Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2017 й. 119-сон "Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.03.2017 й.
N 119
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ
ВА АҲОЛИНИНГ ТОМОРҚА ЕРЛАРИДАН
САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ, СУВГА ЧИДАМЛИ,
ЭКСПОРТБОП ДАРАХТ ПЛАНТАЦИЯЛАРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида қишлоқ жойларда яшаётган аҳолининг ерга бўлган муносабатлари тубдан ўзгариб, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштириш ҳажмлари сезиларли даражада кўпайиб бормоқда.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан деҳқон хўжаликлари учун ажратиб берилган ер участкалари ва аҳоли томорқа ер участкаларидан янада самарали фойдаланиш, аҳолининг деҳқончилик маданиятини ошириш, уларни янги, серҳосил, касалликларга чидамли кўчат ва уруғликлар билан таъминлаш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш масалаларига масъулиятсизлик билан ёндашиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.
Бугунги кунда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер эгаларига минерал ўғит, уруғлик, кўчат, ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситалари, паррандалар ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш ҳамда хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектларини тўлиқ шакллантириш талаб этилади.
Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаси учун ажратилган ер майдонларидан янада самарали фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш ҳажмларини кескин ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси, суғурта ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган, 2017-2019 йилларда:
деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида 100 бошдан парранда боқиш, лимон, унаби ва грек ёнғоғи етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ;
деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида 100 бошдан парранда боқиш, лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар ташкил этиш, унаби ва грек ёнғоғи етиштириш юзасидан намунали туманлар бўйича прогноз кўрсаткичлари 2, 3, 4-иловаларга мувофиқ;
республиканинг тоғ ва тоғ олди, лалмикор ҳамда текислик ҳудудларида грек ёнғоғи ва унаби плантациялари ташкил этиладиган майдонлар ва талаб этиладиган кўчатлар миқдори 5, 6-иловаларга мувофиқ;
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаси эгаларига ажратиладиган кредитларнинг қайтмаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта шерикчилиги тўғрисида низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик, идоралар раҳбарлари чора-тадбирлар дастури ва белгиланган прогноз кўрсаткичларининг ўз вақтида сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда ўз ҳудудлари бўйича 2, 3, 4, 5, 6-иловаларга мувофиқ 2017-2019 йиллар учун белгиланган прогноз кўрсаткичларни туманлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликлари, аҳоли хонадонлари кесимида тасдиқласинлар ва ижросини ташкил этсинлар.
3. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларини зарур ресурслар билан таъминлаш мақсадида агрофирмалар ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва зарур ҳолларда жойлардаги талабдан келиб чиқиб қўшимча агрофирмалар белгиланган тартибда ташкил этилиши мумкинлиги инобатга олинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига агрофирмаларни ташкил этишда ҳудуддаги салоҳиятли мева-сабзавотларни қайта ишлаш корхоналари, кўчат етказиб берувчи субъектлар, кўп тармоқли фермер хўжаликлари, паррандачилик ва бошқа йирик ташкилотларнинг таклифларига асосан уларнинг муассис сифатида киритиш тавсия этилсин.
4. Қуйидагилар агрофирмалар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
деҳқон хўжаликлари ва хонадон эгаларининг буюртмаларига мувофиқ лимон ўстириш учун иссиқхоналар ва парранда боқиш учун қафасларни марказлашган ҳолда қуриб бериш ва тайёр ҳолда хонадон эгаларига топшириш;
парранда боқиш истагини билдирган ҳар бир хонадон учун ёши 90 кунликдан катта бўлган 100 бош паррандаларни марказлашган ҳолда етказиб бериш;
лимон, унаби ва грек ёнғоғи кўчатларини олиб келиб экиб бериш, агротехникаси ва касалликларга қарши курашиш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатиш ҳамда барча зарурий моддий-техника ресурслари ва ем маҳсулотларини етказиб берувчи савдо шохобчаларини ташкил этиш;
деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер участкаларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан, лимон, унаби, ёнғоқ ва парранда маҳсулотларини харид қилиш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сотиш ва экспорт қилиш.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон суғурта бозори профессионал иштирокчилари уюшмаси ва суғурталовчиларнинг:
агрофирмаларга, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаси эгаларига ажратиладиган кредитларни мақсадли ишлатиш, ўз вақтида қайтариш бўйича масъулиятини ошириш мақсадида агрофирма муассислари ва раҳбарларининг кафиллигини олиш;
берилган кредитларнинг қайтмаслик хавфини гаров ёки кафиллик мавжуд бўлмаган тақдирда суғурта ташкилотлари томонидан деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаси эгаларига ажратилаётган кредит суммасининг 80 фоизидан ошмаган миқдорида суғурталаш ва суғуртага имтиёзли йиллик 1 фоиз миқдорида тўлов ставкаларини қўллаш бўйича таклифлари маъқуллансин.
