Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2000 й. 76-сон "Ўзчармсаноат" уюшмасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.03.2000 й.
N 76
ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ
МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика иқтисодиётининг чарм-пойабзал тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 23 февралдаги ПФ-2552-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. Белгилансинки, "Ўзчармсаноат" уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ сайланадилар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланадилар.
3. Мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича уюшма бошқаруви раиси - вазирга, раис ўринбосарлари эса Ўзбекистон Республикаси вазирининг ўринбосарига тенглаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тери хом ашёси харид қилишни такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 4 декабрдаги 510-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.