Молия вазирининг 12.12.2016 й. 91-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) "Ҳисоб сиёсати"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.12.2016 й. 2853-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
27.12.2016 й.
N 2853
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
12.12.2016 й.
N 91
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг
стандарти (1-сонли БҲС) "Ҳисоб сиёсати"ни
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 161-моддасига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (1-сонли БҲС) "Ҳисоб сиёсати" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 31 декабрь, 52-сон, 610-модда