Бунда, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаси эгалари суғурталовчига (умумий суғурта соҳасининг тегишли класслари бўйича лицензияга эга бўлган юридик шахс) ариза билан мурожаат қилганда суғурталовчи суғурта шартномасини тузишни асоссиз рад этишга ҳақли эмас.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер участкаларида иссиқхоналар қуришда 2017 йил учун зарур бўладиган плёнка маҳсулотлари сотиб олинадиган ишлаб чиқарувчи корхоналар рўйхатини ва полиэтилен гранулага бўлган талабни аниқлаб бир ой муддатда "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясига тақдим этсинлар.
"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси 2017-2019 йилларда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер участкаларида иссиқхоналар ташкил этиш учун талаб этиладиган плёнка маҳсулотларини арзон нархларда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ҳудудларга бириктирилган плёнка ишлаб чиқарувчи корхоналарга зарур бўлган полиэтилен гранулласини ўртача биржа нархларида истисно тариқасида тўғридан-тўғри етказиб берилишини таъминласин.
7. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва "Муштарий-Оқдарё" масъулияти чекланган жамиятининг келгуси йилларда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаси эгаларини лимон кўчатлари билан таъминлаш мақсадида тажриба тариқасида Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 15 гектар ер майдони ажратган холда энг замонавий технологияларга асосланган иссиқхона ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда ҳудудий ўрмон хўжаликларида лимон, унаби ва грек ёнғоғининг серҳосил навларининг кўчатларини кўпайтириш мақсадида уч ой муддатда махсус питомниклар ташкил этиш ва зарур миқдорда сифатли кўчатларни мунтазам равишда етиштириш чораларини кўрсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Паррандасаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва масъул этиб белгиланган тижорат банклари билан биргаликда келгусида деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига 90 кунлик, тегишли юқумли касалликларга қарши тўлиқ эмланган паррандаларни тизимли равишда етказиб беришни таъминлаш мақсадида 8-иловага мувофиқ жўжаларни ўстиришга мўлжалланган замонавий паррандачилик комплексларини жорий йил охиригача ишга тушириш чораларини кўрсинлар.
Ушбу замонавий паррандачилик комплексларини ташкил этиш истагини билдирган ташаббускорларни бир ой муддатда аниқлаш ва қурилиш ишларини ташкиллаштириш шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш давлат комиссияси четдан олиб келинадиган лимон, унаби, грек ёнғоғи кўчатлари ва пайвандтагларининг ўсимлик карантини талабларига қатъий риоя этган ҳолда экилишини ҳамда кўчатзорларда синов ишларини ўрнатилган тартибда ташкил қилиб, синов натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритиш ишларини ташкил этсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Давлат илмий дастурларини шакллантиришда:
республиканинг тупроқ-иқлим шароитларига мос лимон, унаби ва грек ёнғоғининг серҳосил, касалликларга чидамли, экспортбоп янги навларини яратиш бўйича селекция ишларини жадаллаштириш, етиштириш технологиясини такомиллаштириш ва амалиётга янги навларни жорий этишни назарда тутган илмий лойиҳалар белгиланган тартибда киритилишини;
республика табиий иқлим шароитига мос парранда зотларини танлаш, уларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичларини ошириш ҳамда паррандалар учун маҳаллий, ноананавий озуқа рецептларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этилишини назарда тутувчи илмий лойиҳалар киритилишини таъминласин.
13. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ:
тоғ ва тоғ олди ҳудудларида унаби ва грек ёнғоғи кўчатларини экиш, қатор ораларига ишлов бериш ва ҳосилни йиғиб-териб олишга мўлжалланган махсус техника ва агрегатларни ишлаб чиқаришни;
"Ўзэлтехсаноат" АК билан биргаликда икки ой муддатда деҳқон хўжаликлари ва хонадонлар учун ихчам, арзон турдаги, енгил конструкцияли иссиқхоналар ва парранда боқишга мўлжалланган қафасларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйсин.
14. "Ўздонмаҳсулот" АК 2017 йил охиригача ўз тизимига кирувчи ташкилотларда паррандалар ва бошқа чорва моллари учун тўла қийматли, оқсилга бойитилган омухта ем ишлаб чиқариш линияларини ташкил этсин ва хонадонларга етказиб берилишида қулайлик яратиш мақсадида турли ҳажмлардаги қопларда савдога чиқарилишини таъминласин.
15. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали деҳқон хўжаликлари ва хонадонларда парранда боқиш, лимон, унаби, грек ёнғоғини етиштириш бўйича илғор тажрибалар ва унинг иқтисодий самараси тўғрисидаги махсус кўрсатув ҳамда эшиттиришларни мунтазам равишда ташкил этсинлар.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва З.Т. Мирзаев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 4 мартдаги
119-сон қарорига
1-ИЛОВА
2017-2019 йилларда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли
хонадонларида 100 бошдан парранда боқиш, лимон,
унаби ва грек ёнғоғи етиштиришни янада
ривожлантириш чора-тадбирлари
ДАСТУРИ
2017 йил 4 мартдаги
119-сон қарорига
2-ИЛОВА
2017 йилда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли
хонадонларида 100 бошдан парранда боқиш,
лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар
ташкил этиш, унаби ва грек ёнғоғи етиштириш
юзасидан намунали туманлар бўйича
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳудудлар номи |
Намунали туманлар номи |
Жами хонадон- лар сони |
Шундан: |
||||||||
парранда боқишни ташкил этадиган хонадонлар |
лимон кўчатлари экиладиган хонадонлар |
унаби экиладиган хонадонлар |
грек ёнғоғи экиладиган хонадонлар |
||||||||
сони |
парранда бош сони, минг бош |
сони |
май- дони, гектар |
кўчат сони, минг дона |
сони |
кўчат сони, минг дона |
сони |
кўчат сони, минг дона |
|||
Қорақалпоғистон Республикаси |
Нукус |
6 858 |
2 777 |
278 |
6 858 |
68,6 |
69 |
3 429 |
34 |
3 429 |
34 |
Андижон вилояти |
Олтинкўл |
30 114 |
12 196 |
1 220 |
30 114 |
301,1 |
301 |
15 057 |
151 |
15 057 |
151 |
Бухоро вилояти |
Шофиркон |
