Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 22.10.2015 й. 33-сон “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори (АВ томонидан 03.11.2015 й. 2725-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.11.2015 й.
N 2725
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ
ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
22.10.2015 й.
N 33
ҚАРОРИ
Кўчмас мулк объектларига кадастр
йиғмажилдини тайёрлаш қоидаларини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 январдаги 1-сонли "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Кўчмас мулк объектига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис С. Арабов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 9 ноябрь, 44-сон, 568-модда