Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.12.2005 й. ПҚ-231-сон "2005 йил 11 декабрь якшанба дам олиш кунини 2005 йил 9 декабрь жумага кўчириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
05.12.2005 й.
N ПҚ-231
2005 ЙИЛ 11 ДЕКАБРЬ ЯКШАНБА ДАМ
ОЛИШ КУНИНИ 2005 ЙИЛ 9 ДЕКАБРЬ
ЖУМАГА КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда меҳнаткашларнинг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида:
2005 йил 11 декабрь якшанба дам олиш кунини 2005 йил 9 декабрь жумага кўчирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов