Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2016 й. 244-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.07.2016 й.
N 244
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ПЕДАГОГ
КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 2012 ЙИЛ 26 СЕНТЯБРДАГИ
278-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили
ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида"
2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармонига мувофиқ ҳамда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2016 йил 28 июлдаги
244-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим
муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорига
киритилаётган ўзгартиришлар
ва қўшимча
а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги "15" рақами "16" рақами билан алмаштирилсин.
б) 1-иловада:
"Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари" бўлими "Қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишлари" устунининг 6-позициясидаги "ўзбек тили ва адабиёти" сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги 16-позиция қўшилсин:
" |
16. |
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази |
Ўзбек тили филологияси Ўзбек тили ва адабиёти Ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
"; |
в) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Олий таълим муассасалари педагог ва раҳбар
кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг
малакасини ошириш тизимининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
*) Ўзбекистон миллий университети маркази педагог кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда тармоқ ва минтақавий йўналишлар бўйича фаолият кўрсатади".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 8 август, 31-сон, 374-модда