Мудофаа вазирининг 29.07.2016 й. 670-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 50-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 02.08.2016 й. 2658-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
02.08.2016 й.
N 2658-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МУДОФАА ВАЗИРИНИНГ
29.07.2016 й.
N 670
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг
олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул
қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 50-бандига
ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сон "Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2015 йил 2 февралдаги 72-сон буйруғи (рўйхат рақами 2658, 2015 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 106-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 50-бандидаги "15 июлда" деган сўзлар "10 июлда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Қ. Бердиев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 8 август, 31-сон, 382-модда