Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 14.03.2017 й. 1-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.05.2017 й. 2878-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.05.2017 й.
N 2878
НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР
ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ
РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ
14.03.2017 й.
N 1
ҚАРОРИ
Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик
юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги
текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Кўчирма]
Мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда Республика кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар - юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири, Кенгаш Раиси А.Арипов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 15 май, 19-сон, 347-модда