Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директорининг 20.06.2016 й. 44-сон "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.07.2016 й. 2806-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.07.2016 й.
N 2806
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ
"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ БОШ
ДИРЕКТОРИНИНГ
20.06.2016 й.
N 44
БУЙРУҒИ
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти
тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив
муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 320-сон "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив муассасаларига тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор ўринбосари Д. Кучарова
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 11 июль, 27-сон, 333-модда