Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2016 й. 240-сон "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини шакллантириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.07.2016 й.
N 240
МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР ҲИСОБИГА
МОЛИЯЛАШТИРИЛАДИГАН ОБЪЕКТЛАРНИ ҚУРИШ,
РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ
УЧУН ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИНГ МАНЗИЛЛИ
РЎЙХАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ЛОЙИҲА-СМЕТА
ҲУЖЖАТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАСДИҚЛАШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-қидирув ишларининг манзилли рўйхатларини шакллантириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 1 август, 30-сон, 363-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2016 йил, 7-сон, 72-модда