Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2017 й. 245-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.04.2017 й.
N 245
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР ТОМОНИДАН
ЎЗЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРГАН МАҲСУЛОТЛАР ЭКСПОРТИНИ
КЕНГАЙТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлар экспортини янада рағбатлантириш, шунингдек уларнинг фаолияти учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2017 йил 26 апрелдаги
245-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5в-илова матни рус тилидаги матнда берилган;
б) 7-иловада:
8-позициядаги "10 - 75" рақамлари "10 - 75*" рақамлари билан алмаштирилсин;
20-позициядаги "5" рақами "2" рақами билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:
"* Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўзлари яратган амалий безак санъати буюмлари бадиий экспертизадан ўтказилганлиги ва уларга ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун махсус йигим энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизни ташкил этади".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 1 май, 17-сон, 304-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2017 йил, 4-сон, 54-модда