Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.1996 й. 331-сон "Корея Республикасида Ўзбекистон Республикаси элчихонасини очиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.09.1996 й.
N 331
КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИДА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИНИ
ОЧИШ ТЎFРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 29 январдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Корея Республикасининг Сеул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси таъсис этилсин.
2. Элчихонанинг штат жадвали ва 1996 йил учун харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
1996 йил учун Элчихона ходимлари сони 9 нафардан иборат этиб белгилансин, уларлан: 6 киши дипломатик таркиб ходимлари, 3 киши маъмурий-техник ходимлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1996 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1996 йил 21 сентябрдаги
331-сон қарорига
2-ИЛОВА
Корея Респубпикасидаги (Сеул шаҳри)
Ўзбекистон Республикаси Элчихонасининг
1996 йил учун ҳаражатлар
СМЕТАСИ
N |
Харажатлар моддалари номи |
1996 йил учун харажатлар суммаси |
|
АҚШ доллари |
сўм |
||
1 |
2
|
3 |
4 |
1. |
Иш ҳэқи |
192960 |
|
2. |
Тиббий ёрдам ёки иш ҳақи фондининг 10 фоизи миқдорида суғурта пули |
19296 |
|
3. |
Моддий-хўжалик харажатлари шу жумладан: |
606411 |
|
а) Элчихона биносини ва уй-жойларни ижарага олиш |
471542 |
||
б) Элчихона биносини, қароргоҳни ва уй-жойларни сақлаш харажатлари |
52344 |
||
в) телефон, факс, телекс ўрнатиш ва абонент ҳақи тўлаш харажатлари |
47125 |
||
г) канцелярия ва почта-телеграф ҳаражатлари |
8400 |
||
д) болаларни мактабда ўқитиш (18 болага 1500 доллардан) |
27000 |
||
4. |
Элчихона учун автотранспорт сотиб олиш ва унинг ҳаражатлари |
116496 |
|
шу жумлада; |
|||
а) Элчихона учун азто-транспорт сотиб олиш |
90000 |
||
б) автотранспортни сақлаш, техник хизмат кўрсатиш ва суғурта қилдириш |
26496 |
||
5. |
Асбоб-ускуна ва инвентарь сотиб олиш |
189080 |
|
шу жумладан: |
|||
а) Элчихона учун |
100630 |
||
б) уй-жойлар учун |
67200 |
||
в) қароргоҳ учун |
21250 |
||
6 |
Хизмат сафарлари ва хизмзт билан боғлиқ сафарлар |
12120 |
1346158 |
7. |
Хавфсизликни таъминлаш аа Элчихона ҳамда қароргоҳ биносининг муҳандислик ҳимояси |
15000 |
|
8 |
Жорий вакиллик харажатлари |
10000 |
|
9 |
Бошқа харажатлар (байроқлар, сувенирлар ва шу кабиларни харид қилиш) |
100000 |
|
10 |
Республика газета ва журналларига обуна бўлиш |
10000 |
|
Жами |
1161363 АҚШ доллари |
1456158 сўм |