Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.01.2016 й. 4-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 25 июлдаги 228-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.01.2016 й.
N 4
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА ТАЪЛИМ
МУАССАСАЛАРИДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМНИ ЖОРИЙ
ЭТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"
2012 ЙИЛ 25 ИЮЛДАГИ 228-СОН ҚАРОРИГА
ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорини бажариш юзасидан, олий таълим муассасаларида "Электрон таълим" миллий тармоғи фаолиятини такомиллаштириш ва бошқариш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини янада фаол жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 25 июлдаги 228-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2016 йил 6 январдаги
4-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг
"Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги ҳузурида Таълим муассасаларида
электрон таълимни жорий этиш марказини ташкил этиш
тўғрисида" 2012 йил 25 июлдаги 228-сон қарорига
киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
"Таълим" ахборот тизимлари мажмуасининг олий таълим қисмини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш;
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтини такомиллаштириш".
2. 5-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Марказни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик марказининг Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 3-уй манзилидаги биносига ижара тўловисиз жойлаштирсин".
3. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида
электрон таълимни жорий этиш марказининг
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
|
|
Директор |
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||
Инновацион лойиҳалар ва истиқболли ривожлантириш бўлими 2 киши |
|
Ахборот-таълим ресурсларини ривожлантириш бўлими 2 киши |
|
|
Корпоратив тармоқни бошқариш бўлими 3 киши |
|
Тизимларни лойиҳалаштириш ва дастурлаштириш бўлими 5 киши |
||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||
Веб-портални юритиш ва ахборот хизмати бўлими 2 киши |
|
Мониторинг ва таҳлил бўлими 2 киши |
|
|
Кадрлар малакасини ошириш бўлими 2 киши |
|
Техник ва дастурий таъминлаш бўлими 2 киши |
||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
Юрисконсульт 1 киши |
|
Бухгалтерия 2 киши |
|
Фойдаланиш-хўжалик хизмати 2 киши |
|
|||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ходимларнинг чекланган умумий сони - 26 киши,
шу жумладан, бошқарув ходимлари - 21 киши".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 11 январь, 1-сон, 6-модда