36 468 |
14 770 |
1 477 |
36 468 |
364,7 |
365 |
18 234 |
182 |
18 234 |
182 |
Жиззах вилояти |
Пахтакор |
6 029 |
2 442 |
244 |
6 029 |
60,3 |
60 |
3 015 |
30 |
3 015 |
30 |
Қашқадарё вилояти |
Касби |
30 975 |
12 545 |
1 254 |
30 975 |
309,8 |
310 |
15 488 |
155 |
15 488 |
155 |
Шахрисабз |
36 760 |
14 888 |
1 489 |
36 760 |
367,6 |
368 |
18 380 |
184 |
18 380 |
184 |
|
Навоий вилояти |
Қизилтепа |
28 428 |
11 513 |
1 151 |
28 428 |
284,3 |
284 |
14 214 |
142 |
14 214 |
142 |
Наманган вилояти |
Мингбулоқ |
20 554 |
8 324 |
832 |
20 554 |
205,5 |
206 |
10 277 |
103 |
10 277 |
103 |
Самарқанд вилояти |
Оқдарё |
22 791 |
9 230 |
923 |
22 791 |
227,9 |
228 |
11 396 |
114 |
11 396 |
114 |
Сурхондарё вилояти |
Шўрчи |
28 591 |
11 579 |
1 158 |
28 591 |
285,9 |
286 |
14 296 |
143 |
14 296 |
143 |
Сирдарё вилояти |
Оқолтин |
8 519 |
3 450 |
345 |
8 519 |
85,2 |
85 |
4 260 |
43 |
4 260 |
43 |
Тошкент вилояти |
Қуйичирчиқ |
24 096 |
9 759 |
976 |
24 096 |
241,0 |
241 |
12 048 |
120 |
12 048 |
120 |
Фарғона вилояти |
Бувайда |
36 871 |
14 933 |
1 493 |
36 871 |
368,7 |
369 |
18 436 |
184 |
18 436 |
184 |
Хоразм вилояти |
Боғот |
27 382 |
11 090 |
1 109 |
27 382 |
273,8 |
274 |
13 691 |
137 |
13 691 |
137 |
Жами: |
344 436 |
139 497 |
13 950 |
344 436 |
3 444 |
3 444 |
172 218 |
1 722 |
172 218 |
1 722 |
2017 йил 4 мартдаги
119-сон қарорига
3-ИЛОВА
2018 йилда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли
хонадонларида 100 бошдан парранда боқиш,
лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар
ташкил этиш, унаби ва грек ёнғоғи етиштириш
юзасидан намунали туманлар бўйича
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳудудлар номи |
Намунали туманлар номи |
Жами хонадон- лар сони |
Шундан: |
||||||||
парранда боқишни ташкил этадиган хонадонлар |
лимон кўчатлари экиладиган хонадонлар |
унаби экиладиган хонадонлар |
грек ёнғоғи экиладиган хонадонлар |
||||||||
сони |
парранда бош сони, минг бош |
сони |
май- дони, гектар |
кўчат сони, минг дона |
сони |
кўчат сони, минг дона |
сони |
кўчат сони, минг дона |
|||
Қорақалпоғистон Республикаси |
Қонликўл |
5 836 |
2 334 |
233 |
5 836 |
58,4 |
58 |
2 918 |
29 |
2 918 |
29 |
Қораўзяк |
7 772 |
3 109 |
311 |
7 772 |
77,7 |
78 |
3 886 |
39 |
3 886 |
39 |
|
Андижон вилояти |
Қўрғонтепа |
39 083 |
15 633 |
1 563 |
39 083 |
390,8 |
391 |
19 542 |
195 |
19 542 |
195 |
Хўжаобод |
22 858 |
9 143 |
914 |
22 858 |
228,6 |
229 |
11 429 |
114 |
11 429 |
