Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.2016 й. 100-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.2016 й.

N 100



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ, КАРТОШКА,

ПОЛИЗ  МАҲСУЛОТЛАРИ  ВА  УЗУМНИ  ЭКСПОРТ

ҚИЛИШНИ  ТАРТИБГА  СОЛИШ  МЕХАНИЗМИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2015 ЙИЛ 28 АВГУСТДАГИ 249-СОН

ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспортга етказиб беришни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 8-сон, 75-модда) 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"2016 йил 1 июлдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилишни юкларни автомобиль транспорти билан халқаро ташишларни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларига тегишли автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишга рухсат берилсин".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 11 апрель, 14-сон, 131-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 4-сон, 23-модда