Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2016 й. Ф-4772-сон "2017 йил 2 январни дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида"ги Фармойиши
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОЙИШИ
29.12.2016 й.
N Ф-4772
2017 ЙИЛ 2 ЯНВАРНИ ДАМ ОЛИШ КУНИ
ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
Фуқаролар ва республика жамоат ташкилотларининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олиб, дам олиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳамда янги 2017 йил нишонланиши муносабати билан:
2017 йил 2 январь - душанба дам олиш куни деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
"Халқ сўзи", 2016 йил 30 декабрь