинча судлар ажрим чиқа-рилаётганда суд ҳаражатлари масаласини ҳал этмайдилар, баъзан тарафларни уларни тўлашдан асоссиз равишда озод этадилар. Ваҳоланки, ХПКнинг 87-моддасига мувофиқ   хўжалик судининг ажримида суд ҳаражатларини ишда қатнашувчи шахслар ўртасида  тақсимлаш, давлат божини бюджетдан қайтариш маса-лалари ҳал этилиши керак, буларни ажримда, шунингдек иш юритишни тугатиш тўғрисидаги қарорда кўрсатиш керак.

Апелляция инстанцияси судлари апелляция шикоя-тини кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу инстанцияда қабул қилинадиган процессуал ҳужжат қисмида хатоликларга йўл қўйилади.

ХПК 171-моддасининг 1-қисмига мувофиқ апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қарор қабул қилинади, ушбу меъёр ХПК 87-моддасининг 1-қисми ва ХПК 89-моддасининг 1-қисмидаги меъёрларга нисбатан махсус меъёр бўлгани учун иш юритишни тугатиш чоғида апелляция инстанцияси суди ажрим эмас, балки қарор қабул қилиши керак деган хулоса чиқариш мумкин.

Иш юритишни тугатиш тўғрисидаги амалиётни умумлаштириш асосида қуйидаги тавсияларни бериш мумкин, деб ҳисобланади:


1. Хўжалик суди Ўзбекистон Республикаси ХПК 86-моддасида назарда тутилган асослар бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаради ва ушбу рўйхат кенг талқин этилмаслиги керак ("Банкротлик тўғрисида"ги Қонуннинг 46-моддасидаги истисно);


2. Иш юритишни тугатиш шартларидан бири низонинг хўжалик судига тегишли эмаслиги ҳисобланади. Судга тегишлиликни белгилаш пайтида иккита асосий мезондан: низо қилаётган тарафлар ўртасида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатлар тусидан ва низо қилувчи субъектлар таркибидан келиб чиқиш зарур. Агар ушбу мезонлардан бири мавжуд бўлмаса, низо хўжалик судига тегишли бўлмайди (ХПК 23-моддаси);


3. Агар умумий ёки хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, низо хўжалик суди томонидан кўрилиши мумкин эмас ва иш тугатилиши керак. Бунда кўрсатилган судлар томонидан хўжалик суди томонидан кўрилаётган ишда қатнашаётган ўша шахслар ўртасидаги низо бўйича, ўша асослар ва ўша низо мавзуси бўйича қабул қилинган қарор назарда тутилади. Агар юқорида кўрсатилган мезонлардан бирортаси мавжуд бўлмаса, ишни хўжалик суди моҳияти бўйича ҳал этиши керак;


4. Хўжалик суди ёки умумий суд ўзларига тегишли бўлмаган низони кўриб чи??ан ва бундай низолар бўйича ҳал қилув қарори белгиланган тартибда бекор қилинмаган ҳолда ҳам иш юритиш тугатилиши керак.

Агар хўжалик суди ёки умумий суднинг иш юритишни тугатиш учун асос бўлиб хизмат қилган суд ҳужжати кейинчалик бекор қилинган бўлса, хўжалик суди ХПК 204-моддасида назарда тутилган тартибда қонуний кучга кирган ажримни янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишга ҳақлидир;


5. ХПК 86-моддасининг 4-бандига биноан иш юритишни тугатиш масаласини ҳал этиш учун хўжалик суди юридик шахсни тугатиш далилларига эга бўлиши керак (ФК 53-моддаси). Бунда шуни назарда тутиш керакки, юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига бу ҳақда қайд этилганидан кейин тугатиш якунланган ва юридик шахс ўз фаолиятини тугатган, деб ҳисобланади (ФК 55-моддаси 10-банди), реестрдан чиқарилишга қадар юридик шахс иши бўйича тараф деб ҳисобланади;


6. Ишда қатнашаётган фуқаро вафот этган, низога оид ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаган ҳолда  хўжалик суди иш юритишни ХПК 86-моддасининг 5-бандига биноан тугатиши керак, чунки хусусий тадбиркорнинг мақоми вафот этган фуқародан бошқа шахсга ҳуқуқий ворислик тартибида ўтиши мумкин эмас ва фуқаронинг вафоти билан тугатилади. Бироқ, хўжалик жараёни иштирокчиси бўлган фуқаронинг мол-мулки унинг вафоти муносабати билан давлат органлари тимсолида давлатга ўтган ёки васиятга асосан юридик шахсга ёхуд тадбиркор фуқарога ўтган ҳолларда процессуал ҳуқуқий ворислик бўлиши мумкин (ФК 1156, 1157-моддалари);


7. Жавобгар даъвони тан олганига ҳавола билан иш юритишни тутатишга йўл қўйиб бўлмайди. Бундай ҳолда хўжалик суди, агар даъвогарнинг ҳужжат билан тасдиқланган даъводан асосли воз кечиши туфайли иш юритишни тугатиш учун асос бўлмаса, жавобгарнинг аризасини ҳисобга олган ҳолда  низо моҳияти бўйича ҳал қилув  қарори чиқаради;


8. Даъвогарнинг даъвосидан воз кечишига фақат биринчи инстанциядаги судда ҳал қилув қарори чиқарилишига қадар йўл қўйилади. Апелляция ва кассация инстанциялари судида берилган шикоятдан воз кечиш иш юритишни тегишлича апелляция ва кассация инстанцияларида тутатишга олиб келади. Бунда илгари чиқарилган ҳал қилув  қарори (қарор) ўзгаришсиз қолади;


9. Суднинг ҳал қилув қароридан қатъий назар тарафлар ишни исталган суд инстанциясида келишув билан тугатишлари мумкин. Агар келишув битими апелляция инстанциясида тузилса, суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниши керак. Кассация инстанциясида келишув битимининг тузилиши суднинг ҳал қилув  қарорини ва апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишга олиб келади. Агар келишув битими назорат инстанциясида тузилса, барча қабул қилинган суд ҳужжатлари бекор қилиниши керак;


10. Келишув битими тузилганда ажримда (қарорда) тарафлар томонидан эришилган, тузилган битимнинг аниқ шаклда баён этилган, кейинчалик мажбурий тартибда ижро этиш имкониятини берадиган шартлари албатта кўрсатилиши керак;


11. Иш юритиш суднинг асосланган ажрими билан тугатилиши керак, унда ХПК 86-моддасининг бандларидан бирига ҳавола билан ишни тутатиш асослари албатта баён этилиши шарт.


12. Одатда барча тақдим этилган талаблар бўйича иш юритиш тугатилганда ажрим алоҳида  ҳужжат сифатида чиқарилади. Агар иш юритишни фақат битта талаб бўйича ёки жавобгарлардан бирига нисбатан бекор қилиш керак бўлса, бу ҳақда ҳал қилув қарорида кўрсатилади;


13. Агар иш юритиш апелляция, кассация ёки назорат инстанциясида тугатилса, барча ҳолларда ажрим эмас, балки қарор чиқарилади;


14. Ажрим чиқариш пайтида хўжалик суди суд ҳаражатларини тақсимлаш масаласини ҳал этиши керак. Асослар бўйича иш юритиш тугатилган тақдирдагина давлат божи бюджетдан қайтарилиши керак (ХПК 86-моддаси 1-8-бандлари).


(асосий)