Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2003 й. 445-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.10.2003 й.
N 445
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Паррандачиликда монополиядан чиқариш ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 4 сентябрдаги 382-сон қарорининг 7-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Паррандачилик хўжаликларини курка гўшти етиштириш учун модернизация қилиш тўғрисида" 1996 йил 29 ноябрдаги 426-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида парранда гўшти етиштиришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 6 майдаги 220-сон қарорининг 11-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов