Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 14.04.2008 й. ЭГ-01/10-2212-сон "Инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосномаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида кўриб чиқиш тартибини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 16.04.2008 й. 846-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.04.2008 й.

N 846-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.04.2008 й.

N ЭГ-01/10-2212


ҚАРОРИ


Инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий

асосномаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи

иқтисодий алоқалар вазирлигида кўриб чиқиш

тартибини ўз кучини йўқотган деб

ҳисоблаш тўғрисида


(2008 йил 26 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 26 июлдаги ПҚ-136-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1999 йил 1 июлда тасдиқланган Инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосномаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида кўриб чиқиш тартиби (1999 йил 9 декабрь, рўйхат рақами 846) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири                                       Э. Ғаниев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 16-сон, 125-модда.