Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида солиқ тўғрисидаги қонунларга риоя этиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш ва ўзаро ёрдам тўғрисида Битим (Тошкент, 1997 йил 7 август)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон

Республикаси Ҳукумати ўртасида солиқ тўғрисидаги

қонунларга риоя этиш масалалари бўйича ҳамкорлик

қилиш ва ўзаро ёрдам тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, қуйида Томонлар деб аталувчилар, солиқ қонунчилигига риоя этиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликнинг муҳимлигидан ва ўзаро ёрдамдан келиб чиқиб ҳамда ушбу мақсадда бир-бирига имкони борича кенг кўмаклашишни истаб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамаларни аниқлаш


Ушбу Битим мақсадлари учун қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:


"солиқ қонунчилиги" - солиқларнинг турларини ва мазкур Томонлар ҳудудида уларни ундириш тартибини белгиловчи ҳамда солиқ мажбуриятлари пайдо бўлиши, ўзгариши ва тўхтатилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи юридик нормалар мажмуаси;


"солиқ қонунчилигининг бузилиши" - солиқ тўловчи томонидан бюджет олдидаги мажбуриятлар бажарилмаслигида ёхуд зарур даражада бажарилмаслигида ифодаланган, бунинг учун юридик жавобгарлик белгиланган ҳуқуққа зид ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;


...