114 |
|
Бухоро вилояти |
Пешкў |
25 541 |
10 216 |
1 022 |
25 541 |
255,4 |
255 |
12 771 |
128 |
12 771 |
128 |
Қоракўл |
34 400 |
13 760 |
1 376 |
34 400 |
344,0 |
344 |
17 200 |
172 |
17 200 |
172 |
|
Жиззах вилояти |
Мирзачўл |
5 558 |
2 223 |
222 |
5 558 |
55,6 |
56 |
2 779 |
28 |
2 779 |
28 |
Зафаробод |
5 776 |
2 310 |
231 |
5 776 |
57,8 |
58 |
2 888 |
29 |
2 888 |
29 |
|
Қашқадарё вилояти |
Ғузор |
28 400 |
11 360 |
1 136 |
28 400 |
284,0 |
284 |
14 200 |
142 |
14 200 |
142 |
Косон |
48 405 |
19 362 |
1 936 |
48 405 |
484,1 |
484 |
24 203 |
242 |
24 203 |
242 |
|
Навоий вилояти |
Навбаҳор |
21 730 |
8 692 |
869 |
21 730 |
217,3 |
217 |
10 865 |
109 |
10 865 |
109 |
Хатирчи |
37 786 |
15 114 |
1 511 |
37 786 |
377,9 |
378 |
18 893 |
189 |
18 893 |
189 |
|
Наманган вилояти |
Поп |
38 065 |
15 226 |
1 523 |
38 065 |
380,7 |
381 |
19 033 |
190 |
19 033 |
190 |
Чортоқ |
40 001 |
16 000 |
1 600 |
40 001 |
400,0 |
400 |
20 001 |
200 |
20 001 |
200 |
|
Самарқанд вилояти |
Пайариқ |
34 865 |
13 946 |
1 395 |
34 865 |
348,7 |
349 |
17 433 |
174 |
17 433 |
174 |
Пастдарғом |
65 258 |
26 103 |
2 610 |
65 258 |
652,6 |
653 |
32 629 |
326 |
32 629 |
326 |
|
Сурхондарё вилояти |
Шеробод |
33 661 |
13 464 |
1 346 |
33 661 |
336,6 |
337 |
16 831 |
168 |
16 831 |
168 |
Қумқўрғон |
27 443 |
10 977 |
1 098 |
27 443 |
274,4 |
274 |
13 722 |
137 |
13 722 |
137 |
|
Сирдарё вилояти |
Сардоба |
8 675 |
3 470 |
347 |
8 675 |
86,8 |
87 |
4 338 |
43 |
4 338 |
43 |
Сайхунобод |
13 755 |
5 502 |
550 |
13 755 |
137,6 |
138 |
6 878 |
69 |
6 878 |
69 |
|
Тошкент вилояти |
Бўка |
22 066 |
8 826 |
883 |
22 066 |
220,7 |
221 |
11 033 |
110 |
11 033 |
110 |
Охангарон |
20 350 |
8 140 |
814 |
20 350 |
203,5 |
204 |
10 175 |
102 |
10 175 |
102 |
|
Фарғона вилояти |
Қўштепа |
35 717 |
14 287 |
1 429 |
35 717 |
357,2 |
357 |
17 859 |
179 |
17 859 |
179 |
Ёзёвон |
20 710 |
8 284 |
828 |
20 710 |
207,1 |
207 |
10 355 |
104 |
10 355 |
104 |
|
Хоразм вилояти |
Шовот |
27 840 |
11 136 |
1 114 |
27 840 |
278,4 |
278 |
13 920 |
139 |
13 920 |
139 |
Янгиариқ |
20 498 |
8 199 |
820 |
20 498 |
205,0 |
205 |
10 249 |
102 |
10 249 |
102 |
|
Жами: |
692 049 |
276 820 |
27 682 |
692 049 |
6 920 |
6 920 |
346 025 |
3 460 |
346 025 |
3 460 |
2017 йил 4 мартдаги
119-сон қарорига
4-ИЛОВА
2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли
хонадонларида 100 бошдан парранда боқиш,
лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар
ташкил этиш, унаби ва грек ёнғоғи етиштириш
юзасидан намунали туманлар бўйича
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳудудлар номи |
Намунали туманлар номи |
Жами хонадон- лар сони |
Шундан: |
||||||||
парранда боқишни ташкил этадиган хонадонлар |
лимон кўчатлари экиладиган хонадонлар |
унаби экиладиган хонадонлар |
грек ёнғоғи экиладиган хонадонлар |
||||||||
сони |
парранда бош сони, минг бош |
сони |
май- дони, гектар |
кўчат сони, минг дона |
сони |
кўчат сони, минг дона |
сони |
кўчат сони, минг дона |
|||
Қорақалпоғистон Республикаси |
Тахтакўпир |
4 467 |
1 787 |
179 |
4 467 |
44,7 |
45 |
2 234 |
22 |
2 234 |
22 |
Шуманай |
7 146 |
2 858 |
286 |
7 146 |
71,5 |
71 |
3 573 |
36 |
3 573 |
36 |
|
Андижон вилояти |
Мархамат |
29 891 |
11 956 |
1 196 |
29 891 |
298,9 |
299 |
14 946 |
149 |
14 946 |
149 |
Булоқбоши |
23 742 |
9 497 |
950 |
23 742 |
237,4 |
237 |
11 871 |
119 |
11 871 |
119 |
|
Бухоро вилояти |
Олот |
24 065 |
9 626 |
963 |
24 065 |
240,7 |
241 |
12 033 |
120 |
12 033 |
120 |
Жондор |
41 375 |
16 550 |
1 655 |
41 375 |
413,8 |
414 |
20 688 |
207 |
20 688 |
207 |
|
Жиззах вилояти |
Зарбдор |
8 031 |
3 212 |
321 |
8 031 |
80,3 |
80 |
4 016 |
40 |
4 016 |
40 |
Дўстлик |
5 472 |
2 189 |
219 |
5 472 |
54,7 |
55 |
2 736 |
27 |
2 736 |
27 |
|
Қашқадарё вилояти |
Қамаши |
44 799 |
17 920 |
1 792 |
44 799 |
448,0 |
448 |
22 400 |
224 |
22 400 |
224 |
Яккабоғ |
39 483 |
15 793 |
1 579 |
39 483 |
394,8 |
395 |
19 742 |
197 |
19 742 |
197 |
|
Навоий вилояти |
Кармана |
27 978 |
11 191 |
1 119 |
27 978 |
279,8 |
280 |
13 989 |
140 |
13 989 |
140 |
Конимех |
5 170 |
2 068 |
207 |
5 170 |
51,7 |
52 |
2 585 |
26 |
2 585 |
26 |
|
Наманган вилояти |
Учқўрғон |
30 515 |
12 206 |
1 221 |
30 515 |
305,2 |
305 |
15 258 |
153 |
15 258 |
153 |
Косонсой |
34 522 |
13 809 |
1 381 |
34 522 |
345,2 |
345 |
17 261 |
173 |
17 261 |
173 |
|
Самарқанд вилояти |
Пахтачи |
28 351 |
11 340 |
1 134 |
28 351 |
283,5 |
284 |
14 176 |
142 |
14 176 |
142 |
Иштихон |
49 042 |
19 617 |
1 962 |
49 042 |
490,4 |
490 |
24 521 |
245 |
24 521 |
245 |
|
Сурхондарё вилояти |
Олтинсой |
26 439 |
10 576 |
1 058 |
26 439 |
264,4 |
264 |
13 220 |
132 |
13 220 |
132 |
Ангор |
24 051 |
9 620 |
962 |
24 051 |
240,5 |
241 |
12 026 |
120 |
12 026 |
120 |
|
Сирдарё вилояти |
Гулистон |
11 759 |
4 704 |
470 |
11 759 |
117,6 |
118 |
5 880 |
59 |
5 880 |
59 |
Ховос |
15 789 |
6 316 |
632 |
15 789 |
157,9 |
158 |
7 895 |
79 |
