Маданият вазирлигининг 10-Қ/Қ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 34/ҚҚ-сон "Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 03.05.2017 й. Қарори (АВ томонидан 26.05.2017 й. 2887-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.05.2017 й.
N 2887
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 03.05.2017 й. N 10-Қ/Қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ- ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ 03.05.2017 й. N 34/ҚҚ |
ҚАРОРИ
Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ижодкор ёшлар республика танловларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Маданият вазири
|
М. Муратов |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори |
М. Холмуҳамедов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 29 май, 21-сон, 404-модда