Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.01.1996 й. 16-сон "Янги ташкил этилаётган "Прометей" трестини солиқлардан озод этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.01.1996 й.
N 16
ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН “ПРОМЕТЕЙ"
ТРЕСТИНИ СОЛИҚЛАРДАН ОЗОД ЭТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 2 январдаги 2-2-сон қарорга мувофиқ ҳамда “Прометей" трести томонидан Пахтакор-Янгиер-Тошкент газ қувури қурилишини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикасида “Закнефтгазқурилиш-Прометей" АБ таркибида янги ташкил этилаётган “Прометей" трести 1996-1997 йилларда Пахтакор-Янгиер-Тошкент газ қувури қурилиши даврида фойда ва қўшилган қиймат солиқларини тўлашдан озод қилинсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов