Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 05.09.2015 й. 24/7-сон “Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 22.09.2015 й. 2687-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.09.2015 й.

N 2687-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

05.09.2015 й.

N 24/7


ҚАРОРИ



Юридик шахслар томонидан касса

операцияларини амалга ошириш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/17-сон қарори (рўйхат рақами 2687, 2015 йил 22 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 330-модда) билан тасдиқланган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                            Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Юридик шахслар томонидан касса

операцияларини амалга ошириш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 24-банднинг биринчи хатбошисидаги "тикилган ва муҳрланган" деган сўзлар "тикилган ва ташкилот муҳри билан муҳрланган (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 26-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "имзоланади ва муҳрланади" деган сўзлар "имзоланади ва ташкилот муҳри билан муҳрланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 28 сентябрь, 38-сон, 502-модда