Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 27.05.2003 й. 1245-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 62-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 27 майда 1245-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2003 йил 7 майдаги

62-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Товар-моддий бойликларни олишга

ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар

бўйича бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартибини белгилайди.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом қоидалари мулкчилик шаклидан ва идоравий тобелигидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг барча корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларига (бундан кейин - корхоналар) татбиқ этилади.


2. Корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчилардан товар-моддий бойликларни олиш учун ишончли шахсга берилган ёзма ваколат ишончнома деб тан олинади. Ишончли шахс унга ишончнома бўйича берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қилади.



2-§. ТОВАР-МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИ ОЛИШГА

ИШОНЧНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ


3. Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар корхона ихтиёрига кўра мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар ишончномалар дафтари корешогида ҳисобга олинган ҳолларда) ёки мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда (берилган ишончномалар журналда ҳисобга олинган ҳолларда) расмийлаштирилади.

Ишончномалар корхона раҳбари ёки у томонидан қонунда белгиланган тартибда

...