Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 27.11.2015 й. 141-мҳ-сон "Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.12.2015 й. 2746-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.12.2015 й.
N 2746
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ
27.11.2015 й.
N 141-мҳ
БУЙРУҒИ
Очиқ маълумотларни шакллантириш,
уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш
регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги 232-сон "Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Очиқ маълумотларни шакллантириш, уларни жойлаштириш ва қайта ишлаш регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Х. Мирзахидов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 648-модда