Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.1996 й. 330-сон "Саудия Арабистони Қироллигида Ўзбекистон Республикаси элчихонасини очиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.09.1996 й.
N 330
САУДИЯ АРАБИСТОНИ
ҚИРОЛЛИГИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎFРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 20 февралдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Саудия Арабистони Қироллигининг Эр-Рияд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси таъсис этилсин.
2. Элчихонанинг штат жадвали ва 1996 йил учун ҳаражатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
1996 йил учун Элчихона ходимлари сони 8 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 5 киши дипломатик таркиб ходимлари, 3 киши маъмурий-техник ходимлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1996 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Қироллигидаги элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 21 сентябрдаги
330-сон қарорига
1-ИЛОВА
Саудия Арабистони Қироллигидаги (Эр Рияд шаҳри)
Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг штат
ЖАДВАЛИ
(Ҳисоб-китоблар АҚШ долларида)
N |
Лавозим (Дипттаркиб) |
Штатдаги ходимлар сони |
Элчининг маоши (1700)га нисбатан фоизларда ходимларнинг маоши |
Ойлик маоши |
1996 йил учун |
1 |
Элчи |
1 |
100% |
1700 |
20400 |
2 |
Биринчи котиб |
1 |
75 |
1275 |
15300 |
3 |
Иккинчи котиб |
1 |
70 |
1190 |
14280 |
4 |
Учинчи котиб |
65 |
1105 |
13260 |
|
5 |
Атташе |
1 |
60 |
1020 |
12240 |
Ҳаммаси |
5 |
6290 |
75480 |
||
МАЪМУРИЙ-ТЕХНИК ХОДИМЛАР ТАРКИБИ
|
|||||
1 |
Катта бухгалтер, айни пайтда канцелярия мудири |
1 |
65% |
1105 |
13260 |
2 |
Хўжалик мудири, айни пайтда комендант, кассир |
1 |
50% |
850 |
10200 |
3 |
Ҳайдовчи-механик |
1 |
45% |
765 |
9180 |
4 |
Жойнинг ўзида ёлланадиган ёки ходимларнинг оила аъзоларидан иборат бўлган ходимлар: ошпаз, фаррош, қоровул, боғбон ва бошқалар (соатбай ҳақ тўланади) |
1500 |
18000 |
||
Ҳаммаси |
3 |
4220 |
50640 |
||
Жами |
8 |
1 |
10510 |
126120 |
1996 йил 21 сентябрдаги
330-сон қарорига
2-ИЛОВА
Саудия Арабистони Қироллигидаги (Эр-Рияд шаҳри)
Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг
1996 йил учун харажатлар
СМЕТАСИ
N |
Харажатлар моддалари номи |
1996 йил учун ҳаражатлар суммаси |
|
АҚШ доллари |
сўм |
||
1. |
Иш ҳақи |
126120 |
|
2. |
Тиббий ёрдам ёки иш ҳақи фондининг 10 фоизи миқдорида суғурта пули |
12612 |
|
3. |
Моддий-хўжалик ҳаражатлари, |
||
шу жумладан: |
|||
а) Элчихона биносини, қароргоҳни ва уй-жойларни ижарага олиш |
149908 |
||
б) Элчихона биносини, қарор гоҳни ва уй-жойларни сақлаш харажатлари |
35236 |
||
в) телефон, факс, электрон почта учун абонент ҳақи тўлаш ҳаражатлари |
26200 |
||
г) канцелярия ва почта-телеграф ҳаражатлари |
4200 |
||
д) даврий нашрларни сотиб олиш ва чет тилларии ўрганиш |
4000 |
||
е) болаларни мактабда ўқитиш (16 болага йилига 4000 доллардан) |
64000 |
||
4. |
Элчихона учун автотранспорт сотиб олиш ва унинг ҳаражатлари шу жумладан: |
32567 |
|
а) автотранспорт сотиб олиш |
20000 |
||
б) автотранспортни сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва суғурта қилдириш |
12567 |
||
5. |
Асбоб-ускуна ва инвентарь сотиб олиш |
11785 |
|
шу жумладан: |
|||
а) Элчихона учун асбоб-ускуна ва инвентарь сотиб олиш |
11785 |
||
б) қароргоҳ учун асбоб-ускуна ва инвентарь сотиб олиш |
|||
6. |
Хизмат сафарлари ва хизмат билан боғлиқ сафарлар |
10475 |
1026682 |
7. |
Хавфсизликни таъминлаш ва Элчихона биносининг муҳандислик ҳимояси |
10000 |
|
8. |
Жорий вакиллик харажатлари |
8000 |
|
9. |
Республика газета ва журналларига обуна бўлиш |
10000 |
|
10. |
Бошқа харажатлар (байроқлар, сувенирлар сотиб олиш) |
100000 |
|
Жами |
495103 АҚШ доллари |
1136682 сўм |
Изоҳ: Элчихонани маблағ билан таъминлаш ходимларнинг бутланишига қараб амалга оширилади.