Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 14.07.2016 й. 20-сон "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби" тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.07.2016 й. 2817-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.07.2016 й.
N 2817
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
14.07.2016 й.
N 20
ҚАРОРИ
"Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби"
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 мартдаги 109-сон "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби" тўғрисида"ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби" тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. Абдусаматов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 1 август, 30-сон, 367-модда