Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-8-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 18-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 4-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-5-сон "Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чой хом ашёсини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 18.02.2013 й. Қарори (АВ томонидан 22.02.2013 й. 1459-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.02.2013 й.

N 1459-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

18.02.2013 й.

N 01-02/12-8


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.02.2013 й.

N 18


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.02.2013 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

18.02.2013 й.

N 2013-5


ҚАРОРИ



Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган

якка  тартибдаги  тадбиркорлар  томонидан

чой хом ашёсини Ўзбекистон Республикасига

олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ-1816-сон "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 434-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 11 мартдаги 01-02/8-6, 52, НН-01/10-1088, 2005-31-сон қарори (рўйхат рақами 1459, 2005 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Юридик шахслар ва юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чой хом ашёсини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 февраль, 8-сон, 115-модда