Миллий хавфсизлик хизмати раисининг 12.05.2014 й. 46-сон "Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказувчи органлар фаолияти устидан ва аттестациядан ўтказилган ахборотлаштириш объектларида ахборот хавфсизлиги талаблари бажарилишининг назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 21.05.2014 й. 2588-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.05.2014 й.
N 2588
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
РАИСИНИНГ
12.05.2014 й.
N 46
БУЙРУҒИ
Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан
ўтказувчи органлар фаолияти устидан ва аттестациядан
ўтказилган ахборотлаштириш объектларида ахборот
хавфсизлиги талаблари бажарилишининг назоратини
амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон "Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 ноябрдаги 278-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказувчи органлар фаолияти устидан ва аттестациядан ўтказилган ахборотлаштириш объектларида ахборот хавфсизлиги талаблари бажарилишининг назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. Иноятов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2014 йил 26 май, 21-сон, 251-модда