Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-27-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-3960-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 33-сон "2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 05.09.2007 й. Қарори (АВ томонидан 22.10.2007 й. 1732-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.10.2007 й.
N 1732
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 05.09.2007 й. N 01-02/12-27
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 05.09.2007 й. N ЭГ-01/10-3960
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 05.09.2007 й. N 33 |
ҚАРОРИ
2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон
қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни
бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона
чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона
расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
(2007 йил 1 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Орол денгизининг Ўзбекистон қисмини геологик жиҳатдан ўрганиш ва кейинчалик янги очиладиган углеводород конларини маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битим шартлари асосида қазиш ҳақида" 2006 йил 30 августдаги ПҚ-457-сон, "Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмига нисбатан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш тартиби ва механизми ҳақида" 2006 йил 24 октябрдаги ПҚ-498-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. 2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кунидан ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси
|
С. Носиров |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
|
Э. Ғаниев |
Иқтисодиёт вазири |
Б. Ходжаев |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 43-сон, 438-модда.