Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирининг 20.01.2004 й. 22-сон "Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.02.2004 й. 177-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.02.2004 й.

N 177-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.01.2004 й.

N 22


БУЙРУҒИ



Бюджет муассасалари ва ташкилотлари

ходимларини моддий рағбатлантиришнинг

махсус жамғармаси тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида


(2004 йил 19 февралдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органларининг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида"ги 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1995 йил 8 сентябрда 98-сон билан тасдиқланган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг махсус жамғармаси тўғрисидаги низомни (1995 йил 20 сентябрь, рўйхат рақами 177-сон - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 6-сон) II-бўлимининг биринчи хатбошидаги иккинчи гап қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳукумат қарорларида белгиланган ҳолларда, ушбу жамғармага бошқарув ходимларининг сони қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган ва ходимларни моддий рағбатлантиришга йўналтириладиган маблағлар ҳам йўналтирилади.".


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан ўтгандан кейин амалга киритилсин.



Молия вазири                                                       М. Нурмуродов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 6-сон, 77-модда.