Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида дафн қилинган жойларни ва уруш ҳамда репрессия қурбонларининг хотирасини ўзаро сақлаш тўғрисида Битим (Варшава, 1995 йил 11 январь)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида

дафн қилинган жойларни ва уруш ҳамда репрессия

қурбонларининг хотирасини ўзаро сақлаш тўғрисида

БИТИМ


Қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси Ҳукуматлари:

ҳалок бўлган ва ўлдирилганлар дафн қилинган жойларни ва уларнинг ишлари ҳақидаги хотирани доим бош эгиб ва ҳурмат билан сақлаб келган халқларининг истакларини бажариб;

Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг ҳудудларида дафн этилган фуқаро ва ҳарбийларнинг абадий уйқуга кетган жойларини муносиб эсга олишни хоҳлаб;

Ўзбекистон Республикаси билан Польша Республикаси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартнома моддаларидан келиб чиққан ҳолда;

1949 йил 12 августдаги Женева конвенцияларининг тегишли моддаларига, ва шунингдек ушбу Конвенцияларга 1977 йил 26 сентябрдаги қўшимча протоколларга амал қилиб;

иккала халқнинг ўзаро муносабатларидаги ҳали аниқланмаган "оқ доғлари"ни бартараф этиш мақсадида, маълумотлар билан эркин алмашиш тўғрисида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича Кенгаш ҳужжатларининг қоидаларида мавжуд бўлган тавсияларни

...