Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2003 й. 129-сон "Тадбиркорлик субъектлари - фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.2003 й.

N 129



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ - ФАҚАТ ЮРИДИК

ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИДА

БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН

ФАОЛИЯТНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ РЎЙХАТИГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 380-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 66-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари - фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган  фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 8-банд қўшилсин:


"8. Умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш (уй шароитларида ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш ўринлари ташкил этмасдан донали таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш бўйича хизматлар бундан мустасно)".



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири            Ў.Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 5-6-сон, 50-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 3, 23-модда.