Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2015/17-1-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-03-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит бўйича олиб ўтиладиган қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк рўйхатининг 2-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 20.01.2015 й. Қарори (АВ томонидан 26.01.2015 й. 2429-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.01.2015 й.

N 2429-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.01.2015 й.

N 2015/17-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

20.01.2015 й.

N 01-02/12-03


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат

махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит

бўйича олиб ўтиладиган қурол-яроғ, ҳарбий техника

ва ҳарбий мол-мулк рўйхатининг 2-бандига

ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида"ги ва 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сон "Ўзбекистон Республикасининг ҳаво фазосида учувчисиз учиш аппаратларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 7 февралдаги 2 ва 01-02/12-14-сонли қарори (рўйхат рақами 2429, 2013 йил 20 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит бўйича олиб ўтиладиган қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк рўйхатининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

    

"

2.

Самолётлар, вертолётлар ва ҳарбий мақсаддаги бошқа учиш аппаратлари

8801 00

8802 12 000 0;

8802 30 000 0;

8802 40 003 9


".

     

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

      

Э. Ганиев

Давлат божхона қўмита раиси

З. Дусанов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 февраль, 4-сон, 44-модда