Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2003 й. ПФ-3358-сон "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
09.12.2003 й.
N ПФ-3358
РЕСПУБЛИКА ДАВЛАТ
БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Жамият ҳаётининг барча томонларини эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига мувофиқ иқтисодиётни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, давлат тузилмаларининг ҳокимият ваколатларини қисқартириш, давлат ва хўжалик бошқаруви вазифаларини аниқ чегаралаб қўйиш, шунингдек республика давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари республика давлат бошқаруви органлари жумласига киради.
2. Республика давлат бошқаруви органларининг асосий вазифалари ва функциялари қуйидагилардан иборат деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалда рўёбга чиқарилишини, уларнинг ижроси устидан таъсирчан назорат амалга оширилишини таъминлаш;
ташқи ва ички сиёсатни амалга ошириш, давлатнинг ташқи ва ички хавфсизлигини таъминлаш;
мамлакатни стратегик ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш, давлатнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишни ташкил қилиш, иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқариш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш;
инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини, аҳолининг таълим, тиббий хизмат, ижтимоий таъминотга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, меҳнат бозорини тартибга солиш, ижтимоий соҳада умумдавлат бошқарув тизими фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш;
тегишли ҳуқуқий муҳитни яратиш, лицензиялаш, сертификатлаштириш ва стандартлаштириш орқали хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш;
солиқлар, божхона тўловларини йиғиш, давлат даромадларини тақсимлаш йўли билан хазинага оид вазифаларни амалга ошириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги Ф-1791-сон Фармойиши билан тузилган маъмурий ислоҳотни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитасини ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази этиб қайта ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат моддий заҳиралари бош бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат заҳираларини бошқариш қўмитаси этиб қайта ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги этиб қайта ташкил қилиш;
Электр энергетикада назорат бўйича давлат агентлигини Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси этиб қайта ташкил қилиш;
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигини Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ("Саноатконтехназорат") этиб қайта ташкил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика атамашунослик қўмитасини тугатиш.
4. Республика давлат бошқаруви органларининг рўйхати иловага мувофиқ белгилансин.
5. Иловада кўрсатилган республика давлат бошқаруви органлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда жамиятни эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига мувофиқ янгиланган ўз Низомларини ҳамда бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсинлар.
6. Маъмурий ислоҳотни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни бошқариш тузилмасини такомиллаштиришга оид таклифларни тайёрлаш бўйича Республика комиссияси босқичма-босқич икки ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқ қайта ташкил этиладиган давлат бошқарув органларининг ташкилий тузилмалари ва функциялари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартиришлар тайёрланиши ҳамда белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
8. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худойбергенов зиммаларига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2003 йил 9 декабрдаги
ПФ-3358-сон Фармонига
ИЛОВА
Республика давлат бошқаруви органлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
3-1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги.
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.
11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги.
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги.
15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.
16. Ў збекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги.
17. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги.
18. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги.
19. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги.
20. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги.
21. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги.
22. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси.
6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси.
9. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси.
10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси.
13. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси.
14. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси.
2. Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги.
3. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги.
4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги.
7. "Ўзархив" агентлиги.
8. Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.
11. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги.
12. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат заҳираларини бошқариш қўмитаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси.
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази.
6. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази.
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси.
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси.
6. Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси.
8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси.
9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, 11-12 (1331-1332)-сонлар, 178-модда