Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.1998 й. 146-сон "Ўзбекистон Республикасининг божхона органларида хизматни ўташ ҳақидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.04.1998 й.
N 146
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
БОЖХОНА ОРГАНЛАРИДА ХИЗМАТНИ
ЎТАШ ҲАҚИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорига мувофиқ ҳамда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни яхшилаш ва божхона органлари ходимларининг интизомини мустаҳкамлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қўйилган вазифаларни тўлиқ ва оғишмай бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикасининг божхона органларида хизматни ўташ ҳақидаги илова қилинаётган Вақтинчалик низом тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига Ўзбекистон Республикаси божхона органларида хизматни ўташ ҳақидаги Вақтинчалик низом вазифалари ва талабларининг амалга оширилишини назорат қилиш юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов