Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.10.1993 й. ПФ-670-сон "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
01.10.1993 й.
N ПФ-670
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ
ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИНИ
БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Республикамиз давлат мустақиллиги ва демократик жамият қурилиши жараёнида ёшларга таълим-тарбия бериш, малакали мутахассислар тайёрлашда ўқитувчилар, тарбиячилар ва бошқа педагог ходимларнинг хизматларини ҳамда мавқеини инобатга олиб:
1. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими ходимлари куни этиб октябрь ойининг биринчи якшанбаси белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 82-моддасига мувофиқ ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 10-сон, 374-модда