Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2016 й. 262-сон "Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.08.2016 й.
N 262
ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИНГ ИДОРАЛАРАРО
МАЪЛУМОТЛАР УЗАТИШ ТАРМОҒИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА
"Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ва электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукумат марказий маълумотлар базаларининг ўзаро ҳамкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини (кейинги ўринларда Идоралараро тармоқ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган "Ўзбектелеком" АК Идоралараро тармоқнинг оператори этиб белгилансин:
замонавий ахборот коммуникация технологиялари асосида Идоралараро тармоқни ташкил этиш, унинг узлуксиз ишлашини ва янада ривожлантирилишини таъминлаш;
электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларига идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари, шунингдек электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятини бериш;
Идоралараро тармоқ орқали ўзаро электрон ҳамкорликни амалга оширишда ахборот хавфсизлигини ва маълумотлар ҳимоя қилинишини таъминлаш.
3. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 1 январдан бошлаб электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органларининг идоравий ва идоралараро ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Идоралараро тармоқ орқали амалга оширилади.
4. Қуйидагилар:
Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига янги электрон давлат хизматлари жорий қилинишига кўра ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
6. Вазирликлар ва идоралар ҳар йили ўзларига бюджетдан ажратилиши назарда тутиладиган ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида Идоралараро тармоққа уланиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминласинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2016 йил 12 августдаги
262-сон қарорига
1-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар
узатиш тармоғига биринчи навбатда уланадиган
электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат
органлари ва бошқа ташкилотлар
РЎЙХАТИ
I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
II. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ РЕСПУБЛИКА ОРГАНЛАРИ
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
3-1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
16. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси
1. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
2. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
5. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
2. АТ "Халқ банки" АК
1. "Ўзбекнефтгаз" МХК
3. "Ўзбекэнерго" АЖ
V. МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
2. Андижон вилояти ҳокимлиги
3. Бухоро вилояти ҳокимлиги
4. Жиззах вилояти ҳокимлиги
5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
6. Навоий вилояти ҳокимлиги
7. Наманган вилояти ҳокимлиги
8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги
9. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
10. Сирдарё вилояти ҳокимлиги
11. Тошкент вилояти ҳокимлиги
12. Фарғона вилояти ҳокимлиги
13. Хоразм вилояти ҳокимлиги
14. Тошкент шаҳри ҳокимлиги
2016 йил 12 августдаги
262-сон қарорига
2-ИЛОВА
Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар
узатиш тармоғини ташкил этиш ва ундан самарали
фойдаланишни таъминлаш бўйича тадбирлар
РЕЖАСИ
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 22 август, 33-сон, 396-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2016 йил, 8-сон, 78-модда