7 895 |
79 |
|
Тошкент вилояти |
Бўстонлиқ |
30 047 |
12 019 |
1 202 |
30 047 |
300,5 |
300 |
15 024 |
150 |
15 024 |
150 |
Паркент |
24 143 |
9 657 |
966 |
24 143 |
241,4 |
241 |
12 072 |
121 |
12 072 |
121 |
|
Фарғона вилояти |
Қува |
41 193 |
16 477 |
1 648 |
41 193 |
411,9 |
412 |
20 597 |
206 |
20 597 |
206 |
Фарғона |
40 399 |
16 160 |
1 616 |
40 399 |
404,0 |
404 |
20 200 |
202 |
20 200 |
202 |
|
Хоразм вилояти |
Хива |
26 219 |
10 488 |
1 049 |
26 219 |
262,2 |
262 |
13 110 |
131 |
13 110 |
131 |
Хазарасп |
22 617 |
9 047 |
905 |
22 617 |
226,2 |
226 |
11 309 |
113 |
11 309 |
113 |
|
Жами: |
666 705 |
266 682 |
26 668 |
666 705 |
6 667 |
6 667 |
333 353 |
3 334 |
333 353 |
3 334 |
2017 йил 4 мартдаги
119-сон қарорига
5-ИЛОВА
2017-2019 йилларда республиканинг тоғ ва тоғ олди,
лалмикор ҳамда текислик ҳудудларида грек ёнғоғи
плантациялари ташкил этиладиган майдонлар
ва талаб этиладиган кўчатлар
МИҚДОРИ
Ҳудудлар номи |
Намунали туманлар номи |
Шундан: |
||||||
2017 йил |
2018 йил |
2019 йил |
||||||
майдони, гектар |
талаб этиладиган кўчатлар сони, минг дона |
майдони, гектар |
кўчат сони, минг дона |
майдони, гектар |
кўчат сони, минг дона |
майдони, гектар |
кўчат сони, минг дона |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
100 |
15,6 |
20 |
3,1 |
30 |
4,7 |
50 |
7,8 |
Андижон вилояти |
555 |
86,6 |
100 |
15,6 |
180 |
28,1 |
275 |
42,9 |
Бухоро вилояти |
450 |
70,2 |
100 |
15,6 |
150 |
23,4 |
200 |
31,2 |
Жиззах вилояти |
4350 |
678,6 |
600 |
93,6 |
1500 |
234,0 |
2250 |
351,0 |
Қашқадарё вилояти |
3360 |
524,2 |
360 |
56,2 |
1000 |
156,0 |
2000 |
312,0 |
Навоий вилояти |
2300 |
358,8 |
1300 |
202,8 |
500 |
78,0 |
500 |
78,0 |
Наманган вилояти |
3010 |
469,6 |
550 |
85,8 |
1020 |
159,1 |
1440 |
224,6 |
Самарқанд вилояти |
4850 |
756,6 |
1100 |
171,6 |
1500 |
234,0 |
2250 |
351,0 |
Сурхондарё вилояти |
3853 |
601,1 |
353 |
55,1 |
1500 |
234,0 |
2000 |
312,0 |
Сирдарё вилояти |
1200 |
187,2 |
300 |
46,8 |
400 |
62,4 |
500 |
78,0 |
Тошкент вилояти |
6000 |
936,0 |
800 |
124,8 |
2000 |
312,0 |
3200 |
499,2 |
Фарғона вилояти |
2050 |
319,8 |
300 |
46,8 |
750 |
117,0 |
1000 |
156,0 |
Хоразм вилояти |
1050 |
163,8 |
300 |
46,8 |
350 |
54,6 |
400 |
62,4 |
Жами: |
33128 |
5168,0 |
6183 |
964,5 |
10880 |
1697,3 |
16065 |
2506,1 |
Изоҳ: республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиладиган ёнғоқ плантациялари майдонлари ва талаб этиладиган кўчатлар сони ўзгариши мумкин.
