Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирлигининг 4-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-2-сон "Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 17.01.2013 й. Қарори (АВ томонидан 08.02.2013 й. 2328-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2013 й.

N 2328-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.01.2013 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.01.2013 й.

N 2013-2


ҚАРОРИ



Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан

ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2012 йил 3 февралдаги 12, 2012-7-сонли қарори (рўйхат рақами 2328, 2012 йил 16 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 7-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

      





Қарорга

ИЛОВА



Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан

ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Солиқ ва ҳисобот даври йил чорагидир.".


2. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Тўловчилар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига Заргарлик буюмларига акциз солиғи ҳисоб-китобини йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.".


3. 3-иловада:

"Солиқ даври" деган сўзлар "Календарь йил" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

номидан "(микрофирма ва кичик корхоналар учун)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 февраль, 6-сон, 83-модда