Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси тўғрисида Низом (АВ томонидан 28.01.1999 й. 612-сон билан рўйхатга олинган 28.01.1999 й. Молия вазирлигининг 10-сон, Марказий банкнинг 01/197-сон билан тасдиқланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.01.1999 й.
N 612
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН 28.01.1999 й. N 10 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН 28.01.1999 й. N 01/197 |
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган,
қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг
ҳисоб-китоб Жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларнинг ҳисоб-китоб Жамғармаси, (кейинги ўринларда "Жамғарма") Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида ташкил қилинади.
2. Жамғарма маблағлари давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун ҳисоб-китобларни ўз вақтда молиялаштиришни таъминлашга мўлжалланган.
3. Жамғарманинг маблағлари Марказий банк томонидан Молия вазирлигига очилган махсус (бюджетдан ташқари) маблағлар счётларида тўпланди ва ишлатилади.
4. Жамғарма маблағлари Молия вазири, у йўқ бўлган вақтда эса - вазирнинг вазифасини бажарувчи шахс тасарруфида бўлади.
5. "Жамғарма"нинг ишчи аппарати қуйидагилардан иборат:
- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратининг таркибий бўлинмасига кирувчи, сони 8 штат бирлигидан иборат Жамғарманинг марказий аппарати;
- сони 25 штат бирлигидан иборат минтақавий инспекторлар.
II. ЖАМҒАРМАНИНГ ТАРКИБ ТОПИШ МАНБАИ
Қуйидагилар Жамғарманинг асосий манбаи бўлади:
1. Пахта толасини экспорт қилиш форвард шартномаларидан келиб тушадиган бўнак тўловлари.
2. Пахта толаси экспорти бўйича якуний ҳ
...