2017 йил 4 мартдаги
119-сон қарорига
6-ИЛОВА
2017-2019 йилларда республиканинг тоғ ва тоғ
олди, лалмикор ҳамда текислик ҳудудларида унаби
плантациялари ташкил этиладиган майдонлар
ва талаб этиладиган кўчатлар
МИҚДОРИ
Ҳудудлар номи |
Намунали туманлар номи |
Шундан: |
||||||
2017 йил |
2018 йил |
2019 йил |
||||||
майдони, гектар |
талаб этиладиган кўчатлар сони, минг дона |
майдони, гектар |
кўчат сони, минг дона |
майдони, гектар |
кўчат сони, минг дона |
майдони, гектар |
кўчат сони, минг дона |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
500 |
130,0 |
150 |
39,0 |
150 |
39,0 |
200 |
52,0 |
Андижон вилояти |
400 |
104,0 |
100 |
26,0 |
150 |
39,0 |
150 |
39,0 |
Бухоро вилояти |
700 |
182,0 |
150 |
39,0 |
250 |
65,0 |
300 |
78,0 |
Жиззах вилояти |
600 |
156,0 |
150 |
39,0 |
200 |
52,0 |
250 |
65,0 |
Қашқадарё вилояти |
600 |
156,0 |
150 |
39,0 |
200 |
52,0 |
250 |
65,0 |
Навоий вилояти |
420 |
109,2 |
100 |
26,0 |
150 |
39,0 |
170 |
44,2 |
Наманган вилояти |
700 |
182,0 |
150 |
39,0 |
250 |
65,0 |
300 |
78,0 |
Самарқанд вилояти |
800 |
208,0 |
200 |
52,0 |
250 |
65,0 |
350 |
91,0 |
Сурхондарё вилояти |
750 |
195,0 |
200 |
52,0 |
250 |
65,0 |
300 |
78,0 |
Сирдарё вилояти |
600 |
156,0 |
150 |
39,0 |
200 |
52,0 |
250 |
65,0 |
Тошкент вилояти |
540 |
140,4 |
100 |
26,0 |
170 |
44,2 |
270 |
70,2 |
Фарғона вилояти |
650 |
169,0 |
100 |
26,0 |
250 |
65,0 |
300 |
78,0 |
Хоразм вилояти |
700 |
182,0 |
150 |
39,0 |
250 |
65,0 |
300 |
78,0 |
Жами: |
7960 |
2069,6 |
1850 |
481,0 |
2720 |
707,2 |
3390 |
881,4 |
Изоҳ: республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиладиган унаби плантациялари майдонлари ва талаб этиладиган кўчатлар сони ўзгариши мумкин.
2017 йил 4 мартдаги
119-сон қарорига
8-ИЛОВА
Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларига 90 кунлик
жўжаларни ўстиришга мўлжалланган замонавий
паррандачилик комплексларни ташкил этиш
ТОПШИРИҒИ
Ҳудудлар |
Ташкил этиладиган паррандачи- лик комплекс сони |
Жўжа ўстириш цехлари |
Масъул тижорат банкларнинг номи |
Талаб этиладиган маблағ (млн сўм) |
||||
сони |
қуввати (минг бош) |
жами |
шундан: |
|||||
бир марталик |
йиллик |
ўз маблағи |
кредит ҳисобидан |
|||||
Қорақалпоғистон Республикаси |
1 |
4 |
160 |
640 |
"Асака банк" |
5 200 |
1 560 |
3 640 |
Андижон вилояти |
1 |
3 |
120 |
480 |
"Халқ банки" |
4 200 |
1 260 |
2 940 |
Бухоро вилояти |
1 |
6 |
240 |
960 |
"Саноатқурилишбанк" |
4 800 |
1 440 |
3 360 |
Жиззах вилояти |
1 |
2 |
80 |
320 |
"Асака банк" |
2 400 |
720 |
1 680 |
Қашқадарё вилояти |
1 |
3 |
120 |
480 |
"Агробанк" |
4 000 |
1 200 |
2 800 |
Навоий вилояти |
1 |
2 |
80 |
240 |
"Турон-банк" |
2 400 |
720 |
1 680 |
Наманган вилояти |
1 |
9 |
450 |
1 800 |
"Агробанк" |
10 500 |
3 150 |
7 350 |
Самарқанд вилояти |
1 |
21 |
1 250 |
5 000 |
"Микрокредитбанк" |
10 500 |
3 150 |
7 350 |
Сурхондарё вилояти |
1 |
9 |
450 |
1 800 |
"Миллий банк" |
10 500 |
3 150 |
7 350 |
Сирдарё вилояти |
1 |
2 |
100 |
300 |
"Саноатқурилишбанк" |
3 800 |
1 140 |
2 660 |
Тошкент вилояти |
1 |
4 |
160 |
480 |
"Алоқабанк" |
5 000 |
1 500 |
3 500 |
Фарғона вилояти |
1 |
11 |
550 |
1 650 |
"Ўзмиллийбанк" |
13 000 |
3 900 |
9 100 |
Жами: |
12 |
76 |
3 760 |
14 150 |
76 300 |
22 890 |
53 410 |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 13 март, 10-сон, 146-модда