Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 01.04.2002 й. 21-сон "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.05.2002 й. 1136-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.05.2002 й.
N 1136
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ
01.04.2002 й.
N 21
БУЙРУҒИ
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича
нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2002 йил 18 майдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 февралдаги 71-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.
3. Мазкур Низомнинг кучга кириши муносабати билан 1998 йил 9 апрелда Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 430-сон Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазири О. Обидов
"Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси", 2002 й., 9-сон.